Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 07.11.2007 йилдаги ПҚ-726-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БЎШ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ БАНК АЙЛАНМАСИГА ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, мустақиллик йиллари мобайнида банк тизимини изчил ва аниқ мақсад йўлида ислоҳ қилиш банкларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги ролини кучайтиришга, уларнинг капиталлашув даражасини оширишга, иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш кўламларини кенгайтиришга ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини яхшилашга имконият яратди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмлари ошиб бормоқда, аҳолига, шу жумладан ёш оилаларга ипотека ва истеъмол кредитлари бериш миқёслари тобора кенгаймоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда тижорат банклари активлари ва жами капиталининг ҳажмлари 2000 йилга нисбатан тегишли равишда 7,6 ва 7,4 баравар кўпайди. Аҳолининг омонат қўйилмалари ҳажми 38 баравар, банк кассаларига нақд пул маблағларининг тушумлари — 8,1 баравар, иқтисодиётнинг реал секторига кредит қўйилмалари — 5 баравар кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, тижорат банклари ҳамон самарали инвестиция марказларига айлангани йўқ, корхоналарни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашда ўз капитали билан суст қатнашмоқда. Банкларнинг капиталлашув даражасини кескин ошириш, банк тизими барқарорлиги, ишончли пул муомаласи, банклар томонидан нақд маблағлар тўсиқсиз ва тўлиқ берилиши кафолатларини яратиш вазифалари долзарблигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк ва тижорат банклари, солиқ органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан банкдан ташқари айланмани қисқартириш ҳамда нақд пулларни банк кассаларига жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар етарли даражада эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, тижорат банкларининг рақобатдошлиги, молиявий барқарорлиги ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш, банкдан ташқари айланмани камайтириш, жумладан озиқ-овқат (деҳқон) бозорларидаги нақд пулларни банк айланмасига жалб этиш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Банклари уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007—2010 йилларда Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва ривожлантириш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўш пул маблағларини банк айланмасига янада жалб қилиш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмининг ўсишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган чора-тадбирлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш бўйича ушбу чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳар чоракда ўз мажлисларида кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1397-сонли қарорига мувофиқ 2011 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 302-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, банк фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Бунда тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга оширишга алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва суғурта компанияларига бир ой муддатда қуйидагилар бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 майдаги ПҚ-1965-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 20-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк муассасалари, шу жумладан мини-банклар, махсус кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари тармоқларини озиқ-овқат (деҳқон) бозорлари ҳудудларида жойлаштирган ҳолда кенгайтириш ҳамда дам олиш ва байрам кунларида белгиланган тартибда ишлашини мажбурий таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини жамғарма ҳамда муддатли депозитларга, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушадиган бўш пул маблағларни омонатчиларга маблағ сақланадиган ҳар бир куни учун фоизли даромад қўшган ҳолда вақтинча сақлашга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари, савдо-харид фирмалари ва бошқа кичик бизнес ҳамда тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш ва микромолия, шунингдек озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш бўйича хизмат кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва тижорат банклари бир ой муддатда ҳудудлар доирасида ҳар бир тушум манбалари бўйича пул оқимининг ўзгариши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумини тўлиқ топширгани ва топширишдан бўйин товлагани тўғрисидаги маълумотлар ўз аксини топиши таъминланган тезкор ахборотни кундалик айирбошлашнинг умумреспублика ягона электрон тармоғини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб 3 йил муддатга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 октябрдаги ПҚ-1199-сонли Қарорига мувофиқ чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 41-сон, 441-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика инкассация бирлашмаси — бўшайдиган маблағларни инкассация хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтириш шарти билан қўшилган қиймат солиғи ва мулк солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-726-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 454-модда; 2008 й., 44-45-сон, 440-модда; 2009 й., 41-сон, 441-модда; 2010 й., 35-36-сон, 302-модда; 2013 й., 20-сон, 250-модда)