LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш якунларини кўриб чиқиб, қонунларни тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисидаги»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Меҳнат, Фуқаролик процессуал кодекслари ва ушбу муносабатларни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари» (бундан буён матнда Қоидалар), Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигини, бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўғрисида Низом» билан тартибга солиниши судларга тушунтирилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
б) иш берувчи томонидан ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақани тўлаш ва қўшимча харажатларни қоплаш ҳақидаги;
в) боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақани тўлаш ва етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги;
г) зарарни қоплаш миқдорини ёки боқувчиси вафот этганлиги натижасида зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сонини ўзгартириш ҳақидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори оширилиши муносабати билан зарарни қоплаш миқдорини кўпайтириш ҳақидаги;
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
ж) жабрланувчининг соғлиғига шикаст етказилганлиги оқибатида берилган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, иш ҳақидаги йўқотишни тўлиқ қопламаган ёки унга бундай нафақа тўланмаган ҳолларда етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) қайта тиббий гувоҳлантиришдан (ногиронликни белгилаш) сўнг соғлиққа шикаст етказилганлиги оқибатида етказилган зарар тўловларини тўлаш ёки қайта ҳисоблаш ҳақидаги;
(2-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
к) соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан ходимга, боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан эса, унинг оила аъзоларига етказилган зарарни ундириш билан боғлиқ бошқа низолар.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 197-моддасига мувофиқ, зарарни ундириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим, у вафот этган тақдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар беради.
Ходим ёки манфаатдор шахс иш берувчининг зарарни тўлаш бўйича чиқарган қароридан рози бўлмаса ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар мазкур низони ҳал қилиб бериш учун судга даъво билан мурожаат қилишлари мумкин.
Қайта тиббий гувоҳлантиришдан ўтгандан сўнг янги муддатга соғлиққа шикаст етказилганлиги оқибатида етказилган зарар тўловларини тўлаш ҳақидаги даъволар ҳам суд томонидан биринчи марта ариза қабул қилиш учун белгиланган тартибда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Судларга тушунтирилсинки, майиб бўлиш ёки соғлиққа етказилган бошқа шикастланиш ёхуд боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни қоплаш ҳақидаги даъволар ФПК 33, 34-моддалари талабларига мувофиқ, даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги суднинг ёхуд даъвогар яшаб турган жойдаги суднинг судловига тааллуқлидир.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
5. Майиб бўлиш ёки соғлиққа етказилган бошқа шикастланиш ёхуд боқувчиси вафот этганлиги натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш ҳақидаги даъво аризаларини беришда даъвогарлар суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар. Даъво қаноатлантирилган тақдирда, суд харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардан ундирилади.
6. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163-моддаси талабига мувофиқ, ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш вақтида уларга етказилган шикастлар ёки боқувчининг вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни ундириш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ қилинмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Қайд этилганларга кўра, даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан аризани қабул қилмасликка, шунингдек даъвони рад қилишга йўл қўйилмайди.
Меҳнат жароҳати туфайли касб лаёқати йўқотилгандан ёки боқувчининг вафотидан сўнг уч йилдан кейин келтирилган даъво талаблари, ариза берилган кунидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади.
Судлар етказилган зарар суммасини аниқлашда Қоидаларнинг 50-бандида назарда тутилган қуйидаги тартибга амал қилишлари керак:
а) жабрланувчиларга — улар меҳнат жароҳати оқибатида касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан бошлаб;
б) боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга — боқувчининг вафот этган кунидан, аммо фақат зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлинган вақтдан бошлаб тўланади.
7. Ишни судда кўришга тайёрлашда судларнинг эътибори низони ҳал қилиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаб, уларни талаб қилиб олиш учун тегишли чоралар кўришга қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жумладан, иш берувчининг етказилган зарарда айбдорлиги ва жавобгарлигини исботловчи далил сифатида қуйидаги ҳужжатлар ишга қўшилиши лозим: ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома, суд ҳукми ва қарори, прокуратура, суриштирув ва дастлабки тергов органининг қарори, меҳнат-техника инспекторининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини, саломатликка етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси; касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса; айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор; меҳнат жароҳати туфайли ходимга вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотганлик учун нафақа тўлови билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғурта бюджетига пул ўтказиш тўғрисидаги касаба уюшма қўмитасининг, туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг қарорлари ҳамда ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа далиллар.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касаба уюшмаси қўмитасининг ёки бошқа вакил қилинган ваколатли орган томонидан берилган жабрланувчининг айб даражасини аниқлаш ҳақидаги хулоса иш бўйича далиллардан бири ҳисобланиб, ФПК 80-моддасига мувофиқ, ишда мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан биргаликда суд томонидан баҳоланиши лозим.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, иш берувчининг айби фараз қилинади. Иш берувчи ошиқча хавф манбаи томонидан зарар етказилиши ҳолларидан ташқари, етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исботлаб берган тақдирда зарарни қоплашдан озод қилиниши мумкин.
8. Судларга тушунтирилсинки, ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 192-моддасида белгиланган, етказилган зарарни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини кенгайтириб шарҳлашга йўл қўйилмайди.
Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни қоплашга бўлган ҳуқуқ, хотин(эр)нинг янгидан никоҳ тузган ҳолатларида ҳам сақланиб қолади. Шунингдек, вафот этганнинг вояга етмаган болалари бошқа шахс томонидан фарзандликка олинганда ҳам уларнинг зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Чунки, қонунда бундай ҳолатларда ушбу шахсларга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти бекор бўлиши назарда тутилмаган.
— меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб иш ҳақи (ёки унинг тегишли қисми) миқдорида жабрланувчига пул тўланиши;
10. Кўрилган зарарни тўлаш миқдори жабрланувчининг меҳнат жароҳати олгунига қадар оладиган иш ҳақига нисбатан фоизларда, касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб белгиланади.
Жабрланувчиларнинг меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси тиббий-меҳнат экспертизаси комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш ҳақи ёки унинг бир қисмини қоплашда, жабрланувчига меҳнатда жароҳат олиши туфайли тайинланган ногиронлик пенсияси, шунингдек, меҳнат жароҳати олгунга қадар ва ундан кейин тайинланган пенсияларнинг бошқа турлари ҳисобга олинмайди. Шунингдек, жабрланувчининг жароҳат олганидан кейинги иш ҳақи зарарни қоплашда ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланувчилар-ногиронларга зарарни қоплаш суммаси белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарарни қоплаш миқдори ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи таркибига ҳар қандай бир марталик тўловлардан ташқари (фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация, ишдан бўшатиш вақтидаги нафақа ва бошқалар) иш вақтидан ортиқча, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда ўриндошлик асосида ишлаганлик учун тўловлар ҳисобга олинади. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан бериладиган таътил даври учун тўланадиган нафақа ҳисобга олинади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Етказилган зарарни қоплаш миқдорини белгилашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш Қоидаларнинг 11—21-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Қоидаларнинг 27-бандига мувофиқ, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун зарар миқдори вафот этган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан унинг ўзига ва қарамоғидаги меҳнатга лаёқатли, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга тўғри келадиган улушни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади.
Зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ҳар бирига бериладиган зарар тўловлари миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг ҳаммасига тўғри келадиган улуши уларнинг сонига тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Боқувчини йўқотганлик туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар учун уларга боқувчи вафоти туфайли тайинланган пенсия, шунингдек бошқа пенсиялар, иш ҳақи, стипендиялар ва бошқа даромадлар зарар тўлови ҳисобига киритилмайди. Бунда қарамоқда бўлган ҳар бир шахс ҳисобига бериладиган зарар тўлови миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-онанинг иккаласи ҳам вафот этган тақдирда, болаларга тўланадиган зарар миқдори ота-онанинг иккаласининг умумий иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 194-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланиши туфайли, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда соғлиққа шикаст етказилиши ёки боқувчининг вафоти туфайли етказилган зарарни ундириш ҳақидаги низоларни кўришда суд жамоа шартномасини, бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан вакиллик органи ўртасидаги келишувни талаб қилиб олиши лозим.
Жамоа шартномаси ёки иш берувчи билан вакиллик органи ўртасидаги келишувда бир йўла бериладиган нафақа миқдори амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлса ёки миқдор кўрсатилмаган бўлса ёхуд бундай шартнома, келишув тузилмаган бўлса, у ҳолда бир йўла бериладиган нафақанинг миқдорини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 194-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жабрланувчи меҳнатда майиб бўлиши сабабли қўшимча харажатлар сарфлаган бўлса, улар зарар етказилишига жавобгар бўлган иш берувчи томонидан Қоиданинг 22—25-бандларида белгиланган тартиб ва миқдорда қопланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Агар жабрланувчи махсус транспорт воситалари (қўл билан бошқариладиган автомобил, моторли аравача) га муҳтож бўлса, уларни сотиб олиш натижасида етказилган зарар ТМЭК томонидан кўрсатилган транспорт воситаси қиймати доирасида қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ, махсус тиббий парваришга ҳамда уй шароитидаги парваришга муҳтож бўлган жабрланувчига, уй шароитидаги парвариш билан боғлиқ харажатлар махсус тиббий парвариш харажатларидан ташқари қопланади.
Жабрланувчи ким томонидан парвариш қилинганлиги ва бу харажатлар ҳақиқатда сарфланган-сарфланмаганлигидан қатъи назар, бундай харажатларни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
14. Ходимнинг меҳнат қобилияти тўлиқ ёки қисман йўқолишига олиб келган касб касаллигининг келиб чиқишида иш берувчининг айби мавжуд бўлган тақдирдагина жабрланувчига зарар ундириб берилади.
Бинобарин, судлар касб касаллиги аниқланганлиги ҳолатининг ўзи иш берувчига зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш учун етарли асос бўла олмаслигини назарда тутишлари лозим. Мазкур турдаги ишларни кўришда ходимда бундай касалликнинг мавжудлигини тасдиқловчи ёзма далил (тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) гувоҳлантирган далолатнома, касаллик тарихидан кўчирма ва бошқа)ларни текшириш билан бир қаторда, судлар иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш ҳоллари бор-йўқлигига ҳар бир ҳолатда алоҳида эътибор беришлари шарт.
15. Судларга тушунтирилсинки, жабрланувчига иш берувчи томонидан зарар етказилганда, унинг қўпол эҳтиётсизлиги зарарни қоплаш ҳақидаги даъвони тўлиқ рад қилишга асос бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 191-моддаси талабига мувофиқ, агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зарарнинг келиб чиқиши ёки кўпайишига сабаб бўлса, тўланиши лозим бўлган зарар миқдори жабрланувчининг айби даражасига мутаносиб равишда камайтирилади.
Жабрланувчининг эҳтиётсизлиги қўпол эҳтиётсизлик ёки зарар миқдорига таъсир қилмайдиган оддий эътиборсизлик масаласи ҳар бир ҳолда муайян ҳолатлардан келиб чиқиб ҳал қилиниши керак. Хусусан, жабрланувчининг мастлик ҳолати етказилган зарар билан сабабий боғланишда бўлиб, унинг келиб чиқишига ёки кўпайишига олиб келган тақдирда қўпол эҳтиётсизлик деб ҳисобланиши мумкин.
Зарарни тўлашнинг қўшимча турларига, бир йўла нафақа тўлашга, шунингдек, боқувчисининг вафоти туфайли етказилган зарар тўловларига нисбатан аралаш жавобгарлик қўлланилмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
16. Ошиқча хавф манбаи томонидан ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ошиқча хавф манбаи ва унинг эгаси ҳақидаги тушунча Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 999-моддасида ёритиб берилганлигини судлар эътиборда тутишлари лозим.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, маънавий зарар (жисмоний ёки руҳий азоблар) пул шаклида ёки бошқа моддий шаклда ҳамда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда, ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда эса, иш берувчи ва вафот этган ходимнинг оила аъзолари ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда белгиланган миқдорда қопланади.
Маънавий зарарни қоплаш усули ва миқдори ҳақида низо вужудга келганда, судлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1022-моддасига риоя қилишлари лозим.
Бахтсиз ҳодиса маънавий зарарни қоплаш назарда тутилган қонун амалга киритилгандан кейин содир бўлган бўлса, бундай ҳолда жабрланувчига етказилган маънавий зарар қопланади. Чунки, бу қонун амалга киритилгунга қадар соғлиғига шикаст етказилиши ёки боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарар учун қонунда бундай мулкий жавобгарлик тури белгиланмаган.
18. Корхона тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда, тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти Қоидаларнинг 42-бандига мувофиқ, унинг ҳуқуқий ворисига юкланади.
Корхона тугатилганда, зарарни қоплаш тўловлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилмаган тақдирда зарарни ундириш ҳақидаги даъво унинг ҳуқуқий ворисига ёки юқори турувчи хўжалик органига берилади.
19. Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ишларни кўришда, судлар, зарар етказилишининг сабабларини аниқлашга алоҳида аҳамият беришлари, зарур ҳолларда уларга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига мунтазам равишда мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириб бориш тавсия этилсин.