Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2014 13.01.2003 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказилиши пайтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган объектлар рўйхатини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилигида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
13 январдаги 15-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий тадбирларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирларни ўтказиш пайтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни муҳофаза қилишга қаратилган ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиш тартибини ва улар қатнашчилари муносабатларини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар мақсадлари учун кўнгилочар, театр-томоша, концерт, спорт, реклама дастурлари ва бошқа дам олиш дастурларини, шунингдек камида 100 киши иштирокида умумхалқ, диний, профессионал байрамларни ўтказиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан очиқ ва ёпиқ иншоотларда, майдонларда, биноларда ва бошқа жойларда ташкил этиладиган кишиларни тўплаш оммавий тадбир деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахслар оммавий тадбирларни ўтказиш ташкилотчилари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар: ташкилотчилар, артистлар, спортчилар ва дастурда назарда тутилган томошали чиқишларни (ҳаракатларни) бевосита амалга оширувчи бошқа шахслар ҳамда томошабинлар оммавий тадбирлар қатнашчилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оммавий тадбирлар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган бундай мақсадлар учун махсус мўлжалланган жойларда, тегишли рухсатнома олингандан кейин ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика (Қорақалпоғистон Республикаси учун) аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва шаҳар (Тошкент шаҳри учун) аҳамиятига эга бўлган тадбирларни ўтказиш учун — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга — туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома олиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома бериш масалаларини кўриб чиқиш ва улар устидан назоратни амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар ташкил этилади (кейинги ўринларда матнда «Комиссиялар» деб юритилади). Комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилик қилади. Комиссиялар таркибига Ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимлар томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартиби муҳофаза қилинишини ва хавфсизликни таъминлаш ички ишлар органлари томонидан бюджет маблағлари, шунингдек хайрия ва диний мақсадларда ўтказилаётган тадбирлар ҳисобига пулли-шартнома асосида амалга оширилади, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ташкил этилаётган оммавий тадбирлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома олиш учун ташкилотчилар оммавий тадбир ўтказишнинг мўлжалланган санасидан камида бир ой олдин тегишли комиссияларга ариза билан мурожаат этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юридик шахснинг номи ва манзили, ваколатли шахснинг лавозими кўрсатилган ҳолда фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотчи-жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) камида иккита мулоқот телефони рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тадбирнинг номи, мақсади ва шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тадбир ўтказиладиган сана, жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тадбир бошланиши ва тамом бўлиши вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қатнашчиларнинг мўлжалланаётган сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ташкилотчиларнинг тадбир қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш юзасидан мажбурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ариза берилган сана, ташкилотчиларнинг имзолари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза билан бир вақтда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фойдаланиладиган техник воситалар кўрсатилган ҳолда тадбирлар дастури (саҳна майдончаси, овозни кучайтириш, электр манбаи, чироқлар билан безаш, тозалаш воситалари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) объектнинг тадбирни ўтказишга тайёрлиги тўғрисида иншоот маъмуриятининг маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агар оммавий тадбирни ўтказиш фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тақдирда фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга лицензия тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тадбир ўтказиш тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар комиссия томонидан 10 кун мобайнида кўриб чиқилади. Комиссия кўриб чиқиш натижалари бўйича оммавий тадбир ўтказилишига рухсат бериш ёхуд сабабларини кўрсатган ҳолда рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссия қарорининг нусхаси ташкилотчиларга қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оммавий тадбир ўтказилишига рухсат бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор чиқарилган тақдирда ташкилотчилар рад этишга сабаб бўлган камчиликлар бартараф этилгандан кейин рухсат бериш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи органларга ёхуд судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Оммавий тадбир ўтказилишига рухсат олингандан кейин ташкилотчи олдиндан, бироқ тадбир бошланишидан 10 кундан кечикмай, ички ишлар ҳудудий органларини ёзма равишда хабардор қилиши ҳамда жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши тўғрисида шартнома тузиши зарур. Билдиришномага жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш учун ажратилаётган маблағлар кўрсатилган ҳолда рухсатнома, тадбирларни ўтказиш дастури илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий тадбир ўтказишда жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ички ишлар ҳудудий органларининг хизматлари ҳақи томонларнинг келишувига кўра белгиланади. Жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизликни амалга оширувчи шахсий таркиб хизмат учун зарур бўлган махсус ва техник воситалар билан ички ишлар ҳудудий органлари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оммавий тадбир ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани олиш ҳамда жамоат тартиби муҳофазаси ва хавфсизлик таъминланиши тўғрисида шартнома тузилиши оммавий тадбир ўтказилиши учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Оммавий тадбирлар ўтказилишига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташкилотчилар ички ишлар ҳудудий органлари билан биргаликда комиссияларга тасдиқлаш учун ишчи гуруҳлар таркибини киритадилар. Ишчи гуруҳларга тадбирларни ўтказиш жойининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тегишли мутахассислар, ташкилотчилар, объектлар маъмуриятлари, ички ишлар ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор идораларнинг вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар тадбирнинг хусусиятига, об-ҳаво шароитларига ҳамда қатнашчилар ва томошабинларнинг хавфсизлиги таъминланишига таъсир қилувчи бошқа омилларга боғлиқ равишда тадбир ўтказилиши бошланишидан камида 2 кеча-кундуз олдин объектни текшириб чиқадилар, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар, мўлжалланган тадбир ўтказилиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосани расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий тадбир ўтказилишини, жамоат тартиби, томошабинлар ва қатнашчиларнинг хавфсизлиги муҳофазаси таъминланишини мураккаблаштирувчи ҳамда тадбир бошлангунга қадар бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда ишчи гуруҳлар комиссияга мазкур тадбирни ўтказишни кейинроқ муддатга қолдириш, уни томошабинларсиз ўтказиш ёхуд оммавий тадбирни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритадилар. Комиссия оммавий тадбир ташкилотчилари ва объект маъмурияти вакиллари иштирокида оммавий тадбир ўтказилишигача ўттиз олти соатдан кечикмай тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тадбирни ўтказиш кейинроқ муддатга қолдирилиши, уни томошабинларсиз ўтказиш ёхуд оммавий тадбир бекор қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда комиссия, оммавий тадбир ташкилотчилари, ички ишлар ҳудудий органлари оммавий тадбир бошланишидан камида бир кеча-кундуз олдин томошабинлар ва бошқа қатнашчилар қабул қилинган қарордан, оммавий тадбир ўтказишнинг янги муддатларидан, чипталар қиймати ва томошабинларнинг бошқа харажатлари қайтарилиши шартларидан хабардор қилинишини таъминлайдилар. Оммавий тадбир ўтказиладиган жойларда кўзга кўринарли ва қулай жойларда оммавий тадбир ўтказилиши кейинроқ муддатга қолдирилганлиги, у томошабинларсиз ўтказилиши ёхуд оммавий тадбир бекор қилиниши тўғрисидаги ахборот жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Йирик оммавий тадбирларни (спартакиадалар, халқаро мусобақаларни) тайёрлаш ва ўтказишда тегишли муассасалар ва хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун ташкилий қўмиталар ташкил этилади, тадбирга келувчилар учун хавфсиз шароитларни, жамоат тартибини бузиш ҳолатлари намоён бўлиши профилактикасини, ёнғин хавфсизлигини, тиббий таъминотни таъминловчи, тадбирлар ўтказиладиган жойлар тўлдирилиши ва томошабинлар эвакуация қилиниши тартибини, фавқулодда ҳолатлар юз берган тақдирда хизматларнинг вазифаларини назарда тутувчи оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишнинг аниқ режалари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оммавий тадбирлар ўтказилишини режалаштиришда уларнинг ташкилотчилари томонидан тадбир тамом бўлгандан кейин унинг қатнашчилари томонидан жамоат транспортидан фойдаланиш имконияти албатта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Оммавий тадбир тадбир дастурига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Оммавий тадбирларни ўтказишда иншоотларда тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминловчи хизматларнинг функционал вазифаларини тартибга солувчи ҳужжатлар, шу жумладан қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши мажбурий ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) техник фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини тартибга солувчи (муҳандислик, қурилиш конструкциялари ва техник тизимларнинг ишончлилиги ва барқарорлиги) ҳужжатлар, томошабинларни эвакуация қилиш йўлларининг белгиланган нормативларга мувофиқлиги, ёнғин хавфсизлиги таъминланиши, тадбирларни ўтказишнинг спорт-технология шарт-шароитлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник хизматларнинг барча турлари учун техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар учун лавозим йўриқномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оммавий тадбирлар ўтказишда иншоотдан фойдаланишнинг умумий тартибини тартибга солувчи ҳужжатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий шарт-шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тегишли ҳокимлик томонидан тасдиқланган оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тартибини тартибга солувчи йўриқномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томошабинларнинг иншоот ҳудуди бўйлаб ҳаракатини ташкил этиш, трибуналарни тўлдириш ва эвакуация қилиш йўллари, чипта кассалари, овқатланиш пунктлари, гардероблар, дам олиш, тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари, ёнғинга қарши инвентарь ва асбоб-ускуналар мавжудлиги ва уларнинг жойлашиши схемалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотга келувчиларнинг ўзини тутиш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) навбатдаги (бир типли туркумдаги) оммавий тадбирни ўтказиш қоидаларини тартибга солувчи ҳужжатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирни ўтказувчи ташкилот томонидан тасдиқланган тадбирларни ўтказиш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотнинг, унинг барча хизматларининг тадбирни ўтказишга тайёрлиги тўғрисида иншоот раҳбари томонидан тасдиқланган далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи комиссия аъзолари (иншоот раҳбари, ички ишлар ҳудудий органлари, миллий хавфсизлик хизмати вакиллари, ташкилотчининг вакиллари) томонидан имзоланадиган объектнинг шошилинч-техник текшириб чиқилганлиги тўғрисидаги баённома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирлар ўтказиладиган жойга олиб кириш тақиқланган буюмлар, ашёлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида объектларда ва унга туташиб кетган ҳудудларда спиртли ичимликлар, пиротехника буюмлари, уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш, шунингдек шиша идишдаги чанқовбосди ичимликларни сотиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Оммавий тадбирлар қатнашчиларининг жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Оммавий тадбирлар ташкилотчиларининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва объектнинг маъмурияти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойни танлашда жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши шарт-шароитларининг мавжудлигини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирларни ўтказиш вақтини танлашда томошабинлар ва тадбирларнинг бошқа қатнашчилари томонидан жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятлари, ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам ва бошқа махсус хизматлар автомашиналари учун кириш жойлари мавжудлигини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирда иштирок этувчи давлат бошқарув органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар раҳбарларини, фахрий меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш жойларида шарт-шароитларни таъминлаш ва барпо этиш масаласини ички ишлар ҳудудий органлари ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект маъмурияти билан биргаликда объектдаги ўринлар сонини ҳамда тартиб ва хавфсизлик таъминланишига таъсир кўрсатувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда тадбирлар қатнашчилари сонини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар ҳудудий органлари ва миллий хавфсизлик хизмати билан келишган ҳолда уларнинг ходимларини жойлаштириш учун томошабинлар ўтирадиган жойларнинг турли жойларида ўринларнинг зарур сонини ажратиш (ҳар бир секторда камида 10 ўрин, стадионларда эса — ҳар бир қаторда камида битта ўрин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипта (таклифнома)ларнинг орқа томонида объектга олиб кириш тақиқланган буюмлар ва ашёлар рўйхати тўғрисида ахборот ҳамда тадбирлар ўтказиладиган жойларда металл бўйича детектор назорати тўғрисидаги билдиришнома мавжуд бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирларни тайёрлашда, уларни ўтказишда жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизлик таъминланиши бўйича ички ишлар органларининг харажатларини қоплаш учун зарур бўлган пул маблағлари ажратишни назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартиби муҳофазаси ва хавфсизлик таъминланиши юзасидан ички ишлар органлари билан шартномалар тузиш ҳамда уларга мувофиқ пул маблағлари ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларга мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш пайтида жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларининг талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ҳолларда тадбирларни фото, аудио, видео суратга олиш ва кинога олиш тақиқланиши тўғрисида тадбир қатнашчиларини олдиндан хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Оммавий тадбирлар ташкилотчиларининг ҳуқуқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирлар қатнашчиларидан мазкур Қоидаларга қатъи риоя қилинишини талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар ҳудудий органларидан тадбирларни ўтказиш пайтида объектда жамоат тартиби муҳофазаси ва хавфсизлик таъминланиши учун шартнома шартларига мувофиқ кучлар ва техник воситалар ажратилишини талаб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Артистлар, спортчилар ва дастурда назарда тутилган томошали чиқишлар (ҳаракатлар)ни бевосита амалга оширувчи бошқа шахсларнинг вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурга мувофиқ чиқиш (ҳаракат) тартибига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотчиларнинг вакиллари билан келишмасдан дастурда назарда тутилмаган ҳаракатларни амалга оширмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартиби хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келган тақдирда ташкилотчиларнинг, маъмуриятнинг ёки ички ишлар органларининг биринчи талаби билан чиқишни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томошабинларда агрессив ҳис-туйғулар қўзғатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Артистлар, спортчилар ва дастурда назарда тутилган томошали чиқишлар (ҳаракатлар)ни бевосита амалга оширувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томоша пайтида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаётган ички ишлар органларидан шахсий хавфсизлик таъминланишини, шунингдек нормал чиқишга тўсқинлик қилувчи томошабинларнинг хулқ-атвори билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир объекти маъмуриятидан чиқишга тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Томошабинларнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибига ва хулқ-атворнинг ижтимоий нормаларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотнинг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирлар ўтказиладиган жойда бўлиш тартибига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидалар талабларига, ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш бўйича ташкилотчилар (маъмуриятнинг вакиллари) ва ҳуқуқ-тартибот органларининг талабларини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Томошабинларнинг ҳуқуқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоот ҳудуди ва трибунага чипталар ёки кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўйича кириш ҳамда уларда кўрсатилган жойни эгаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирлар ўтказиладиган объектда жойлашган буюм сақлаш жойлари, гардероблар, емакхоналар, кафе, маълумотлар бюроси, телефонлар, дўкончалар ва бошқалардан белгиланган тартибда фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Оммавий тадбирларни ўтказиш пайтида жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича объектлар маъмуриятининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Оммавий тадбир ўтказиладиган объект маъмуриятининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектдаги барча муҳандислик тизимлари ва ёритиш тизимлари узлуксиз ишлашини, бинолар ва иншоотлар конструкциялари ишончлилигини, трибуналар, қатнашчиларни эвакуация қилиш йўллари тайёрлигини, ёнғин ўчириш воситалари мавжудлигини, объект ходимларининг фавқулодда вазиятлар келиб чиққан тақдирда уларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи хизмат йўриқномаларини билишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбир ташкилотчисига тадбир томошабинлари ва қатнашчилари учун мўлжалланган ўринлар сони тўғрисида ёзма ахборот бериш, объектдаги ўринлар сонига мувофиқ чипталар сотилиши ва таклифномалар тарқатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг санитария талабларига мувофиқлигини, объект ичи ва унга туташиб кетган ҳудуд зарур даражада ёритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўзга кўринарли жойларга хавфсизлик белгилари, кўрсаткичлар, хулқ-атвор, қоидалар, схемалар, режалар ва эвакуация бўйича йўриқномалар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларига оммавий тадбир ўтказилишидан бир кеча-кундуз олдин тарқатилган чипталар ва таклифномалар сони, томошабинлар ва бўлажак тадбирлар қатнашчиларининг мўлжалланаётган сони тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр манбаининг авария (автоном) манбаи (дизель агрегати ёки бошқа воситалар), мазкур тизимдан фойдаланишга доир йўриқномалар мавжуд бўлишини таъминлаш, масъул навбатчини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир бошлангунга қадар объектнинг маҳаллий радиотрансляция (овозни кучайтиргич) тармоғи орқали объект ичида томошабинлар ва қатнашчиларнинг ўзини тутиш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эълон қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоот маъмуриятининг энг тайёргарлик кўрган ходимларининг кучи билан объектга киришда назорат-ўтказиш режимини таъминлаш, қатнашчилар ва томошабинларни майдон ва трибуналарда чипталар ва махсус рухсатномаларга мувофиқ жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир қатнашчиларининг транспорт воситалари учун, қоидага кўра, объектдан камида 100 метр наридаги масофада тўхташ жойлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларга мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш пайтида жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларининг талабларини сўзсиз бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмуриятининг ҳуқуқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирлар ташкилотчиларидан тадбирлар дастурлари ўз вақтида тақдим қилинишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томошабинлар ва тадбир қатнашчиларига хулқ-атвор нормаларига ва мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя қилиш мажбуриятини юклаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида ички ишлар органларининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида ички ишлар органларининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирлар ҳажми, хусусияти ва унинг қатнашчилар сонини ҳисобга олган ҳолда жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши учун етарли бўлган зарур кучлар ва техник воситаларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини муҳофаза қилиш чоғида миллий хавфсизлик хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, оммавий тадбирлар ўтказиш даврида йўл хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипталар сотиш чоғида кассаларда ва объектга туташиб кетган ҳудудда жамоат тартиби муҳофаза қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва объектлар маъмурияти билан биргаликда томошабинлар ва қатнашчиларнинг тадбирлар ўтказиладиган жойга хавфсиз ўтишларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маст ҳолатдаги ёки гиёҳванд моддалар таъсири остидаги шахсларнинг оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларга ўтишига, шунингдек иншоотларда ва уларга яқин жойларда спиртли ичимликлар ичилишига йўл қўймасликда иншоотлар маъмуриятига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томошабинларнинг уюшиб ўтишлари ва уларни минбарларга, бунинг учун ажратилган бошқа жойларга жойлаштиришда объектлар маъмуриятига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трибуналар, секторларда ва туташиб кетган ҳудудда жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизлик ишларини ташкил этиш, объектга келувчиларнинг хулқ-атворининг белгиланган қоидаларга риоя этишлари устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини ва маъмурият томонидан белгиланган хулқ-атвор қоидаларини бузувчи шахсларни жавобгарликка тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эвакуация йўллари ва ёнғин хавфсизлигининг ҳолати устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт жамоалари ва ижодий жамоаларга, шу жумладан театр-томоша ва спорт муассасаларининг бошқа ходимларига оммавий тадбирлар ўтказиш чоғида пайдо бўладиган ноодатий вазиятлар шароитларида ўзини тутиш қоидалари бўйича, шунингдек томошабинларнинг агрессив ҳис-туйғуларини қўзғатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида йўл-йўриқлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирлар тамом бўлгач, зарурат бўлганда эса уларни ўтказиш даврида (ёнғин, табиий офатлар, фавқулодда вазиятлар ва бошқалар келиб чиққан тақдирда) Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли хизматлари ва объектлар маъмурияти билан биргаликда томошабинлар ва тадбирлар қатнашчиларини трибуналар, секторлар ва уларга туташиб кетган ҳудудлардан эвакуация қилиш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек уларнинг жамоат транспортида жўнаб кетишларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оммавий тадбирлар ўтказиш чоғида ички ишлар органларининг ҳуқуқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш юзасидан оммавий тадбирларни ўтказиш ташкилотчилари билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир ўтказиладиган жойга одамлар хавфсизлигига таҳдид қилувчи буюмлар ва ашёлар олиб кирилишига йўл қўймаслик мақсадида қатнашчилар, шу жумладан махсус техник воситалар қўлланилган ҳолда, кўздан кечирилишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тадбирлар ташкилотчиларидан, иншоотлар ва тадбирлар ўтказиладиган бошқа объектлар маъмуриятидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотдаги ўринлар сонидан ёки томошабинлар ва тадбир қатнашчилари учун тайёрланган жойлардан ортиқча чипталар сотмасликни ва махсус рухсатномалар тарқатмасликни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтиш жойлари ва эвакуация йўллари ҳар хил буюмлар билан тўсиб қўйилмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоот ичида ва унга туташиб кетган ҳудудда спиртли ичимликлар билан савдо қилиш тақиқланишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар маъмуриятига объектга келувчилар, айниқса ёшлар ва ўсмирлар билан қатнашчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш қоидаларига риоя этишлари бўйича кўргазмали ташвиқот, маҳаллий ретрансляция тармоғи ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда вақти-вақти билан тушунтириш ишлари олиб бориш мажбуриятини юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотлар маъмуриятининг энг тайёргарлик кўрган ходимларининг кучлари билан назорат-ўтказиш режими ташкил этилишини, қатнашчилар ва томошабинлар улар томонидан сотиб олинган чипталар, махсус рухсатномалар ва таклифномаларга мувофиқ трибуналар ва секторларга жойлаштирилишини ташкил этишини талаб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бир йилда камида бир марта ички ишлар ҳудудий органлари томонидан тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда фойдаланиш ишончлилигини ва қурилиш конструкциялари чидамлилигини, эвакуация йўлларининг нормативларга мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек ёнғин хавфсизлиги чораларини белгилаш мақсадида оммавий тадбирлар ўтказиш учун фойдаланиладиган томошалар ўтказиладиган иншоотларнинг техник текшируви ўтказилади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилади. Далолатнома аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш учун комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Қоидалар бузилишида айбдор бўлган шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 10-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда)