12.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2102
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Қарори, 12.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2102
Кучга кириш санаси
22.05.2010
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Низом «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ юқори бюджетдан қуйи бюджетларга мазкур ҳудудларда шаклланган ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартибини белгилайди.
9. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети даромадлари ва харажатларининг ойлар* (чораклар) бўйича тақсимланишини тузишда ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси бюджетга келиб тушиши кўзда тутилган, ушбу ҳудудларда шаклланган, аммо Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
13. Бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) мувофиқ амалга оширилади.
18. Бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) мувофиқ амалга оширилади.