12.05.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1955
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат қўмитасининг қарори, 12.05.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1955
Кучга кириш санаси
22.05.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–916-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 280-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–916-сонли қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 280-модда) хўжалик бошқарув органлари ва корхоналар (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъект) томонидан илмий-амалий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тажриба-конструкторлик ишлари ва уларни ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилиш ишларини молиялаштириш учун ташкил қилинган модернизация ва янги технологиялар жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган Жамғарманинг маблағларини тўплаш хўжалик юритувчи субъект томонидан унга хизмат кўрсатадиган тижорат банкларидан бирида очиладиган махсус ҳисоб рақамида амалга оширилади.
13. Сметанинг харажатлар қисми Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги» 54-сонли қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, 2-сон, 9-модда), унда назарда тутилган харажатлар гуруҳлари бўйича харажатлар ёйилмасини ва улар асосидаги ҳисоб-китобларни тўла илова қилган ҳолда тузилади.