19.11.2004 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзаро қатновлари ва чегарабўйи вилоятларида яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган қатнов тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати (бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январда имзоланган Шартноманинг қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш ва ўз давлатлари фуқаролари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга бўлган интилишни ифодалаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегарасини кесиб ўтиш қоидаларини тартибга солиш, Томонлар давлатларининг ҳудудларига фуқароларнинг киришлари, чиқишлари ва унда бўлишларини тартибга солиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат фуқароларининг қатновлари шартларини янада такомиллаштириш давлат чегараси режимини мустаҳкамлаш, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни сақлашга хизмат қилади деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг фуқаролари 1- ва 2-иловаларда санаб ўтилган амалдаги ҳужжатлари бўйича ва ушбу Битимда назарда тутилган тартибда бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлар ва унда вақтинча бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда тартибга солинмаган масалалар Томонлар давлатларининг миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг фуқаролари бошқа Томон давлатининг ҳудудида бўлганларида шу Томон давлатининг қонун ва қоидаларига, жумладан хорижий фуқаролар учун белгиланган рўйхатдан ўтиш, бўлиш ва унда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг фуқаролари давлат чегарасида ўтказиш пунктлари орқали Томонлардан бир давлатининг ҳудуди орқали Томонлар давлатларининг миллий қонун ҳужжатларида назарда тутилган чегара, божхона ва бошқа процедураларга риоя қилган ҳолда киришлари, чиқишлари ва ундан транзит тарзида ўтишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктлари рўйхати Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг фуқаролари бошқа Томон давлатининг визасини олиш учун шу Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига ёзма мурожаатнома ва тегишли юридик ёки жисмоний шахснинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган таклифномасини тақдим қиладилар. Ушбу Битимда қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амалдаги дипломатик паспортларга эга бўлган Туркманистон ҳудудида узоғи билан ўттиз кун бўлиши назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва амалдаги дипломатик паспортларга ёки хизмат паспортларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узоғи билан ўттиз кун бўлиши назарда тутилган Туркманистон фуқаролари бошқа Томон давлатининг ҳудудига визасиз киришлари, чиқишлари ва унда бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар давлатларининг ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида ўттиз кундан ортиқ бўлишни ният қилсалар, виза олиш учун улар қайси Томон давлатининг фуқароси бўлсалар, ўша Томон давлати дипломатик ваколатхонасининг ёки консуллик муассасасининг ёзма мурожаатномаси зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортларига эга бўлган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари, расмий ваколатхоналарнинг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг ходимлари бўлсалар, бутун хизмат давомида бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандидаги қоидалар мазкур фуқароларнинг расмий иш фаолияти даврида улар билан бирга яшайдиган ҳамда амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортига эга бўлган оила аъзоларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги миллий фуқаролик паспортига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги дипломатик ваколатхоналари ва унга тенглаштирилган бошқа маъмурий-техник персонали аъзолари, шунингдек уларнинг оила аъзолари консуллик йиғимларини ундирмасдан расмийлаштирилган кўп маротабали визалар асосида Туркманистон ҳудудига кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1—3-бандларида кўрсатилган шахслар қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли аккредитациясига эга бўлишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Хоразм ва Бухоро вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларининг (ушбу Протоколнинг 3-иловаси) Туркманистон чегарасига бевосита туташган туманларида доимий истиқомат қилувчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг янги шаклдаги паспортлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг амалдаги эски шаклдаги паспортларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Туркманистоннинг Дашоуз ва Лебоп вилоятларига бир ойда бир марта визасиз киришлари, чиқишлари ва унда кўпи билан уч кун бўлишлари мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида 2009 йил 13 декабрда имзоланган Протокол таҳририда — Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 4-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туркманистоннинг Дашоуз ва Лебоп вилоятларида доимий истиқомат қилувчи Туркманистон фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг Хоразм ва Бухоро вилоятларига, шунингдек Туркманистоннинг давлат чегарасига бевосита туташган Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг районлари (ушбу Протоколнинг 3-иловаси) ҳудудларига бир ойда бир марта визасиз киришлари, чиқишлари ҳамда унда кўпи билан уч кун бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган фуқаролар, Туркманистон фуқароларининг ҳақиқий паспортлари ёки Туркманистондан чиқиб кетиш ва Туркманистонга кириш учун Туркманистон фуқароларининг ҳақиқий паспортлари ва яшаш жойларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан чегарани кесиб ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида 2009 йил 13 декабрда имзоланган Протокол таҳририда — Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 4-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рамазон ҳайити (Рамазон) ва Қурбон ҳайити (Қурбон байрам) кунлари анъанавий маросимларни бажариш мақсадида ушбу модданинг амал қилиши татбиқ этиладиган фуқаролар ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида қайд этилган Томонлар давлатларининг ҳудудларига бир ойда икки марта визасиз киришлари, чиқишлари, лекин кўпи билан етти кун унда бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада қайд этилган фуқароларнинг яшаш жойлари Томонлар давлатлари фуқароларининг паспортларида прописка тўғрисида қўйиладиган белгилар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу моддада кўрсатилган Томонлар давлатлари фуқароларининг бошқа Томон давлати ҳудудида ушбу моддада белгиланган муддатлардан кўп бўлишлари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган визалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг амал қилиши татбиқ этиладиган иккала Томон давлатларининг фуқаролари халқаро алоқалар учун белгиланган ўтказиш пунктлари орқали давлат чегарасидан ўтиш вақтида Томонларнинг миллий қонунларига мувофиқ зарур бўлган процедураларга риоя қилган ҳолда бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари ва ушбу ҳудуддан чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 1- ва 2-иловаларида санаб ўтилган ҳужжатлар бўйича визасиз кириш, чиқиш ва унда бўлиш тартиби иккала Томон давлатининг қуйидаги тоифадаги фуқароларга нисбатан белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фуқаро авиацияси ҳаво кемалари экипажи аъзолари амалдаги миллий паспортларига кўра ва бош декларация (учиш вазифаси)даги қайднома мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) дарё кемаси ва катерлари экипажи аъзоларининг амалдаги денгизчилар паспортларига кўра ҳамда кема роли қайдномаси ёки ундан кўчирма мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) темир йўл, поезд, рефрижератор ва локомотив бригадалари ходимларининг амалдаги миллий паспортлари ҳамда номма-ном кўрсатилган рўйхат, ҳар бир рейс учун тасдиқланадиган йўналиш варақаларига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳукуматлараро фельдъегер алоқаси ходимлари амалдаги миллий паспортлари ва Томонларнинг ваколатли органлари берадиган тегишли ҳужжатларга кўра.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган хўжалик объектларига хизмат кўрсатувчи персонали ходимлари бўлган фуқаролари Томонлар ўртасида тузилган алоҳида битимда белгиланган тартиб ва шартларда хизмат вазифаларини бажариш учун бу Томон давлати ҳудудига кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсонпарварлик характеридаги кечиктириб бўлмас ҳолларда Томонларнинг ваколатли органлари оғир бетоб оила аъзоси ёки яқин қариндошини (эр-хотин, ота-оналар, болалар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, эр-хотинларнинг ота-оналари) зиёрат қилиш мақсадида, шунингдек Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан берилган тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда оила аъзоси ёки яқин қариндошни кўмиш маросимида иштирок этиш учун кетаётган шахсларга бир сутка ичида визалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидаги тоифадаги фуқароларга нисбатан визалар беришда консуллик йиғимларининг имтиёзли тарифларини ўзаролик асосида қўллайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмилган жойини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган ҳолда яқин қариндошларининг қабрларини зиёрат қилиш мақсадида кетаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳужжатларни кўрсатган ҳолда 1941—1945 йиллардаги уруш ветеранлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, 1- ҳамда 2- гуруҳ ногиронлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг фуқаролари тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда учинчи мамлакатларда тушиб қолиш ёки у ерга бориш мақсадида ўз Томони давлати ҳудудида транспорт воситасига миниш ва ундан тушиш шарти билан бошқа Томон давлати ҳудуди орқали транзит тарзида темир йўл транспортида визасиз юришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Томонларнинг бошқа Томон давлати фуқароларининг улар ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган ҳолларда уларнинг кириб келишини рад этиш ёки бўлиш муддатини чеклаш ҳуқуқига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар бошқа Томон давлати ҳудудини белгиланган муддатга қадар тарк этиши лозим бўлган ёки чиқариб юборилган ўз давлатларининг фуқароларини қабул қилиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда ҳолларда (миллий хавфсизликка, жамоат тартибига ёки фуқароларнинг соғлиғига таҳдид, шу жумладан юқумли касалликлар, табиий офатлар) Томонлар ушбу Битимнинг амал қилишини бутунлай ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Томонлар ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва қайта тиклаш ҳақида мумкин қадар бу тўғрида қарор қабул қилинишидан энг камида 24 соат илгари олдиндан бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битим кучга киргандан сўнг 30 кун давомида ушбу Битимнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ҳужжатларнинг нусхаларини дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги ҳужжатлар киритиладиган ёки амалдаги ҳужжатларга ўзгартишлар киритилган ҳолларда Томонлар бир-бирларини хабардор қиладилар ва янги ёхуд ўзгартирилган ҳужжатларнинг нусхаларини уларнинг киритилишидан камида 30 кун илгари дипломатик каналлар орқали юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар дипломатик каналлар орқали хорижий фуқароларнинг киришлари, чиқишлари, унда бўлишлари тартибларига оид амалдаги қонунчилик тўғрисида ва шу соҳадаги бошқа ахборотни алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимни бажариш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида заруратга кўра маслаҳатлашувлар олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувларига кўра ушбу Битимга унинг 19-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ кучга кирадиган ва Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ҳамда тўлдиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини бажариш ёки қўллаш давомида юзага келадиган ҳар қандай келишмовчилик ёхуд баҳсли масалалар Томонлар ўртасида музокаралар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан ўн беш кун ўтгач кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томондан ушбу Битим амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисидаги расмий хабарнома олган санадан кейин тўқсон кун ўтгунича амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг кучга кириши билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисида 1999 йил 6 ноябрь (Санжар)даги Битимнинг амал қилиши тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрида 2004 йил 19 ноябрь (Санжар)да икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида 2009 йил 13 декабрда имзоланган Протоколига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 4-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида 2009 йил 13 декабрда имзоланган Протоколига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 4-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида 2009 йил 13 декабрда имзоланган Протоколига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 4-сон)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 3-4-сон; 2009 й., 4-сон)