12.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2102
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Қарори, 12.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2102
Кучга кириш санаси
22.05.2010
Ҳужжат 22.05.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮҚОРИ БЮДЖЕТДАН ҚУЙИ БЮДЖЕТЛАРГА ЎТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ, АЖРАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2102]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 6 апрелдаги 27, 2010-17-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ юқори бюджетдан қуйи бюджетларга мазкур ҳудудларда шаклланган ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тегишли ҳудудларда шаклланган даромадлар суммасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тегишли бюджетларга ўтказиб берилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан қуйи бюджетларга эса, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан мазкур ҳудудларда шаклланган даромадлар суммаси бериладиган ҳудудлар рўйхати навбатдаги молия йили учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тегишли бюджетларга берилаётган тушумларни тушираётган корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан мазкур туман (шаҳар)ларда шаклланган даромадлар суммаси бериладиган туман (шаҳар)лар рўйхати навбатдаги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетини тасдиқлаш жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллик органлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўтказиб бериладиган даромадлар суммаси тегишли туман (шаҳар)ларда шаклланган, меъёрий ажратмаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ажратма қилинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Кўрсатилган маблағлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратилади. Бунда, ўтказиб бериладиган даромадлар мазкур бюджетларда назарда тутилган барча харажатларни қоплаш учун етишмаётган даромадлар ҳажмидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агарда ушбу туман (шаҳар)ларда шаклланаётган бюджетга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини етишмаслиги сабабли туман (шаҳар)лар бюджетлари даромадларининг барча етишмаётган қисмини ўтказиб бериладиган даромад кўринишида ўтказиб беришнинг имконияти бўлмаса, етишмаётган қисми режали дотациялар кўринишида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агарда, тегишли бюджетларга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича прогноз кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилганда, режадаги ва ҳақиқатдаги тушумлар ўртасидаги фарқ тегишли бюджетлар даромади бўлиб ҳисобланади ва тақсимланмайди ҳамда қуйи бюджетларга берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тегишли бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджетининг (23402000200100001005) асосий ҳисобварағидан амалга оширилади, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан қуйи бюджетларга эса, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар (Тошкент шаҳар) молия бошқармалари томонидан (23432, 23430 ва 23426) ҳудудий ғазначилик ҳисобварақларидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш ва уларни республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳар бюджетига ажратилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Барча тушумлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йилги натижалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларига, шунингдек, туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиб бериладиган даромадларнинг тасдиқланган режаси келиб тушмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов суммаларига қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, турли даражадаги бюджетлар ўртасида вужудга келган ўзаро муносабатлар белгиланган тартибда ўзаро ҳисоб-китоблар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети даромадлари ва харажатларининг ойлар* (чораклар) бўйича тақсимланишини тузишда ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси бюджетга келиб тушиши кўзда тутилган, ушбу ҳудудларда шаклланган, аммо Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ойлар кесимидаги даромадлар ва харажатлар ёйилмасини тақдим этиш меъёри, тегишли бюджетнинг даромадлари ва харажатлари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинганидан сўнг кучга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ой тасдиқланган жадвалга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети даромадларининг ойлик (чораклик) режасида кўзда тутилган маблағларни тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисобварақларига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўтказиб бериладиган даромадларни ўтказиш билан бир вақтда ҳар ой Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларига ўтказиб бериладиган, республика бюджетига ҳақиқатда келиб тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушумлари суммаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим қилинадиган маълумотлар асосида таҳлил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агарда, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказиб бериладиган, республика бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тушумлар мавжуд бўлмаганда ёки етишмаганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойида бюджетга келиб тушмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси миқдорида бюджет ссудасини расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар бутун йил бўйича ўтказиб бериладиган даромадлар режаси бажарилиши ёки ортиғи билан бажарилиши таъминланганда, қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадлар суммаси олдин олинган бюджет ссудалари суммасига кўпаяди ва йил охирида юқори бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар асосида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Туман (шаҳар) бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ойлар (чораклар) бўйича тақсимланишини тузишда ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратма қилинадиган, аммо ушбу туман (шаҳар)ларда шаклланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармалари ҳар ойда молия бошқармалари томонидан тақдим қилинадиган тасдиқланган жадвалга асосан тегишли туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг ойлик (чораклик) даромадлари режасида кўзда тутилган маблағларни тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисобварақларига ўтказадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари ўтказиб бериладиган даромадларни ўтказиш билан бир вақтда ҳар ой, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратма қилинган ва тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳудудида шаклланган, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳақиқий тушумлари суммаларини тегишли ҳудудлар давлат солиқ бошқармаларининг маълумотлари асосида таҳлил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агарда, туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказиб бериладиган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тушумлар мавжуд бўлмаганда ёки етишмаганда, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойда бюджетга келиб тушмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси миқдорида бюджет ссудасини расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар бутун йил бўйича ўтказиб бериладиган даромадлар режаси бажарилиши ёки ортиғи билан бажарилиши таъминланганда, ўтказиб бериладиган даромадлар суммаси олдин олинган бюджет ссудалари суммасига кўпаяди ва йил охирида юқори бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар асосида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ўтказиб бериладиган даромадлари ижроси бўйича ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳисобидан ажратилган ўтказиб бериладиган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим ва параграфлари бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар бюджетларига келиб тушган ўтказиб бериладиган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари таснифининг тегишли бўлим ва параграфлари бўйича акс эттирилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 143-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 14.11.2025 й., 10/25/2102-1/1050-сон)