Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2021 20.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1729
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 20.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1729
Кучга кириш санаси
30.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДОН НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 октябрда 1729-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги 13-сонли, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 24 февралдаги 27-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 22 февралдаги 2021-05-сонли ««Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1729-2, 10.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича ҳисоб-китоблар учун Фонд ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-2165-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-51-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 10 сентябрдаги 83, 28, 2007-51-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича ҳисоб-китоблар учун Фонд ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-2165-сон Фармонига мувофиқ дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солишни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат эҳтиёжлари учун дон харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш фаолиятини амалга оширувчи, «Ўздонмаҳсулот» таркибига кирувчи барча хўжалик юритувчи субъектларга, жумладан дон қабул қилиш корхоналари, элеваторлар, тегирмонлар, ёрма, омихта ем ва уруғни қайта ишлаш корхоналари ва бошқа дон маҳсулотлари корхоналари (кейинги ўринларда — корхоналар)га татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган ҳолда дон экинларининг прейскурант харид нархини белгилайди ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан биргаликда дон экинларининг ўртача харид нархидан ва қайта ишлаш корхоналарининг харажатларидан келиб чиқиб дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг эркин улгуржи-сотиш нархини ва давлат ресурсидаги уннинг улгуржи-сотиш ҳамда ундан пишириладиган қолипли нон чакана нархининг чегараланган даражасини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Доннинг улгуржи-сотиш нархини белгилашда доннинг улгуржи-сотиш нархига қўлланиладиган устама ва донни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан дон қабул қилиш корхоналаригача ва дон қабул қилиш корхоналаридан донни қайта ишлаш корхоналаригача транспортда ташиш харажатлари, дон тайёрлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун ажратилган кредит фоизлари ҳисобга олинмайди ва ушбу харажатлар кейинчалик дон таннархи таркибида донни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар таннархига киритилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 июлдаги 43, 6, 2011-21-сонли қарорига (рўйхат рақами 1729-1, 16.08.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 340-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дон ва дон маҳсулотлари қолдиғи ва ҳаракати, шунингдек моддий жавобгар шахслар фаолияти устидан ишончли назоратни ўрнатиш мақсадида, корхона уларнинг қийматини улгуржи-сотиш нархида ҳисобга олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Нархлар ўртасидаги фарқлардан маблағларни ташкил этиш ва фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат эҳтиёжлари учун дон сотиб олишда доннинг харид ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасида ижобий ёки салбий фарқ юзага келади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 июлдаги 43, 6, 2011-21-сонли қарори (рўйхат рақами 1729-1, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 340-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дон нархлари ўртасидаги фарқ (ижобий ёки салбий) дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг улгуржи-сотиш нархларини қайта кўриб чиқилиши натижасида, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи барча корхоналардаги ҳақиқий қолдиқларининг қайта баҳоланиши ҳисобига ҳам юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дон маҳсулотлари корхоналарида доннинг харид ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасидаги ҳамда дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг аввал амалда белгиланган ва янги киритилаётган улгуржи-сотиш нархлари бўйича қайта баҳолашдан юзага келган ижобий фарқлар суммаси (кейинги ўринларда — ижобий фарқ ва қайта баҳолаш маблағлари) мутаносиб равишда 1810 «Доннинг республика ичидаги улгуржи-сотиш ва харид нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқлар» ва 1820 «Республика ичида улгуржи-сотиш нархларининг ўзгариши муносабати билан дон нархини ошириш (камайтириш)» баланс ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 июлдаги 43, 6, 2011-21-сонли қарори (рўйхат рақами 1729-1, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 340-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижобий фарқ ва қайта баҳолаш суммалари корхонанинг даромади ҳисобланмайди ва дон маҳсулотлари корхоналари ушбу маблағни 23208 махсус ҳисоб рақамидан дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни сотилиш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига кейинчалик 2 банк кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига кўчириши учун ўтказиб беради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 июлдаги 43, 6, 2011-21-сонли қарори (рўйхат рақами 1729-1, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 340-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дон маҳсулотлари корхоналарида сақланаётган давлат захирасидаги дон янги қўлланиладиган улгуржи-сотиш нархи даражасида қайта баҳоланади ва қайта баҳолаш ҳисобига вужудга келган сумма Давлат бюджети маблағи сифатида ҳисобга олинади ҳамда давлат захирасидаги донни сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Доннинг харид нархи улгуржи-сотиш нархидан юқори бўлган ҳамда дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг қолдиқлари улгуржи-сотиш нархларни ўзгариши ҳисобига арзонлаштирилган ҳолатларда салбий фарқ юзага келади ва бу фарқ кейинчалик қайд қилинган маҳсулотларни сотилиш ҳажмига мутаносиб равишда корхоналарнинг 1810 «Доннинг республика ичидаги улгуржи-сотиш ва харид нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқлар» ва 1820 «Республика ичида улгуржи-сотиш нархларининг ўзгариши муносабати билан дон нархини ошириш (камайтириш)» баланс ҳисобварақларида мос равишда ҳисобга олиб борилган ижобий фарқ ва қайта баҳолаш маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Нархлар ўртасидаги фарқлардан маблағларнинг ташкил этилиши ва фойдаланишини назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасида ижобий фарқни ҳамда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинган дон, қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар қолдиқларини қайта баҳолаш ҳисобига улар қийматининг ошиши натижасида юзага келадиган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ жамланиши ҳамда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига ўтказиб берилиши ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига ўтказилиши;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 июлдаги 43, 6, 2011-21-сонли қарори (рўйхат рақами 1729-1, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 340-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доннинг харид нархи улгуржи-сотиш нархидан юқори бўлганда ҳамда дон, қўшимча маҳсулотлар ва донни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг қолдиқлари улгуржи-сотиш нархларни ўзгариши ҳисобига арзонлаштирилганда юзага келадиган салбий фарқни ҳисобга олишни тўғрилиги устидан текширишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Харид ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасида ижобий (салбий) фарқ ҳамда давлат эҳтиёжи учун харид қилинган дон, қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар қолдиқларини қайта баҳолаш ҳисобига улар қийматининг ошиши (камайиши) натижасида юзага келадиган маблағлар бўйича маълумотларнинг объективлиги ва ҳаққонийлигига дон корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари жавобгар бўладилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 июлдаги 43, 6, 2011-21-сонли қарори (рўйхат рақами 1729-1, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 340-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низом «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг раиси Э. ҚУДРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 10 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 434-модда; 2011 й., 32-33-сон, 340-модда)