Ҳужжат кучини йўқотган 03.03.2021 19.07.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1052
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Буйруғи, 19.07.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1052
Кучга кириш санаси
29.07.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 03.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТИ, МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРГА БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИ БЕРИШ ВА ОЛИНГАН БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 19 июлда 1052-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 16 февралдаги 8-сонли ««Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1052-2, 03.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ссудаларини чекланган муддатларини ҳамда бериш тартибини белгилаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш молия вазири ўринбосарлари Д. Кучкаров ва М. Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 28 июндаги 58-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, бюджет ссудаларини (бундан буён матнда ссудалар деб юритилади) бериш ва қайтариш тартиби ва чекланган муддатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ссудалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) республика бюджетидан — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан — қуйи турувчи Қорақалпоғистон Республикаси таркибига кирувчи шаҳарлар ва туманлар бюджетларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) вилоят бюджетидан — қуйи турувчи вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва вилоят таркибига кирувчи туманлар бюджетларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Тошкент шаҳар бюджетидан — қуйи турувчи Тошкент шаҳри таркибига кирувчи туманлар бюджетларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) таркибида туманлари мавжуд бўлган шаҳар бюджетидан — қуйи турувчи шаҳар таркибига кирувчи туман бюджетларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) туман бюджетидан — қуйи турувчи туманлар бўйсунувидаги шаҳар бюджетларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ссудаларни бериш мақсадлари ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Судлар бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши тегишли биринчи даражали харажатлар ва муҳим чора-тадбирларни молиялаштирилишини таъминламаган ҳолларда юқори турувчи бюджетдан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ссудалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) даромадлар тушуми ва харажатларни амалга ошириш ўртасидаги режали вақтинчалик касса узилишларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) даромадлар тушуми ва харажатларни амалга ошириш ўртасидаги ҳақиқий вақтинчалик касса узилишларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг режали харажатларини мақсадли молиялаштириш схемаларини амалга ошириш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юқори турувчи бюджет маблағлари ҳисобидан ссудалар қуйи турувчи бюджетларга қуйидаги муддатларга берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун — молия йилининг 9 (тўққиз) календарь ойигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳақиқий вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун — 3 (уч) календарь ойигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мақсадли молиялаштириш схемасини амалга ошириш учун — 1 (бир) календарь ойигача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Ссуда бериш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Келгуси молия йили учун тегишли бюджетнинг йиллик даромадлар ва харажатлар ҳажмларини чораклар бўйича тақсимотини тузишда ҳар бир чоракда даромад ва харажатлар ўртасидаги режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун ссудалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 26 мартдаги 29-сон буйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларда назарда тутилган даромад ва харажатлари ҳажмларини чораклар бўйича тақсимлаш, бюджет ижроси жараёнида киритиладиган ўзгартиришлар ҳисобини юритиш, бюджетда кўзда тутилган чора-тадбирлар ва ташкилотларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада (рўйхат рақами 1025, 2001 йил 12 апрель) (Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 7-сон) белгиланган тартибда назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режали ёки ҳақиқий вақтинчалик касса узилишлари вужудга келганда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг режали харажатларини мақсадли молиялаштириш схемаси бўйича ссудага эҳтиёж юзага келганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг ҳокимлари (уларнинг ўринбосарлари) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўров билан мурожаат қиладилар. Худди шундай тартибда шаҳар ва туман ҳокимлари (уларнинг ўринбосарлари) юқори турувчи ҳокимиятлар молия органларига ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўров билан мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бюджетга даромадларнинг ўз вақтида тушмаганлиги ёки қўлланилган чора-тадбирлар тегишли бюджет даромад ва харажатлари баланслилигини таъминлаш имконини бермаган ёки бюджет харажатларини олдиндан молиялаштириш зарурати юзага келган ҳолларда ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўров билан мурожаат қилинишига асос бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўровга тегишли молия органлари раҳбари томонидан имзоланган ссудага бўлган эҳтиёжлар асослантирилган ҳисоб-китоблар ва ссуда олиш ҳақида шартнома лойиҳаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Илова қилинган ҳисоб-китобларда касса узилиши юзага келиш сабабларининг батафсил таҳлили келтирилиши лозим ҳамда қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бюджетнинг ҳақиқий ижроси ҳақидаги йил бошидан охирги ҳисобот давригача бўлган маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) касса узилиши юзага келадиган ҳисобот даври учун аниқланган даромадлар тушумининг прогнозини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бюджет олдидаги қарздорликлар суммаси ва уларнинг пайдо бўлиш сабаблари, ҳудуд бўйича қарздорликлар динамикаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тегишли даврда бюджетда назарда тутилган тип, объект ва кичик объектлар бўйича биринчи даражали харажатлар суммасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кутилаётган даромадлар тушуми, шу жумладан солиқ турлари бўйича ҳамда тегишли ҳисобот даврида кутилаётган харажатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сўралаётган ссудалар ҳажми ва уни тўлаш муддатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) касса узилишининг юзага келиш сабабларини тушунтиришни, сўровнинг асосланганлигини, шунингдек ссудани ўз вақтида қайтарилишини таъминловчи чора-тадбирлар режасини ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ссуда сўровини кўриб чиқаётган ва ссуда берадиган юқори турувчи молия органи қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ахборот ва ҳисоб-китобларни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда ссуда берилиши тўғрисидаги сўров кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Барча ҳисоб-китоблар икки нусхада тегишли молия органлари томонидан тайёрланиб, бир нусхаси ушбу молия органида сақланади, иккинчиси эса юқори турувчи органга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Бюджет ссудасини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг молия бошқармасидан ссуда бериш тўғрисидаги сўровни олгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ҳудудлар молияси бош бошқармаси Давлат бюджети бош бошқармаси билан биргаликда ҳисоб-китобларни, шунингдек ссуда бериш учун асосларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига ссуда бериш ёки рад этиш тўғрисидаги аниқ таклифлар билан ёзма хулоса киритади. Худди шундай тартибда қуйи молия органларидан юқори турувчи молия органларига тақдим этилган ссуда бериш тўғрисидаги сўровлар юқори турувчи молия органларининг бюджет бўлимлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли молия органи раҳбариятига ёзма хулоса киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижобий хулосада берилиши таклиф этилаётган ссуда ҳажми, унинг мақсадли йўналтирилганлиги ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий хулосада ссуда берилиши мумкин эмаслиги тўғрисида аниқ сабаблар ва асослар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ёзма ижобий хулоса асосида Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бош бошқармалари бошлиғи, шаҳарлар, туманлар молия бўлимлари мудирлари ссуда бўйича қарор қабул қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ссудасини бериш учун асос ва ҳисоб-китобларни кўриб чиқиш, шунингдек бюджет ссудасини бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш сўров келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса асосида молия органи раҳбарининг ссуда бериш тўғрисидаги қарори билан ссуда олувчи молия органи ва ссуда берувчи молия органи ўртасида ссуда бериш тўғрисидаги шартнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ссуда бериш рад этилганда сўров тақдим этувчи ёзма равишда рад этишнинг аниқ сабаб ва асосларини кўрсатган ҳолда тегишли молия органи томонидан хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ссуда тегишли бюджетдан ссуда бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатда маблағларни тўлов топшириқномаси орқали кўчириш йўли билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Бюджет ссудасини қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ссудани қайтариш ссуда бериш тўғрисидаги шартномада қатъий белгиланган муддатда, қоида тариқасида пул маблағлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ссудани қайтариш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ссуда олган маҳаллий бюджетга тушган маблағлар ҳисобидан тўлов топшириқномаси орқали ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетларга йўналтирилган режалаштирилган дотация (субвенциялар) эвазига ўзаро ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юқори турувчи ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоблар бўйича уларнинг қарздорлигини ўзаро ҳисоб-китоб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ссуда олган маҳаллий бюджетнинг асосий ҳисоб рақамига ссуда берган молия органи томонидан маблағларни инкассо топшириқномалари орқали ундириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ссуда бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни тўлаш учун маблағларни инкассо топшириқномалари орқали ҳисобдан чиқариш бюджет ташкилоти ходимларига иш ҳақини тўлаш, иш ҳақини ҳисоблаш, стипендиялар, нафақалар бўйича бирламчи харажатлар тўлиқ ҳудуд бўйича қоплангандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 6. Бюджет ссудаларини қайтариш муддатларини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бюджет ссудаларини қайтариш муддатларини узайтириш бюджет ссудасини олувчида уни ўз вақтида тўлаш имкониятини истисно этадиган молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда амалга оширилади. Бюджет ссудаларини қайтариш муддатларини узайтириш тўғрисидаги сўров ссуда берган молия органи раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади. Ссуда олувчи ссуда тўлаш муддатининг тугашидан икки ҳафта олдин, декабрда эса жорий йилнинг 15 декабридан кечикмасдан илтимоснома жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бюджет ссудаларини тўлаш муддатларини узайтириш мазкур Низомда ссуда бериш учун белгиланган тартибда ва шартларда расмийлаштирилади. Бунда ссуда бериш тўғрисидаги шартномага қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кейинги молия йилига бюджет ссудаларини тўлаш муддатларини узайтиришда, қайтариш муддатлари узайтирилган ссудалардан фойдаланиш учун тўлов белгиланиши мумкин. Тўлов ҳажми (фоиз ставкаси) ссуда берувчи молия органи раҳбари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 7. Бюджет ссудасини олувчиларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, Тошкент шаҳри ва вилоятлар молия бош бошқармалари бошлиқлари, туман ва шаҳар молия бўлимлари мудирлари ссуда бериш тўғрисидаги сўровга тақдим этилаётган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва холислигига, шунингдек унинг мақсадли фойдаланилиши ва ўз вақтида тўланишига шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Олинган ссудалардан мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқланганда, тегишли молия органлари раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.