Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.08.2009 йилдаги 236-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 - 2011 ЙИЛЛАРДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ НООЗИҚ-ОВҚАТ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳисобига ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва шу асосида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2011 йиллар даврида республика минтақалари ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари бўйича ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг асосий турларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари 1, 1а ва 1б иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1,, 1б-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2011 йиллар даврида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи асосий корхоналар бўйича модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда 1, 1а, 1б ва 2-иловаларда кўрсатилган мақсадли параметрлар асосида маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг ҳудудий дастурларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, хўжалик бошқаруви органлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда 2-иловага киритилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловага киритилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш жадвалини тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, ушбу қарорга 2-иловага киритилган тўқимачилик корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳалари, шу жумладан тайёр тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқариш соҳасида янгидан ташаббус кўрсатиладиган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан хорижий инвестор ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган инвестиция шартномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция шартномасида қонун ҳужжатларида белгиланган шартлардан ташқари божхона тўловларидан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кўрсатилади, шунингдек хорижий инвесторнинг қуйидаги қўшимча мажбуриятлари назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан келтириладиган асбоб-ускуналарни лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишида белгиланган муддатларга қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланишга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб икки йил мобайнида ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қувватига чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тикув-трикотаж ва тўқимачилик ишлаб чиқаришларнинг ишлаб чиқариш қувватини беш йил мобайнида камида 70 фоиз, калава ишлаб чиқариш қувватини камида 85 фоиз даражасида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 70 фоизини экспортга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш ўринлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан имзоланган инвестиция шартномаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан уни тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарорини қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузилган инвестиция шартномаси шартлари хорижий инвестор томонидан бажарилмаган тақдирда имтиёзлар ва преференциялар берилиши натижасида бўшаган маблағлар тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги инвестиция шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги енгил саноат корхоналари қуриш, уларни қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишга доир таклифларни кўриб чиқиш бўйича Идоралараро эксперт кенгашининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзенгсанлойиҳа» масъулияти чекланган жамиятнинг асбоб-ускуналарнинг сифатли, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган техник параметрлари тўғрисидаги тегишли хулосалари асосида қабул қилинган ижобий қарорини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги енгил саноат корхоналари қуриш, уларни қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилишга доир таклифларни кўриб чиқиш бўйича Идоралараро эксперт кенгаши Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ 2009 — 2011 йиллар даврида тўқимачилик корхоналарини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхатига янги лойиҳаларни киритиш ёки лойиҳаларни маъқулланган рўйхатдан чиқариш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 октябрдаги 300-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 43-сон, 494-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бухоротекс» ОАЖни модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-798-сон қарорига мувофиқ «ДЭУ Текстиль Бухоро» хорижий корхонаси томонидан ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун келтириладиган ва божхона тўловларидан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) янги технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, техник жиҳозлар, бутловчи буюмлар, материаллар ва бошқа моддий ресурслар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзстандарт» агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, манфаатдор хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишининг жорий ҳолатини пухта ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонада ва хўжалик бошқаруви органларида сифатни бошқариш тизимларини жадал жорий этиш юзасидан қўшимча комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрилган чора-тадбирларнинг натижалари тўғрисида 2009 йил 1 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 372-модда; 2010 й., 14-15-сон, 110-модда; 2012 й., 8-9-сон, 85-модда, 38-сон, 436-модда, 43-сон, 494-модда)