ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 255-сонли қарорининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2014 йил 8 февралдаги 299-В-1, 2014-05-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 февраль,
299-В-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 февраль,
2008-05-сон
Марказий банк Бошқаруви ҳамда Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 декабрдаги 255-сонли қарорига мувофиқ, банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талабларни белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
банк — қонунчиликда банк фаолияти деб ҳисобланадиган фаолият турлари мажмуини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияси асосида амалга оширадиган тижорат ташкилоти бўлган юридик шахсдир;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2014 йил 8 февралдаги 299-В-1, 2014-05-сонли қарори (рўйхат рақами 1782-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган вақтдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Бунда қимматли қоғозлар бозорида юқорида кўрсатилган касбий фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолияти, агар ушбу Низомда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қонун ҳужжатларида ушбу фаолият турларига ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Банкда инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ банк операциялари бўйича жавобгарлик юклатилган таркибий бўлинма (кейинги ўринда — бўлинма) бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Бўлинманинг ходимлари ўрнатилган тартибда банк (филиал) раҳбарининг тегишли қарори (буйруғи) асосида тайинланадилар.
6. Бўлинманинг ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан берилган қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига эга бўлиши лозим. Бунда, мазкур бўлинма раҳбари бўлган ходим қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи I тоифали малака аттестатига эгалик қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олиш учун ўтказиладиган аттестация тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Банк томонидан инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар бўйича ҳужжатларни бўлинма ходимлари имзолашлари (виза қўйишлари) лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ишончли бошқарувдаги инвестиция активларнинг ўртача йиллик қиймати миқдорини ҳисоблаш банк томонидан «Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низом (2004 йил 5 март, рўйхат рақами 1322) қоидаларига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қимматли қоғозлар билан амалга оширилаётган шартномаларни тузишда бир томон бўлиб қатнашаётган банк мазкур шартномани рўйхатга олиш ҳуқуқига эга эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Банклар қимматли қоғозлар бўйича биржадан ташқари битимларни рўйхатга олишда биржадан ташқари битимларнинг рўйхатини юритиш талабларига риоя қилишлари ҳамда рўйхатга олинган битимлар бўйича қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органига қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот тақдим этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банк томонидан ахборотни ошкор қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш банк томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Банклар инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш жараёнида банк сири тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилишлари лозим ҳамда хизматда фойдаланиладиган ахборотга эга бўлиб, бу ахборотдан битимлар тузиш учун фойдаланиш ва ушбу ахборотни битимлар тузиш учун учинчи шахсларга берилиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банкдан, улар томонидан амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар ва битимлар бўйича ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиш ва олиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Республика ҳудудларида жойлашган қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларни бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банк филиаллари қонунчиликда кўзда тутилган ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органининг жойлардаги тегишли ҳудудий бўлимларига қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банкларнинг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчиси ва инвестиция консультанти сифатидаги касбий фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш функцияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органига инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банк томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ҳақида ахборот келиб тушганда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чоралар кўриш учун маълумотлар юбориш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Якуний қоидалар
18. Мазкур Низом талаблари ижроси бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.