Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017 26.11.2009 йилдаги 302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017
Ҳужжат 06.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТЛАРИ ҲАМДА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 762-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси Д.О.Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Йиғма департаментнинг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ривожланиш тенденцияларини чуқур ва комплекс таҳлил қилиш, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ижтимоий ривожланишнинг ўсиши тизимли мониторингини олиб бориш, макродаражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги номутаносибликларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлайдиган ҳамда иқтисодиётни барқарор суръатда ўстиришга, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган стратегик устувор вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришишга доир таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиққан ҳолда инвестиция лойиҳалари, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий ривожлантириш ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини барқарор ривожлантириш ҳамда республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари, марказий иқтисодиёт органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва илмий-тадқиқот тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга бўлган эҳтиёж республикага импорт ҳажми ва тузилмасини таҳлил қилиш ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси давомида аниқланган товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга буюртмаларни мамлакат корхоналарига жойлаштириш жараёнини мувофиқлаштириш, шунингдек ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг амалга оширилаётган лойиҳалари бўйича тасдиқланган параметрларга эришиш юзасидан тизимли мониторингни ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинаётган қарорларнинг алоҳида тармоқларга, ҳудудларга ва умуман мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолашни ўз ичига оладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертиза қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланишнинг мақсадли дастурлари амалга оширилиши, давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳар бир даражасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишининг тизимли, комплекс ва қатъий назорат қилинишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Йиғма департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади ва айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил гуруҳлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ва Йиғма департаментга ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департамент ўзига ҳисобот берадиган Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудий бўлинмалар мутахассислари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан Йиғма департамент мудири билан келишилган ҳолда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Йиғма департаментнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Йиғма департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий иқтисодий идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг ахборот-таҳлилий фаолиятини мувофиқлаштириш асосида мамлакатда иқтисодий, ижтимоий, таркибий, институционал ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, мамлакатни макроиқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини, қабул қилинаётган қарорларнинг уларга таъсирини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий мутаносибликни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини, мамлакат аҳолисини иш билан банд этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишни таъминлашнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, республика банк-молия тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий аҳвол ва иқтисодиётдаги таркибий сифат ўзгаришлари, ривожланишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилиши, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш ва уларни таҳлил қилиш асосида банк-молия тизимини ислоҳ қилиш мониторинги тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар, шу жумладан банк-молия тизимини ислоҳ қилиш бўйича Ҳукуматнинг мақсадли дастурлари ва қарорлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан эксперт баҳолаш, уларнинг ривожланишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, аҳолини иш билан банд этиш, уларнинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишни таъминлаш мақсадида иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инновацион ривожланиш механизмини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларда ва минтақаларда, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш асосида ижтимоий-иқтисодий аҳвол, ижтимоий муҳофаза, аҳолини иш билан таъминлаш ва таркибий иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва технология билан қайта жиҳозлаш дастурлари амалга оширилишини назорат қилиш мониторингини олиб бориш тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган муҳим таркибий ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммолари бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурлар, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлар ва ҳудудлар даражасида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастури, тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш дастурларининг киритилаётган лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларни амалга оширишнинг эҳтимол тутилган оқибатларини комплекс баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширишнинг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш бўйича хулосалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида тайёрлаш ва амалга оширишни таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга бўлган эҳтиёж республикага импорт ҳажми ва тузилмасини таҳлил қилиш ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси давомида аниқланган товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга буюртмаларни мамлакат корхоналарига жойлаштириш жараёнини мувофиқлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг амалга оширилаётган лойиҳалари бўйича тасдиқланган параметрларга эришиш учун тизимли мониторингни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг комплекс экспертизасини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастури, ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурлари амалга оширилишини умумлаштириш ва мониторинги натижаларини комплекс таҳлил қилиш, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришишга доир таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ва минтақаларни макроиқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш, таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, иқтисодиётни модернизация қилиш ва Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базалари яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини, иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишини, шу жумладан жойига борган ҳолда, ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади, шунингдек мазкур материаллар тўғрисида Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради, Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий таъминот ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича мақсадли дастурларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ва натижаларини республика минтақалари, шунингдек иқтисодиёт соҳалари бўйича умумлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Йиғма департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ва институционал ижтимоий ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий иқтисодиёт органлари, уларнинг илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун вақтинчалик эксперт таҳлил гуруҳлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ишида, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан мустақил ёзишмаларни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Йиғма департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Йиғма департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Йиғма департамент:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Йиғма департаментнинг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Йиғма департаментнинг тузилмасига Йиғма департамент мудири, Йиғма департамент мудирининг макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Йиғма департамент мудирининг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар масалалари бўйича ўринбосари, шўъбалар мудирлари, тегишли масалалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек икки нафар инспектор киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Йиғма департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Йиғма департамент мудири, мудирнинг биринчи ўринбосари, мудир ўринбосарлари, шўъбалар мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Йиғма департамент фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Йиғма департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Йиғма департаментнинг чораклик иш режалари, мудир, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади. Йиғма департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг ва унинг ўринбосарларининг, шўъбалар мудирларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Йиғма департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идораларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида режали, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс, департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Йиғма департамент мудири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз ўринбосарлари, шўъбалар мудирлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин улар амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департаментнинг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касб даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарининг кўриб чиқиши учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўринбосарлар, шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Йиғма департаментнинг таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан Йиғма департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йиғма департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини биринчи ўринбосар бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Йиғма департамент мудирининг биринчи ўринбосари (ўринбосари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ўзига бўйсунувчи мутахассислар ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шўъба мудири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар томонидан шўъбага бириктирилган масалалар, тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва республика ҳудудлари бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг доимий асосдаги мониторингини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Йиғма департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, мудирнинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирининг ўринбосарига, мудирига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Йиғма департаментнинг бош мутахассиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур келишилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар)нинг, таркибий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг аҳволи ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Йиғма департаментнинг етакчи мутахассиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур келишилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шўъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг қарорлари бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар)нинг, таркибий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг аҳволи ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Инспектор Йиғма департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Департаментнинг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда ташқи савдо айланмасининг мувозанатлилигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасига товарлар ва хизматлар импорти ҳажми ва таркибини мақбуллаштириш юзасидан ягона ташқи иқтисодий сиёсат олиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқалар, ташқи савдо, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида республика ҳудудида вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар, тижорат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилиши ва келишилишини таъминлаш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар ва преференциялар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва жаҳон бозорида конъюнктура ўзгаришини таҳлил қилишдан келиб чиққан ҳолда хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий компаниялар, фирмалар ва банклар билан ташқи иқтисодий ва ташқи савдо ҳамкорлигининг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт ва импорт контрактлари бўйича маълумотларнинг электрон базаси ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил этиш ва шу асосда республика тармоқлари ва корхоналари бўйича экспорт ва импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажми, таркиби ва турларини чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, энг аввало экспорт таркибида қўшилган қиймат юқори бўлган рақобатбардошли тайёр маҳсулотлар ва хизматлар улушини ошириш, шунингдек товарлар ва хизматларнинг жаҳон бозорларига ва минтақавий бозорларга кириб бориши ҳисобига экспорт ҳажмини янада кўпайтириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, тижорат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини чуқур таҳлил қилиш, ана шундай маҳсулотларнинг халқаро конъюнктурасини тизимли ўрганиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни модернизациялашнинг, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент фаолиятига тегишли қисми юзасидан давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳар бир даражасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишининг тизимли, комплекс ва қатъий назорат қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз экспорти таркибида хизматлар улушини кўпайтиришга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва тадбирларни мувофиқлаштириш, туризм соҳасини янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар бошлиқларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлари) лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан пухта ишланишини, инвестиция ва ташқи савдо шартномаларининг туркумлаштирилган маълумотлар банки шакллантирилиши ва мониторинги олиб борилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади ва айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар ва фирмалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ташқи савдони таҳлил қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, импорт ҳажми ва турларини мақбуллаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона давлат ташқи иқтисодий сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, унинг стратегиясини ва амалга ошириш механизмини шакллантиришда қатнашиш, божхона-тариф ва нотариф йўли билан, шу жумладан ташқи савдо бўйича санитария, фитосанитария ва техник чора-тадбирларни қўллаш йўли билан тартибга солишнинг келишилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича давлат бошқаруви органларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, хорижий давлатлар билан ташқи савдо айланмасининг мувозанатлилигини кучайтириш, ташқи савдо тузилмасини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасига товарлар ва хизматлар импорти ҳажми ва таркибини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт контрактлари бўйича маълумотлар базаси ишлаб чиқилишини ташкил этиш ҳамда импорт ҳажми ва турларини чуқур таҳлил қилиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлаштириши учун тайёр маҳсулот, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхатлари ҳамда импортни қисқартириш бўйича таклифларни шакллантириш йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикамизнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар ва тижорат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз экспорти таркибида хизматлар улушини кўпайтиришга, энг аввало, туристик ва транспорт-логистик хизматлар экспорти ҳажмини кўпайтиришга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш ва тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (хизматлар)нинг жаҳон бозорларини маркетинг асосида комплекс тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда экспорт таркибини янада кўпайтириш ва такомиллаштириш, экспорт турлари ва географиясини, биринчи навбатда, тайёр маҳсулот экспортини кўпайтириш ҳисобига кенгайтириш, ташқи бозорларга чиқишнинг янги транспорт йўлакларини аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозини шакллантириш, унинг бажарилишини таъминлаш юзасидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортни назорат қилиш соҳасида давлат сиёсати ўтказилишини таъминлашда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ҳимоя чора-тадбирларини, демпингга қарши ва компенсация божларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари комплекс кўриб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш ва тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хорижий мамлакатлар, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида республика ҳудудидаги вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар, тижорат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва келишилишини таъминлаш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар ва преференциялар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва жаҳон бозорида конъюнктура ўзгаришини таҳлил қилишдан келиб чиққан ҳолда хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ва ташқи савдо ҳамкорлигининг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграцияси бўйича шарт-шароитлар яратишда ва чора-тадбирлар ижроси мониторингини олиб боришда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ривожланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция муҳитини таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими учун шарт-шароитлар ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити тўғрисида, шу жумладан инвестиция қўйиш жараёнининг асосий тартиб-қоидалари масалалари, шунингдек таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари тузилиши ва шартларга риоя қилиниши, молиялаштириш ўз вақтида бошланиши ҳамда хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда алоҳида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб)ни, молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш жараёнини мувофиқлаштириш, шунингдек амалга ошириш таклиф қилинаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги маълумотларни потенциал хорижий инвесторлар ва кредиторларга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш масалалари бўйича халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда бошқа инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, шунингдек ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда республикага техник кўмаклашиш маблағлари ва мурувват ёрдами жалб этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш ҳажмини кўпайтиришни тизимли асосда таъминлайдиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини рағбатлантириш чора-тадбирларини қўллаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлари) амалга оширилиши экспертизаси ва мониторинги соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар) лойиҳалари эксперт жиҳатидан пухта ишланишини, маълумотларнинг туркумлаштирилган электрон банкини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар бошлиқларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо шартномалари мониторингини шакллантириш ва юритишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича маълумотларнинг туркумлаштирилган электрон базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг тегишли ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишини, шу жумладан жойига борган ҳолда, ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади, шунингдек мазкур материаллар тўғрисида Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг тегишли ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради; Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини, тижорат тузилмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг тегишли ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, корхоналар, фирмалар ва ташкилотлардан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати департаментларининг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат тузилмалари, корхоналар ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий иқтисодиёт органлари, уларнинг илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун вақтинчалик эксперт таҳлил гуруҳлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ишида, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш муаммоларининг ахборот-таҳлилий тадқиқотлари соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари билан мустақил ёзишмаларни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир тегишли ўринбосарининг топшириғига биноан эса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро, хорижий, молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, хорижий фирмалар ва компаниялар вакиллари билан музокаралар олиб бориш ва уларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Департамент:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларнинг эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Департаментнинг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, шўъбалар мудирлари, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ташқи савдо ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Департамент мудири, шўъбалар мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир тегишли ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир, шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади. Департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазирнинг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бош вазирнинг тегишли ўринбосари билан келишилади ва департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идораларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида режали, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс, департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Департамент мудири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин улар амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятнинг тегишли йўналишларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тизимли мониторинги ташкил этилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, фаолиятнинг тегишли йўналишларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касб даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўринбосарлар, шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Департаментнинг таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган шўъбалар мудирларидан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шўъба мудири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шўъба мутахассислари ишини мувофиқлаштиради ва шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар томонидан шўъбага бириктирилган масалалар, тегишли вазирликлар, идоралар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар томонидан қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг доимий асосдаги мониторингини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масалаларни ўрганиб чиқишнинг мувофиқлаштирилишини ва тегишли даврга мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаларида тасдиқланган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида департамент мудири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари кўриб чиқиши учун тегишли таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Департаментнинг бош мутахассиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур келишилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари, корхоналар, тижорат тузилмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг аҳволи ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, тижорат тузилмалари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, тижорат тузилмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур келишилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шўъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, тижорат тузилмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари, корхоналар, тижорат тузилмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг аҳволи ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратини таълим ва кадрлар тайёрлаш; соғлиқни сақлаш; ижтимоий муҳофаза; фан ва инновациялар; маданият ва спорт; Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим ва кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, хорижий таълим тузилмалари билан кўп томонлама ва самарали халқаро ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларида, шу жумладан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқишга қабул қилиш ва кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим муассасалари битирувчиларининг соҳаси ва ихтисослашувининг реал иқтисодиёт корхоналари ва соҳалари эҳтиёжлари билан уйғунлаштирилишини кучайтириш, ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва доимий равишда янгилаб бориш, уларни малакали ўқитувчи кадрлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлоди билан таъминлаш ҳисобига ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республикада соғлом авлодни тарбиялашнинг таркибий қисми сифатида болалар спортини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бошланғич мусиқа таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг замонавий моддий-техника базасини ривожлантириш ва шакллантириш, уларни юқори профессионал педагоглар ва мутахассислар билан таъминлаш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) соғлиқни сақлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг соғлиқни сақлаш соҳасининг фаолият кўрсатиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли саломатлиги сақланиши ва яхшиланишини мақбуллаштириш, самарадорлигини ошириш ва таъминлаш, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, ушбу соҳада аниқ йўналтирилганликни ва аҳолини қамраб олишни кучайтириш бўйича вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, мамлакатда ватанимиз фармацевтика саноатининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилада тиббий маданиятни ошириш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига сифатли бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича Ҳукумат қарорларининг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликларнинг олдини олиш, ҳудудларни ўта хавфли касалликларнинг олиб кирилиши ва тарқалишидан санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш, атроф муҳит гигиенаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича санитария-эпидемиология хизмати фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни, шу жумладан ОИТС, сил касаллиги ва шу кабиларни даволаш ҳамда олдини олишни ташкил этиш бўйича тизимли тадбирлар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ижтимоий муҳофаза соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий муҳофаза соҳасидаги энг муҳим дастурларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс мониторингини ҳамда таҳлилини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг кам таъминланган ҳамда кўп болали оилаларга аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатилишини амалга оширишдаги фаолияти мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла посбони» жамоат тузилмаларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жойларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни, соғлом турмуш тарзини таъминлаш, жисмонан соғлом ва маънавий бой ёш авлодни камол топтириш масалаларидаги фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг чуқур ва мустақил фикрлайдиган, демократик қадриятларни, бозор иқтисодиётини пухта ўзлаштирган жисмонан соғлом, маънавий етук ёшларни камолга етказишдаги фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг узоқ муддатли ва кенг кўламли иқтисодий ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат тузилмаларининг хориждан республикага келадиган мурувват ёрдамини аниқ йўналтирилган ҳолда ва мақсадли тақсимлаш ҳамда кейинчалик ундан самарали фойдаланилиши мониторингини олиб боришдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фан ва инновациялар соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлаштирилиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига юкланган давлат илмий-техника ва инновация дастурлари амалга оширилиши мониторинги ва таҳлилини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг илмий ва технология салоҳиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада ислоҳ қилишнинг стратегик вазифалари ва устувор йўналишларига мувофиқ мамлакатни илмий-техник ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг савияси, сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, улардан амалиётда кенг фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фан ва инновациялар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
(6-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан соҳасини бошқариш ва молиялаштириш принципларини такомиллаштириш, бозор механизмларини илмий ва инновацион фаолиятдаги бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар, илмий ташкилотлар ва муассасаларнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд «г» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маданият ва спорт соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва спорт масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва спорт соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли ва комплекс ўрганишни, таҳлил қилишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият, оммавий спорт соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросини тиклаш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавиятни, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмоний соғлом, маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсларни тарбиялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатишни, уларнинг ҳарбий қисмларга қабул қилинишини, шунингдек резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларига қайтиб келишини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларида ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортда юксак ютуқларни ривожлантириш ҳамда Олимпия ўйинларида, жаҳон чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан муносиб қатнашишга қодир бўлган юқори классли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санъат, кино, кино- ва видеофаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги Давлат дастурининг тизимли ва комплекс жорий этилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат тилининг амал қилиши соҳасида мониторинг ва таҳлилни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ташкилотларига ва ҳаракатларига, маҳалла қўмиталарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мамлакатимизда рўй бераётган кенг кўламли ўзгартиришларнинг моҳиятини очиб бериш бўйича аҳоли ўртасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ва ташвиқот-тарғибот ишларининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашишни ташкил этиш. Бизнинг миллий манфаатларимизни таъсирчан ва изчил ташвиқ ва тарғиб қилишни, мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлашни, миллий анъана ва урф-одатларимизни сақлаб қолишни, қабул қилинган қонунлар, давлат дастурлари, кенг кўламли ислоҳотлар, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари моҳиятини тушунтириш ва шарҳлашни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тармоқларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Департамент:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Департаментнинг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, таълим ва кадрлар тайёрлаш; соғлиқни сақлаш; ижтимоий муҳофаза; фан ва инновациялар; маданият ва спорт; Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идораларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида режали, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс, департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Департамент мудири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилиши ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва комплекс раҳбарига тасдиқлаш учун киритади, Департамент мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатларнинг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатларнинг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ижрода бўлган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, шунингдек халқаро шартномалар бажарилишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича фаолиятини таъминлайдиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳалари бўйича иш режаларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномаларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амалга оширилишининг туркумланган маълумотлар банкини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади ва уларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш тўғрисида, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларининг тизимли ҳисобини юритади, қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда Ҳукумат қарорларини талқин қилиш ва қўллаш бўйича тушунтиришларни тайёрлайди ва уларни тайёрлашда иштирок этади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаларига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларини, унинг мутахассисларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари, шунингдек қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома материаллар билан таъминлашни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар материалларини тайёрлашда ва қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси буйруқлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлими билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламини нашр этишга тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора кўриш учун давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа органлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазирнинг кўриб чиқиши учун Ҳукуматнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишлари режалари лойиҳаларини киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукуматнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишлари режаларининг бажарилиши мониторинги олиб борилишини, кўрсатиб ўтилган режаларнинг амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мунтазам хабардор қилинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари улар томонидан муҳокама этилишида қатнашади, тегишли қонун лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида қонун лойиҳаларини муҳокама этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалалар белгиланган тартибда эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни тайёрлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари топшириғига кўра Бошқармага тегишли соҳага кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган Ҳукуматлараро комиссиялар ва қўмиталар мажлисларида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва тузиш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) халқаро шартномаларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқаро шартномалар лойиҳалари белгиланган тартибда эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ва улар юзасидан хулосалар тайёрланишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишишда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига ва ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя қилинишини таъминлаш масалаларида тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланиши лозим бўлган халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларни тайёрлаш ва тузиш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг туркумлаштирилган маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш ҳамда амалга оширилиши мониторингини олиб бориш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш масалалари бўйича ахборотларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг туркумлаштирилган маълумотлар банкини шакллантиришни, юритишни ва мунтазам равишда янгилаб боришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларни бажаришнинг аҳволи тўғрисида туркумлаштирилган маълумотлар банкини ва таҳлилий базани шакллантириш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш масалалари бўйича таҳлилий ва маълумотнома материалларни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириғига кўра давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадларда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бошқарма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кўриб чиқиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилиши учун тайёрланадиган ва киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизасининг комплекслилиги ва сифати учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши мониторингини олиб бориш таъминланиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомининг таъминланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Бошқарманинг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бошқарма таркибига ҳуқуқий экспертиза бўлими ҳамда халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма тузилмаси Бошқарма бошлиғи, ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири, халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими мудири, тегишли масалалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек икки нафар инспектордан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бошқарма ишларига бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бошқарма бошлиғи, бўлимлар мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бошқарма ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режалари, бошлиқнинг, бўлимлар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарманинг иш режалари ва Бошқарма бошлиғининг шахсий иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлим мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарманинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идораларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида режали, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс, департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бошқарма бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқармага бевосита раҳбарликни амалга оширади, бўлимлар мудирлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ташкил этилишини, шунингдек Бошқарма соҳасига кирувчи масалалар бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича иш режалари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳалари эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амалга оширилишининг туркумланган маълумотлар банки шакллантирилишини ва мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарманинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ва улар бўйича республика Ҳукумати қарори талаб этилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритади, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш чораларини кўради, шунингдек уларни рағбатлантириш ёки уларга танбеҳ бериш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарманинг бўлим мудирлари ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан белгиланадиган бўлим мудирларидан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бўлим мудири ўзига биркитилган масалалар юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлимга бевосита раҳбарлик қилади ва Бошқарма зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда бўлимдаги ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини ташкил этади, кўрсатиб ўтилган лойиҳаларга виза қўяди ва улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда ва экспертизадан ўтказишда бевосита қатнашади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли масалалар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика қонунчилигини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчиликнинг тегишли соҳаларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва Бошқарма бошлиғига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ҳамда ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма бошлиғига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш тўғрисида Бошқарма бошлиғига таклифлар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини бўлимнинг Бошқарма бошлиғи томонидан белгиланадиган бош мутахассисларидан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бошқарманинг бош мутахассиси ўзига биркитилган масалалар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини ва бошқа материалларни ўрганади, уларни эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномаларнинг туркумлаштирилган маълумотлар базасини юритади, уларни мунтазам равишда янгилаб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини талқин қилиш ва тушунтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқишга тайёрлаш, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама этиш учун йиғилишлар ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бошқарманинг етакчи мутахассиси ўзига биркитилган масалалар юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири топшириқларини бажаради, материаллар ўз вақтида тайёрланиши, уларни ишлаб чиқишнинг сифати ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосалари тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларни Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига, тегишли бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича тегишли маълумотнома ва таҳлилий материалларни тайёрлашда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири ёки тегишли бош мутахассис билан келишган ҳолда ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Инспекторлар Бошқармада ва бўлимларда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатлар ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғма жилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарори 1-бандининг саккизинчи хатбоши ва қарорга 7-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 18-модда) I бўлимининг 6 ва 7-бандлари, II бўлимининг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)» 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 14 январдаги 6-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 2 майдаги 82-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарори) 2008 йил 20 майдаги 100-сон қарорига илованинг 5-банди 2-кичик банди, 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 523-модда; 2011 й., 36-сон, 367-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда, 36-сон, 409-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда; 2017 й., 18-сон, 323-модда)