ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
НАҚД ПУЛ ТУШУМИ КЕЛИБ ТУШИШИНИНГ ХРОНОМЕТРАЖИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 апрелда 1788-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 6 мартдаги 2019-13, 300-В-5-сонли «Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1788-5, 03.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 март,
2008-16-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 март,
300-В-сон
Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сон қарорига мувофиқ нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини (бундан буён — хронометраж) ўтказиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Солиқ тўловчининг нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи хронометраж ўтказилган даврда ҳақиқатда келиб тушган нақд пул тушумини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
2. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи нақд ҳисоб-китоб асосида товарлар реализация қиладиган ёки хизматлар кўрсатадиган солиқ тўловчи ҳузурида бевосита товарлар реализация қилинадиган, хизматлар кўрсатиладиган жойда давлат солиқ хизмати органи томонидан кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади.
3. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини амалга ошириш жараёнида текширув ўтказишга, солиқ тўловчидан бирон бир ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга, солиқ тўловчига нисбатан талаблар тақдим этишга ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундан фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олиш мустасно.
4. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботининг тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
5. Хронометраж солиқ назорати тадбири ҳисобланади ва Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумот солиқ тўловчининг Текширишларни рўйхатга олиш китобига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш учун асос ва тадбирга тайёргарлик кўриш
6. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан тушум миқдори камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутларнинг аниқланиши нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш учун асос бўлади.
7. Хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар танлаб олингандан сўнг давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими томонидан хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар рўйхати тузилади ва мазкур рўйхат асосида хронометраж ўтказиш тўғрисида буйруқ лойиҳаси тайёрланади.
8. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.
9. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчи, хронометражни ўтказиш жойи ва муддати, хронометраж ўтказиладиган давр, хронометраж ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлган тафовут, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг хронометраж ўтказадиган мансабдор шахслари кўрсатилади.
10. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи солиқ тўловчиларда белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади, айрим ҳолларда ушбу тадбир уч иш куни давомида ўтказилиши мумкин.
III. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш даврида амалга ошириладиган тадбирлар
11. Хронометражни ўтказиш жараёни бошида солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи масъул ходими томонидан хизмат гувоҳномаси кўрсатилган ҳолда хронометраж ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништирилади ҳамда буйруқ нусхаси солиқ тўловчига тақдим этилади.
12. Давлат солиқ хизмати органи ходими хронометраж бошланган ва тугаган вақтда фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олади.
13. Давлат солиқ хизмати органи ўтказилаётган хронометраж тадбири жараёнида фискал хотирали назорат-касса машинаси ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, солиқ тўловчи ва инкассация хизмати ўртасидаги шартнома мавжудлигини кўздан кечиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчида касса қолдиғи лимити белгиланганлиги ҳамда ушбу белгиланган касса қолдиғи лимитининг амалдаги ижроси таҳлил қилинади.
15. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машинасидан тўлиқ фойдаланиши ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши ўрганиб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоб вақтида назорат-касса машинаси чеки, квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши талаб қилинади ҳамда кун давомида назорат-касса машинаси чеки, квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг амалдаги сони саноқдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ хизмати органларига топширилган ҳисоботларда кўрсатилган чакана товар айланмасининг реал чакана товар айланмасига мос келиши таҳлил қилинади.
18. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг иш якуни бўйича амалдаги кунлик нақд пул тушумлари, назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботи ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлар билан таққосланади ҳамда давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижалари юзасидан иловадаги жадвални тўлдиради ва маълумотнома тайёрлаб, имзолайди. Маълумотноманинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Хронометраж натижалари юзасидан тузилган маълумотнома давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг кўрсатмасига асосан Давлат солиқ инспекциясининг «Қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш» бўлими (шўъбаси)га топширилади ва умумлаштирилиб, алоҳида йиғма жилдга тикилиб борилади. Хронометраж натижалари бўйича тузилган маълумотномалар махсус китобда қайд этиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоида
20. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими томонидан хронометраж жараёнида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган, нақд пул тушумини банк филиалларига тўлиқ топширмаган, аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машинасидан фойдаланмаган, харидорларга (истеъмолчиларга) квитанциялар, чеклар ва бошқа реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатларни бермаган ҳамда нақд пул тушумини яширган солиқ тўловчига нисбатан белгиланган тартибда қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш мақсадида давлат солиқ хизмати органи раҳбари номига билдиришнома киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
| | | | | |
| ___________________________________ солиқ тўловчи (ёки унга қарашли шохобча)да _________________________________________________________ | ||||
| |
(жойлашган манзили, шохобча номи) |
| ||
| 200_ йил «___» ______ да ўтказилган хронометраж тўғрисида | ||||
|
| ||||
| Солиқ тўловчининг иш вақти ________, тушлик ______, дам олиш куни ____ Хронометраж бошланган вақт ________ тугаган вақт _______ Ўрнатилган назорат-касса машинаси русуми _________________ ____________ | ||||
| | | |
завод рақами | |
| ____________________________________________________________________ | ||||
|
давлат солиқ хизмати органида рўйхатга олинган сана, рақами | ||||
| Инкассация шартномаси __________________________ | ||||
| |
(№ ва санаси) |
| | |
| Ихтисослашиши _________________________________ | ||||
| |
(маҳсулот ёки хизмат тури) |
| | |
| | | | | |
| Давлат солиқ хизмати органи ходими |
|
| ||
| |
имзо |
Ф.И.Ш. | ||
| Солиқ тўловчи |
_____________________ |
______________________ | ||
| |
имзо |
Ф.И.Ш. | ||
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
______________________________ манзилдаги
________________________ номли солиқ тўловчида
ўтказилган хронометражлар тўғрисида маълумот
________________________ номли солиқ тўловчида
ўтказилган хронометражлар тўғрисида маълумот
| | | | | | | | | | | | | |
| Хронометраж ўтказилган сана, бошланган ва тугалланган вақти | Ходимлар сони | Нақд пул тушуми бўйича ойлик белгиланган топшириқ (минг сўм) | Ҳақиқатда хронометраж кунигача топширилган сумма (минг сўм) | Хронометраж ўтказилган кундан бир кун олдинги топширилган сумма (минг сўм) | Хронометраж кунлари топширилган нақд пул суммаси (минг сўм) | Ўтган ҳафтанинг шу куни топширилган нақд пул суммаси (минг сўм) | Бир кун олдинги тушумга нисбатан фарқи (+ ёки –) | Ўтган ҳафтанинг шу кунига нисбатан фарқи (+ ёки –) | ||||
| раҳбар | ҳисобчи | асосий ишчи (хизматчи)лар сони | ёрдамчи ишчи (хизматчи)лар | бошқа ишчилар | ||||||||
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | |
| Хронометраж ўтказган ходимлар |
|
| | | | | | | ||||
| | | |
Ф.И.Ш. |
| | | | | | | ||
| Солиқ тўловчи | | |
_______________________ |
| | | | | | | ||
| | | |
Ф.И.Ш. |
| | | | | | | ||
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
________ туман (шаҳар)даги солиқ тўловчиларда давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан ўтказилган хронометраж натижаларини қайд этиш
КИТОБИ
КИТОБИ
| Т/р | Солиқ тўловчининг номи ва манзили | Хронометраж ўтказилган сана | Хронометраж ўтказган ходимлар фамилияси, исми, шарифи | Давлат солиқ хизмати органи ходимларининг иш жойи | Хронометраж ўтказилган кундаги тушум (минг сўм) | Бир кун олдинги тушум (минг сўм) | Фарқи | Текшириш ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органи бошлиғига киритилган билдиришнома санаси |
| | | | | | | | | |
| | | | | | | | | |
| | | | | | | | | |
| | | | | | | | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 112-модда; 2010 й., 28-29-сон, 250-модда; 2013 й., 11-сон, 149-модда; 2015 й., 21-сон, 283-модда)