1 -ИЛОВА
|
№ |
Тадбир |
Муддати |
Масъуллар |
|
1. |
«Тошкент — ислом маданияти пойтахти» рисоласини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва чоп этиш |
2007 йил март |
Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. |
Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида тақдимот ва кўргазмалар, давра суҳбатлари, фольклор гуруҳларининг чиқишлари, ўзбек халқининг маънавий-маданий мероси ва унинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси бўйича тадбирлар ўтказиш |
Йил давомда |
Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Дўстлик жамиятлари кенгаши, Бадиий академия, «Тасвирий ойина» уюшмаси |
|
3. |
Тошкент шаҳридаги машҳур ислом мутафаккирлари — Шайх Зайниддин, Шайх Хованд Тоҳур, Қаффол Шоший, Хожа Аламбардор, Юнусхон, Бароқхон, Зангиота меъморий обидалари асосида зиёратчилар учун сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш |
2007 йил март |
«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
|
4. |
Тошкент тарихига оид тематик, нодир китоблар ва қўлёзма манбалар кўргазмаларини ташкил этиш |
2007 йил март — декабрь |
Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар давлати тарихи музейи, Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
5. |
Тошкент шаҳрининг ислом маданияти пойтахти, деб эътироф этилишига бағишланган туркум мақолалар тайёрлаб, рус, инглиз ва араб тилларига таржима қилиш ва интернетда эълон қилиш |
2007 йил мунтазам |
Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги |
|
6. |
Ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг дин ва маънавият масалаларига бағишланган мақола ва маърузалар тўпламини нашрга тайёрлаш |
2007 йилнинг III чораги |
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмоналари идораси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
7. |
«Тошкент - ислом маданияти пойтахти» номли ҳужжатли фильмни яратиш ва унинг тақдимотини ўтказиш |
2007 йилнинг I чораги |
«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, «Жаҳон» ахборот агентлиги |
|
8. |
Диний ва дунёвий илмлар ривожига ҳисса қўшган машҳур ислом алломаларининг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган китоблар, рисолалар ва илмий-оммабоп мақолаларни чоп этиш |
2007 йилнинг I—III чораклари |
Ўзекистон Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
|
9. |
«Тошкент —ислом маданиятининг дурдонаси» фотоальбомини нашр этиш ва тақдимотини ўтказиш (ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида) |
2007 йилнинг III чораги |
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Фанлар академияси Тарих институти, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
|
10. |
Тошкент ислом университетида «Меросимиз—фахримиз» мавзуида тадқиқотчи ва талабалар анжуманини ўтказиш |
2007 йил апрель |
Тошкент ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
|
11. |
«Буюк аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси» рукни остида кўрсатувлар тайёрлаш |
Йил давомида |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети |
|
12. |
«Ҳазрати Усмон мусҳафи», «Имом Бухорий», «Ҳазрати Имом мажмуаси: кеча ва бугун» ҳужжатли фильмларини яратиш |
2007 йил май |
«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
|
13. |
«Шаҳрим — фахрим», «Ўзбекистон — бағрикенг диёр», «Меҳр—мурувват — олий фазилат», «Ўзбекистон жавоҳирлари» мавзуларида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш |
мунтазам |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси |
|
14. |
«Ислом маданияти равнақ топган юрт» мавзусида таниқли мусаввирлар ва халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил этиш |
2007 йил июнь |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, «Олтин мерос» жамғармаси |
|
15. |
«Марказий Осиёда исломий қадриятлар: бағрикенглик ва инсонпарварлик» мавзуига оид халқаро анжуман ўтказиш |
2007 йил июнь |
Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Марказий Осиёни тадқиқ қилиш Франция институти ва ЮНЕСКОнинг Марказий Осиёни тадқиқ қилиш халқаро институти (Самарқанд), Тошкент ислом университети |
|
16. |
Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш |
2007 йил сентябрь |
Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар академиясининг Тарих ва Шарқшунослик институтлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Республика Имом Бухорий илмий-маърифий маркази |
|
17. |
Тошкент ислом университети манбалар хазинасида сақланаётган қўлёзмалар каталогининг электрон вариантини тайёрлаб, веб-сайтда жойлаштириш |
2007 йил сентябрь |
Тошкент ислом университети |
|
18. |
Тошкент давлат консерваториясида Тошкент «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинишига бағишланган махсус концерт дастурини ташкил этиш |
2007 йил сентябрь |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси |
|
19. |
«Шош водийси алломаларининг илмий-маърифий мероси» тўпламини нашр этиш |
2007 йил сентябрь |
Тошкент ислом университети |
|
20. |
Ўзбекистон ҳукумати томонидан аждодларимизнинг маданий ва маънавий бойликларини қайта тиклаш, таъмирлаш ва асраб авайлаш бўйича қилинаётган ишларни маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг ёритиш |
Йил давомида |
Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент ислом университети |
|
21. |
Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг дин ва виждон эркинлиги, жамиятдаги тинчлик ва диний бағрикенглик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик мавзуларига бағишланган илмий-оммабоп мақолаларни республика ва хорижий ОАВда чоп этиш |
Йил давомида |
Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази |
|
22. |
Талаба ва ўқувчиларни Тошкент шаҳридаги меъморий ва тарихий ёдгорликлар билан таништириш мақсадида экскурсиялар уюштириш |
Йил давомида |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
|
23. |
АЙСЕСКО сайтида Тошкент шаҳрининг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи муҳим тарихий, илмий ва адабий маълумотларни жойлаштириш |
2007 йилнинг III чораги |
Ташқи ишлар вазирлиги, АЙСЕСКО котибияти |
|
24. |
Ўрта асрларда яратилган «Тарихи жадиди Тошқанд» («Тошкентнинг янги тарихи») қўлёзмаси асосидаги рисолани нашрга тайёрлаш |
2007 йилнинг IV чораги |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси |
|
25. |
Тошкент ислом университети сайтида «Тошкент — ислом маданияти пойтахти» номли рукн очиб, у ерда мазкур мавзуга оид материалларни жамлаш |
Йил давомида |
Тошкент ислом университети |
|
26. |
Ўзбекистон тарихи давлат музейида «Тошкент: кеча ва бугун» номли кўргазма ташкил этиш |
2007 йилнинг III-IV чораклари |
Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита |
2-ИЛОВА
| Р.Қосимов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси |
| А.Тўхтаев | — | Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
| О.Юсупов | — | Дин ишлари қўмитаси раиси в.б., Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
Ташкилий қўмита аъзолари: | ||
| Ш.Миноваров | — | Ташқи ишлар вазири ўринбосари |
| Р.Қурбонов | — | Маданият ва спорт ишлари вазири |
| А.Ходжаев | — | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси |
| З.Ҳакимов | — | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |
| Б.Алимов | — | Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори |
| Ш.Салихов | — | Ўзбекистон Фанлар академияси президенти |
| Т.Қўзиев | — | Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
| У.Алемов | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
| Ш.Ёвқочев | — | Тошкент ислом университети ректори |