18.02.2008 йилдаги ПҚ-798-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«БУХОРОТЕКС» ОАЖНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТЕХНИКАВИЙ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

«Бухоротекс» ОАЖ ишлаб чиқариш майдонларини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш жараёнига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таъкидлаб ўтилсинки, Бухоро вилояти хўжалик судининг 2007 йил 3 августдаги қарори билан «Бухоротекс» ОАЖ банкрот деб эътироф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухоротекс» ОАЖ кредиторлари йиғилишининг Бухоро шаҳридаги «Бухоротекс» ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикасининг бинолар ва иншоотлардан иборат мулкий комплексини, «ДЭУ Интернейшнл» (Корея Республикаси) компаниясига сотиш, унинг негизида пахта толасини қайта ишлаш бўйича хорижий корхона бунёд этиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, «ДЭУ Интернейшнл» компанияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухоротекс» ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикасининг умумий миқдори 7 млрд. сўмлик мулкий комплексини 10 йил муддат ичида 1-иловадаги жадвалга мувофиқ тўлаб бориш шарти билан сотиб олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур фабрика негизида янги замонавий ускуналар билан жиҳозланган, қуввати йилига 19,5 минг тонна пахта толасини қайта ишлайдиган корхонани барпо этиш учун, 2-иловадаги жадвалга мувофиқ, 43 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспортга етказиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда хорижий инвесторнинг мажбуриятлари ва уларнинг бажарилиш жадвали аниқ акс эттирилган ҳолда «Бухоротекс» ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикасининг мулкий комплекси сотилиши юзасидан шартнома тузишда «Бухоротекс» ОАЖни тугатиш бошқарувчисига кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестор ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини албатта бажариши устидан қатъий назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар «Бухоротекс» ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикаси негизида «ДЭУ Интернейшнл» компанияси томонидан ташкил этилаётган янги хорижий корхонага татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Бухоротекс» ОАЖнинг 1-сонли йигирув-тўқув фабрикаси негизида янгитдан ташкил этилаётган хорижий корхона ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун келтирадиган технологик ускуна, эҳтиёт қисм, техник жиҳоз, бутловчи буюмлар, материаллар ва бошқа моддий ресурслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 18 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-798-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-798-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ДЭУ Интернейшнл» компанияси томонидан «Бухоротекс» ОАЖ 1-сонли йигирув-тўқув фабрикасининг мулкий комплекси учун тўловларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ

(млрд сўм)

Т/р

Тўлов амалга ошириладиган йил

Тўлов суммаси

1.

2008 йил

0,5

2.

2009 йил

0,5

3.

2010 йил

0,7

4.

2011 йил

0,7

5.

2012 йил

0,7

6.

2013 йил

0,7

7.

2014 йил

0,7

8.

2015 йил

0,8

9.

2016 йил

0,8

10.

2017 йил

0,9

Жами:

7,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-798-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ДЭУ Интернейшнл» компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(млн АҚШ доллари)

Инвестиция киритиш йили

Инвестиция суммаси

2008 йил

20,0

2009 йил

23,0

Жами:

43,0

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 2-сон, 104-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 477-модда)