02.05.2008 йилдаги 82-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2009
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш тўғрисида, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)нинг амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
12. Бошқарма ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режалари, бошлиқнинг, бўлимлар мудирлари, бўлим мудирининг ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.