28.10.1998 йилдаги 456-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ТЕМИР ЙЎЛЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл секторида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва темир йўлларнинг энг устувор участкаларини реконструкция қилиш мақсадида, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгаши «Темир йўлларни реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига ўзгарувчан ставка бўйича ва қайтариш муддати 25 йил бўлган, шу жумладан, беш йил имтиёзли муддатга 70 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банкининг қарзини Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ва Осиё тараққиёт банки билан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ўртасидаги Лойиҳа битими асосида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига қайта кредитлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз маблағлари, улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ҳисобига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарзни қайтариш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раисига «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани самарали амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида 6 кишидан иборат (ёрдамчи ходимлардан ташқари) Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи харажатлари ва унинг фаолиятини маблағ билан таъминлаш лойиҳа маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими бўйича юридик хулосани икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Осиё тараққиёт банкига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Қарз битимига ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ёки кўрсатиладиган хизматларга бож тўловлари тўлашдан озод қилинади (божхона расмийлаштируви учун бож йиғимларидан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакилларига «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра ҳақ ундирмасдан визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларни «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида рўйхатдан ўтказганлик ва рўйхатдан ўтказиш узайтирилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 28 октябрь,

456-сон