Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2019 09.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1788
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 09.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1788
Кучга кириш санаси
19.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАҚД ПУЛ ТУШУМИ КЕЛИБ ТУШИШИНИНГ ХРОНОМЕТРАЖИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 апрелда 1788-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 6 мартдаги 2019-13, 300-В-5-сонли «Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1788-5, 03.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008-16-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300-В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сон қарорига мувофиқ нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини (бундан буён — хронометраж) ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ тўловчининг нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи хронометраж ўтказилган даврда ҳақиқатда келиб тушган нақд пул тушумини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи нақд ҳисоб-китоб асосида товарлар реализация қиладиган ёки хизматлар кўрсатадиган солиқ тўловчи ҳузурида бевосита товарлар реализация қилинадиган, хизматлар кўрсатиладиган жойда давлат солиқ хизмати органи томонидан кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини амалга ошириш жараёнида текширув ўтказишга, солиқ тўловчидан бирон бир ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга, солиқ тўловчига нисбатан талаблар тақдим этишга ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундан фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олиш мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботининг тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хронометраж солиқ назорати тадбири ҳисобланади ва Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сонли қарори (рўйхат рақами 1788-1, 21.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш учун асос ва тадбирга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан тушум миқдори камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутларнинг аниқланиши нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар танлаб олингандан сўнг давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими томонидан хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар рўйхати тузилади ва мазкур рўйхат асосида хронометраж ўтказиш тўғрисида буйруқ лойиҳаси тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчи, хронометражни ўтказиш жойи ва муддати, хронометраж ўтказиладиган давр, хронометраж ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлган тафовут, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг хронометраж ўтказадиган мансабдор шахслари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи солиқ тўловчиларда белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади, айрим ҳолларда ушбу тадбир уч иш куни давомида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш даврида амалга ошириладиган тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хронометражни ўтказиш жараёни бошида солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи масъул ходими томонидан хизмат гувоҳномаси кўрсатилган ҳолда хронометраж ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништирилади ҳамда буйруқ нусхаси солиқ тўловчига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат солиқ хизмати органи ходими хронометраж бошланган ва тугаган вақтда фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат солиқ хизмати органи масъул ходими ўтказилаётган хронометраж тадбири жараёнида фискал хотирали назорат-касса машинаси билан жиҳозланганлигини кўздан кечиради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сонли қарори (рўйхат рақами 1788-1, 21.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчида касса қолдиғи лимити белгиланганлиги ҳамда ушбу белгиланган касса қолдиғи лимитининг амалдаги ижроси таҳлил қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машинаси ва ҳисоб-китоб терминалларидан тўлиқ фойдаланиши ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа унга тенглаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши юзасидан кузатув ўтказилиб, кунлик тушумлар қайд қилиб борилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сонли қарори (рўйхат рақами 1788-1, 21.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 1788-1, 21.07.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ хизмати органларига топширилган ҳисоботларда кўрсатилган чакана товар айланмасининг реал чакана товар айланмасига мос келиши таҳлил қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг иши якунида давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими амалдаги кунлик нақд пул тушумлари бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотномани тайёрлайди ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги жадвални тўлдиради ҳамда уларнинг кўчирма нусхаларини хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчига тақдим этади. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими ўтказилган хронометраж натижаларини ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги китобга киритади
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сонли қарори (рўйхат рақами 1788-1, 21.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хронометраж натижалари юзасидан тузилган маълумотнома давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг кўрсатмасига асосан Давлат солиқ инспекциясининг «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлимига» топширилади ва умумлаштирилиб, алоҳида йиғма жилдга тикилиб борилади. Хронометраж натижалари бўйича тузилган маълумотномалар махсус китобда қайд этиб борилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 сентябрдаги 2017-49, 23/10-сонли (рўйхат рақами 1788-4, 27.09.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV-бўлим Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 1788-1, 21.07.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎___________________________________ солиқ тўловчи (ёки унга қарашли шохобча)да _________________________________________________________

‎‎(жойлашган манзили, шохобча номи)

‎‎200_ йил «___» ______ да ўтказилган хронометраж тўғрисида

‎‎
‎МАЪЛУМОТНОМА

‎‎Солиқ тўловчининг иш вақти ________, тушлик ______, дам олиш куни ____

‎‎Хронометраж бошланган вақт ________ тугаган вақт _______

‎Ўрнатилган назорат-касса машинаси русуми _________________ ____________

‎завод рақами ‎

‎‎____________________________________________________________________

‎‎давлат солиқ хизмати органида рўйхатга олинган сана, рақами

‎‎(№ ва санаси)‎

‎‎Ихтисослашиши _________________________________

‎‎(маҳсулот ёки хизмат тури)‎

Давлат солиқ хизмати органи ходими


‎_____________________


‎______________________

‎‎‎имзо

‎‎‎Ф.И.Ш.

Солиқ тўловчи ‎

_____________________

______________________

‎‎‎имзо

‎‎Ф.И.Ш.

(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сонли қарори (рўйхат рақами 1788-1, 21.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎__________ манзилдаги ________________________ номли солиқ тўловчида ўтказилган хронометражлар тўғрисида

‎МАЪЛУМОТ

Хронометраж ўтказилган сана, бошланган ва тугалланган вақти‎‏ Ходимлар сони‎‎ Умумий овқатланиш ташкилоти бўйича‎‎ Ҳақиқатда хронометраж кунигача топширилган сумма (минг сўм) ‎‏ Хронометраж ўтказилган кундан бир кун олдинги топширилган сумма (минг сўм)‎‏ Хронометраж кунлари топширилган нақд пул суммаси (минг сўм)‎‏ Ўтган ҳафтанинг шу куни топширилган нақд пул суммаси (минг сўм)‎‏ Бир кун олдинги тушумга нисбатан фарқи (+ ёки -)‎‏ Ўтган ҳафтанинг шу кунига нисбатан фарқи (+ ёки -)‎‏
раҳбар‎ ҳисобчи‎ асосий ишчи (хизматчи) лар сони‎ ёрдамчи ишчи (хизматчи) лар ‎ бошқа ишчилар‎ умумий овқатланиш ташкилотининг шакли (тури)* 4 та ўринга мўлжалланган хизмат кўрсатадиган столлар сони** Ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда)‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎

‎‎Хронометраж ўтказган ходимлар‎‎ ______________________________________________‎

‎‎Ф.И.Ш.

Солиқ тўловчи‎‎ ______________________________________________‎ ‎

‎‎Ф.И.Ш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎* Умумий овқатланиш ташкилотининг шакли (тури) ресторан, кафе, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш йўналиши мавжуд бўлган кафе, чойхона, ошхона, кафетерий, кичик ошхона, буфет ва бошқа турдаги ташкилот (ошхона мавжуд бўлмаганда) бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎**Агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, 8-устун кўрсаткичи барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб тўлдирилади. Масалан, ташкилот 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга бўлса, 8-устунда 15 (6*10/4) кўрсатилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 2015-15,300-1-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1788-3, 27.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 283-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
________ туман (шаҳар)даги солиқ тўловчиларда давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан ўтказилган хронометраж натижаларини қайд этиш
КИТОБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Солиқ тўловчининг номи ва манзили‎ Хронометраж ўтказилган сана‎ Хронометраж ўтказган ходимлар фамилияси, исми, шарифи‎ Давлат солиқ хизмати органи ходимларининг иш жойи‎ Хронометраж ўтказилган кундаги тушум (минг сўм)‎ Бир кун олдинги тушум (минг сўм)‎ Фарқи‎
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сонли қарори (рўйхат рақами 1788-1, 21.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 112-модда; 2010 й., 28-29-сон, 250-модда; 2013 й., 11-сон, 149-модда; 2015 й., 21-сон, 283-модда)