ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОРЕЗИДЕНТЛАР ТОМОНИДАН РАДИОАЛОҚАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН РУХСАТНОМА ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 21 июлда 1388-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастоталар спектри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ–3358-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорига мувофиқ, буюраман:
1. «Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида йўриқнома» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалда бўлган Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлигининг 1999 йил 28 августдаги 319-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 6 августда 796-сон билан рўйхатдан ўтган «Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқа ташкил қилиш учун рухсатномаларни расмийлаштириш тартиби ҳақидаги йўриқнома» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари А.Ж. Хаджаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 28 июнь,
180-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 340-модда; 2009 й., 29-сон, 339-модда)