04.05.1998 йилдаги 187-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИНИ НАШР ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан, Осиё ривожланиш банки (ОРБ) билан ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ОРБ директорлари кенгаши «Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларини нашр қилиш тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига умумий суммаси 40 млн АҚШ доллари бўлган кредит ресурслари, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё ривожланиш банки ресурсларидан янги дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар ва кутубхона китоблари тайёрлаш ва нашр этиш учун мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи йилига 1 фоиз ҳамда ўн йилдан иборат имтиёзли даврни қўшган ҳолда тўлов муддати 35 йил бўлган 14,455 млн СДР (20 млн АҚШ долларига тенг шартли пул бирлигида) миқдорида кредит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОРБ оддий капитал ресурслари маблағларидан матбаа асбоб-ускуналари ва қоғоз харид қилиш учун ўзгарувчан фоиз ставкаси бўйича ва беш йилдан иборат имтиёзли даврни қўшган ҳолда тўлов муддати 25 йил бўлган револьвер асосда 20 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллагани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОРБ кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси ва ОРБ ўртасидаги Қарз ва Кредит битимлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва ОРБ ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимга мувофиқ ва лойиҳа битими асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ОРБ оддий капитал ресурсларидан олинадиган қарзни қайта кредитлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қарзга олинган маблағларни мактаб ўқув адабиётларини нашр қилишга ихтисослаштирилган Ўзбекистон Республикаси нашриётларига ва матбаа корхоналарига матбаа асбоб-ускуналарини харид қилиш учун 7 йилгача даврга ва қоғоз харид қилиш учун 18 ойгача даврга револьвер асосда беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз маблағлари, улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи нашриётлар ва матбаа корхоналари ҳисобига ҳамда етмаган қисми — давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни ва мажбурият учун воситачилик ҳақини Кредит битимида белгиланган муддатда тўлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги учун республика бюджетида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ОРБнинг оддий капитал ресурслари маблағидан бериладиган қарз бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ОРБнинг ресурсларидан бериладиган кредит бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарз ва кредитни тўлаш жадваллари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Қарз ва Кредит битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимни имзолашга Молия вазири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва ОРБ ўртасидаги 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги Лойиҳа битимини имзолашга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарз маблағларини олувчи нашриётлар ва матбаа корхоналари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига зарур ҳужжатлар ва қўшимча лойиҳалар техник-иқтисодий асослашлари экспертиза қилиш учун ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бериладиган кредит маблағларидан фойдаланиш юзасидан зарур ҳужжатлар ва техник-иқтисодий асослашлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ОРБ ўртасидаги Қарз ва Кредит битимлари бўйича юридик хулосаларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва ОРБга тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Ташқи Иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кредит ва қарзни бериш, улардан фойдаланиш ҳамда кредит ва қарзни, воситачилик ҳақи ва улар бўйича фоизларни қайтариш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Нашриётлар ва матбаа корхоналари ОРБ қарз маблағлари ҳисобига импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни божхонада расмийлаштиришда ундириладиган солиқлар ва бож тўловларидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ижро этувчи агентликлар буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий ташкилотлар вакилларига тўлов ундирмасдан визалар, зарур ҳолларда, кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187-сон