ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОРЕЗИДЕНТЛАРИ ТОМОНИДАН РАДИОАЛОҚАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТУВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1388-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) ҳамда 2005 йил 16 августдаги «Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 200-сон қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 32-33-сон, 255-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1388, 2004 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 340-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 1 июль,
204-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 339-модда)