Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар — уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
(Буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 23 апрелда 2100-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар — уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 март,
107-Б-сон
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 24 мартдаги 107-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар — уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар — уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
1. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Қоидалар ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар — уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимларни ўқитиш, билимларини синовдан ўтказиш ва йўл-йўриқ бериш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказиш ва йўл-йўриқ бериш дастурлари;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
2-§. Ходимларни ўқитиш, билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
11. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
3-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) томонидан далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
20. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
4-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг рўйхати
21. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
22. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим.
23. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
24. Ташкилотларда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим.
25. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини меъёрлаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
26. Якка тартибдаги ҳимоя воситалари қуйидаги турларга бўлинади:
махсус кийим-кечак;
махсус пойабзал;
махсус бош кийим;
нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари;
қўлни ҳимоялаш воситалари;
бош учун ҳимоя воситалари;
юзни ҳимоялаш воситалари;
эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари;
кўзни ҳимоя қилиш воситалари.
27. Ташкилот раҳбарияти ходимларни белгиланган меъёрларга мувофиқ керакли якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминлаши, улардан фойдаланиш муддатларига ҳамда сақлаш, ювиш, тозалаш ва таъмирлаш бўйича зарурий шартларига риоя қилинишини таъминлаган ҳолда якка тартибдаги ҳимоя воситаларини бериш ҳисобини юритиши шарт.
6-§. Касбий танлов
28. Ташкилотда касбига кўра танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
29. Ташкилот мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
30. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган бошқа ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
31. Хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
7-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
34. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви СанМваҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани»га мос бўлиши керак.
35. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
36. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш, ҳамда йўл ва йўлакларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
37. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак.
38. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
39. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши керак.
40. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м ён томонларида деворча ва тўсиқларга эга бўлиши лозим.
41. Биноларнинг томларини қишки мавсумда қордан, карнизларни қотган музлардан тозалаб туриш зарур.
42. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
43. Ҳовлидаги ҳожатхоналарни озода сақлаш, мунтазам дезинфекция қилиш, сутканинг қоронғи пайтида эса ёритилиши керак.
8-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
44. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарни (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига жавоб бериши керак.
45. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари СанМваҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабига мос келиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
47. Бинога транспорт воситаларини кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
48. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
49. Транспорт воситалари бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
50. Дарвозалар баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
51. Барча ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ва ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
52. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Кўрик хулосалари, улардан топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
53. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Ҳалокат бартараф этилгунча ишлаб чиқариш жараёнлари хавфли ҳудудларда тўхталиши лозим, хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентилация ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
55. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.
56. Ўтиш жойларида (галереяларда, зинапоялар майдончаларида ва шунга ўхшаш) жойлашган иситиш жиҳозлари (қувурлар, регистрлар ва шунга ўхшашлар), рухсат этилган ўтиш йўлкаларини энини камайтирмаслиги керак.
57. Ишчи жойларига очиқ дарвоза, эшик ёки технологик тешикдан келувчи ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида енгил жисмоний ишда 21 °C, ўрта оғир ишда 17 °C, оғир ишда 16 °C дан паст бўлмаслиги керак.
58. Ходимларни исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22 °C дан кам бўлмаслиги керак.
59. Биноларда жойлашган ишчи майдонларидан, ходимларни исиниш хоналаригача бўлган масофа 75 м, ташкилот майдонидаги ишчи жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-§. Сув таъминоти ва оқова сувлар тизимига қўйиладиган талаблар
(10-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
61. Ичимлик сувдан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
62. Ичимлик сувининг ҳарорати 8 °C дан 20 °C гача бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Ташкилот майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
66. Авария ёритиш тармоқларига бирорта электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларни созлиги камида чоракда бир марта текширилиши лозим.
67. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаш лозим.
68. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни бегона предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
12-§. Меҳнат ва дам олиш юзасидан талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
III. Бошланғич материаллар, ярим ва тайёр маҳсулотларни сақлаш ва транспортда ташиш
70. Ишлов берилувчи материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажм ўлчамлари ишловни бажарувчи ускуна паспорти кўрсаткичларига мувофиқ бўлиши лозим.
71. Омборлар ва юк сақлаш учун майдончалар қурилма ва ускуналари, уларнинг қурилиши санитария ва ёнғинга қарши меъёрлар ва қоидалар ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган технологик лойиҳа меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
72. Юклаш-тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
73. Омбор ва юк сақлаш учун майдончаларда барча юклаш, тушириш ва оғир меҳнат категориясига тегишли юкни ҳаракатлантириш жараёни механизациялашган бўлиши лозим.
74. Юк сақлаш учун майдончалар сатҳи текис бўлиб, чуқурчаларсиз ва 5ºС дан ошмайдиган нишаби бўлиши керак. Юк сақлаш учун майдончалар қопламаси унга келувчи йўллар қопламасига тенг бўлиши лозим. Йилнинг қиш ойларида юк сақлаш учун майдончалар доимо қор ва муздан тозаланиб, қум, кул ёки шлак сепилиши керак.
75. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига кираверишда ҳаракат йўналиши, юклаш-тушириш жойи ёки транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
76. Яшик ва қоплардаги юклар омборда ағнамайдиган қилиб устма-уст тахланган бўлиши лозим. Қўлда ортилганда устма-уст тахланиш баландлиги 3 м дан ошмаслиги, юк кўтариш механизми ёрдамида таҳланганда — 6 м дан ошмаслиги лозим. Йиртилган ва носоз идишдаги юкни устма-уст тахлаш тақиқланади.
77. Омборда устма-уст тахланган ёки юк идишлари стелажлар оралиғидаги йўлакнинг эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим. Омборда транспорт воситалари ишлатилганда, йўлакка қўшимча қўлланиладиган транспорт воситалари ўлчамлари кенглигидаги йўл бўлиши лозим.
78. Бўшаган идиш ва бошқа ўровчи материаллар доимо омбордан шу мақсадлар учун ажратилган жойга чиқарилиши лозим.
79. Ҳар бир омбор учун материалларни сақлаш ва ишларни хавфсиз олиб бориши бўйича йўриқнома ташкилот раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
IV. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
1-§. Электр хавфсизлигига талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Ташкилотларда электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
81. Электротехник қурилмалар билан ишлайдиган барча ходимлардан мазкур Қоидаларни мукаммал билишлари ва уларга қатъий риоя этишлари талаб этилиши керак.
82. Ушбу Қоидаларга асосан ҳар бир ташкилотда электр хавфсизлиги бўйича IV-V гуруҳга эга бўлган муҳандис-техник ходимлардан алоҳида буйруқ билан электр хўжалик бўйича масъул шахс тайинланиши лозим. У ташкилотда электр хўжалигининг умумий ҳолати бўйича жавобгар бўлиб ҳисобланади.
83. Ташкилотда бош энергетик лавозими бўлган тақдирда, электр хўжалик бўйича жавобгарлик унинг зиммасига юклатилади.
84. Электр хўжалик бўйича жавобгар шахс бўлмаган ташкилотларда электр ускуналаридан фойдаланиш ман этилади.
85. Штатлар жадвалида электрик лавозими мавжуд бўлмаган ташкилотларда электр жиҳозларидан фойдаланиш ихтисослашган ташкилотларга шартнома асосида топшириш ёки бошқа ташкилотларда ишловчи электрикни ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш орқали амалга оширилади.
86. Ташкилотларда электр хўжалиги бўйича жавобгар шахс қуйидагиларни таъминлаши шарт:
электр қурилмаларнинг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;
электр қурилма, аппаратура ва тармоқларда режавий таъмирлаш ишлари ва профилактик синовлар белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этишни;
электр энергия сарфининг ҳисобини олиб боришни;
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ва уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини.
87. Электротехник ходимларнинг билимлари ҳар йили 1 марта даврий равишда синовдан ўтказиб турилади.
88. Ташкилот электриклари электр кучланиш остида бўлган ускуна, жиҳоз ва кабеллар билан ишлаганда электр токидан жароҳат олишдан муҳофаза қилувчи асосий (изоляция қилувчи штангалар, изоляция қилувчи дастали қисқичлар, диэлектрик қўлқоп ва этиклар, диэлектрик ғилофли асбоб-ускуналар) ва қўшимча сақлагичлар (изоляция қилувчи тагликлар, резина гиламчалар) ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланишлари шарт.
89. Ташкилот электр хўжалигида юқори электр кучланиш остида бўлган қурилмалар, кабеллар билан ишлашда сақлагичларсиз ишлаш қатъиян ман этилади.
90. Электр кучланиш таъсирида бўлган электротехника қурилмаларининг изоляция қилинмаган қисмларига ходимларнинг тасодифан тегиб кетиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қурилмаларни тўсиқлар билан тўсиб қўйиш талаб қилинади.
91. Ускуналар электр тармоғида изоляциянинг бузилиши оқибатида электр токининг ускуна металл қобиғига ўтиши билан боғлиқ бўлган электрдан шикастланишларнинг олдини олиш учун электр қурилмалар ерланган ёки нолланган бўлиши шарт.
92. Кўчма ёритиш асбоблари 36 В ток манбаидан ишлайдиган бўлиши зарур.
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
93. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
94. Ишлаб чиқаришда ўрганилмаган ёнғин ва портлаш хавфи ва токсик хусусиятларига эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш тақиқланади.
95. Технологик жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва шу каби) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
96. Барча ишлаб чиқариш цехлари, хом ашё ва тайёр маҳсулот омборхоналари ва бошқа ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
97. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
98. Ҳар бир цех, участка, омборда мавжуд меъёрлар асосида, ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
99. Ташкилотларда барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва маиший хоналарда ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахс ташкилот раҳбариятининг буйруғига асосан тайинланиши лозим.
100. Ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан белгиланган меъёрларда ёнғинга қарши курашиш учун ўт ўчириш воситалари бўлиши лозим.
101. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга тегишли йўл-йўриқлар берилиши лозим.
102. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари, ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак. Бинолар оралиғидаги ёнғинга қарши масофа узилмаларида материаллар, ускуналар, бўш идишларни тахлаш ва транспорт воситаси тўхтов жойи учун ишлатишга рухсат этилмайди.
103. Эвакуация йўллари ва коридорлари ёнмайдиган материаллар билан пардозланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Ногиронлиги бўлган ходимлар меҳнати хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
(V бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
104. Бино ва хоналарга кириш йўлларидаги йўллар бўсағаларсиз ташкил этилиши керак, бўсағалар бўлиши керак бўлган айрим ҳолларда эса, уларнинг баландлиги 0,025 м дан баланд бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
105. Ногиронлиги бўлган ходимлар ёрдамчи мосламалар (ёғоч таёқлар, қўлтиқ таёқ) билан ҳаракат қилувчи зоналар кенглиги 0,7 м дан (таёқлар учун) ва 1 м гача (қўлтиқ таёқлар учун) олиниши, икки томонлама ҳаракатланишларда эса кенглик икки маротаба ортиши керак.
(105-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
106. Бинолар ичида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачаларда ўтириб ишларни бажарувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун даҳлиз (коридор) лар кенглиги 1,8 м дан кам бўлмаслиги керак.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
107. Дарвозалар қўшимча равишда полдан 0,8 м юқорида горизонтал тарзда жойлаштирилган узунлиги 0,2-0,3 м ли тутқичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
108. Ойнали эшикларни қўллашда, кириш эшиги олдидаги деворда полдан 1,5 м баландликда, кенглиги 0,15 м ли горизонтал чизиқ тортилган бўлиши кўзда тутилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
109. Таянч-ҳаракат функцияси бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун зиналар текис ва сирпанчиқ бўлмаган юзали этиб тайёрланган бўлиши керак. Зиналарнинг ён томонлари 0,025 м ли радиус остида юмалоқланган, деворларга ёпишиб турмаган зиналар баландлиги 0,05 м ли ва ички томонидан 0,3 м ли бўртиқлари бўлиши керак. Зиналарнинг юқори қисмларининг кенглиги 0,4 м дан кам бўлмаган ҳолатда қабул қилиниши керак.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
110. Барча зиналарининг икки томони узилмаган тутқичлар билан таъминланган бўлиши керак. Тутқичлар полдан 0,9 м баландликда деворларга катта босимларга чидамлилигини таъминлашлик мақсадида, ишончли ҳолатда қотирилган бўлиши керак. Тутқичларнинг учи девор томонга қайтарилган (девор ичига киритилган) ҳолатда бўлиб, юқориги ва пастки зиналардан камида 0,3 м чиқиб туриши керак. Тутқичлар қўллар билан ушлаш учун қулай бўлган айлана сектори кесимида 0,04 м диаметрга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачада биноларнинг икки ва ундан юқори қаватларига кўтарилиш учун кабина ҳажмлари (габаритлари) 1,5 х 1,5 м ли, эшик оралари кенглиги 0,85 м ли лифтлар кўзда тутилган бўлиши керак.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
112. Лифт кабинасида периметри бўйича полдан 0,8-0,9 м баландликда тутқичлар бўлиши керак. Лифтлар кабина ичида туриб автоном тарзда ва бинодаги қаватларда туриб бошқариладиган бошқарув панел тизимига эга бўлиши керак.
113. Лифтлардаги панел бошқарув тизимлари, пол юзасидан 0,9—1,2 м да жойлашган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
114. Бино ва иншоотлардаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириши билан боғлиқ бўлган жойлардаги электр включатель ва турли хилдаги аппаратларнинг тутқичлари, ричаглар, кранлар, тугмалар ва бошқалар пол юзасидан 1 м баландликда ва бинодаги ён девордан 0,4 м масофада жойлашган бўлиши керак.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
115. Эвакуация чиқиш йўллари, зиналар ва лифтлар жойлашган жойларда уларни ифодаловчи рангли ва товушли белгилари бўлиши керак.
116. Эвакуация, коридорлар, бино файеларидаги йўллар қопламалари ёнғинга чидамли бўлган материаллардан тайёрланиши керак. Пиёдалар юриш йўлакчалари, бино ва иншоотлар полидаги қопламалар, мустаҳкам ва сирпанишни истисно этадиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
117. Жамоат ҳожатхоналарида ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган кенглиги 1,65 м дан ва кабина баландлиги 1,8 м дан кам бўлмаган кабина бўлиши керак. Кабина ичидаги унитазнинг бир томонида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачани қўйиш учун очиқ майдонча кўзда тутилиши керак.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
118. Ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган санитария-гигиена кабиналари ва бинолардаги эшиклар ташқарига қараб очилиши керак.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
119. Ҳожатхоналардаги писсуарлардан бири пол юзасидан 0,4 м баландликда жойлаштирилиб, тик таянчли тутқичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
120. Жамоат ҳожатхоналаридаги ювиниш хоналарида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун камида битта, пол юзасидан 0,8 м баландликда, ён девордан 0,2 м масофада жойлашган раковина бўлиши кўзда тутилиши керак. Қўлларни қуритиш учун мўлжалланган электр қурилманинг пастки томони пол юзасидан 0,9 м баландликда жойлаштирилиши керак.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Умумий душли ювиниш хоналарида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун камида битта кабина бўлиши керак. Кабина ўлчамлари 0,9 — 1,2 м дам кам бўлмаслиги керак.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 22-2022/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2100-1, 13.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон)
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
122. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(122-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
123. Ишларни бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг саломатлигига етказилган зарарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
(123-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
VII. Якуний қоида
124. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва Ўзбекистон Ногиронлар жамияти билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
2010 йил 15 март
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2010 йил 15 март
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРОМОВ
2010 йил 15 март
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
2010 йил 26 февраль
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
2010 йил 15 март
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
2010 йил 15 март
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2010 йил 15 март
Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси А. АБДУСАЛОМОВ
2010 йил 15 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 134-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.09.2022 й., 10/22/2100-1/0818-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)