Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.2002 22.12.1995 йилдаги 174-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 4 апрелдаги 354-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини амалга киритиш тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг мавзуи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг мавзуи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини жойлаштиришни ҳудудий ташкил этиш, ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш, шаҳарлар, аҳоли яшайдиган бошқа манзилгоҳларни ҳамда уларнинг ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфраструктураларини атроф муҳитнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда барқарор ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларини, уларнинг тизимлари, функционал зоналари ва ҳудудларини режалаш, қуриш ҳамда қайта қуриш, тарихий-маданий меросни, қўриқланадиган зоналарни, шаҳарсозлик, архитектура, монументал санъат ёдгорликларини, табиий-ландшафт мажмуилари ва шаҳарсозлик жиҳатидан аҳамиятли бошқа ҳудудларни сақлаш, қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш объекти бинолари, уй-жойлар ва фуқаролик ҳамда қишлоқ хўжалик аҳамиятидаги бинолар қурилишини лойиҳалаш ва муҳандислик-техник изланишларини олиб бориш учун лицензиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш-қидирув, қурилиш ишларининг сифати, бинокорлик материалларининг ишлаб чиқарилиши, архитектура-шаҳарсозлик ечимларининг рўёбга чиқарилиши устидан архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормалар, қоидалар, стандартларни ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни хавфли табиий ва техноген жараёнлардан ҳимоялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура ва шаҳарсозлик воситалари асосида яшаш муҳитини яратиш ҳамда уни ўзгартириш билан боғлиқ бошқа фаолиятдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг асосий тамойиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик фаолияти қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсоннинг яшаш муҳитини минтақавий, миллий, табиий-иқлимий ва бошқа хусусиятларни, экологик, техник, санитария-гигиеник ва эстетик талабларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ва архитектура-шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг манфаатларини ҳисобга олиш ҳамда ҳуқуқларига риоя этиш, қарорлар қабул қилишда ошкоралик ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктини, ҳудудни ижтимоий ва макон жиҳатидан яхлит ҳолда ривожлантириш манфаатларининг устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ва бошқа архитектура-шаҳарсозлик ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳолини хавфли техноген ва геологик жараёнлар, бошқа табиий офатлар эҳтимол тутилган юз беришидан ҳимоя қилиш ва бундай фалокатлар келтирадиган зарарни камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-шаҳарсозликка оид қимматли меросни асраш, архитектура ва шаҳарсозликда миллий ҳамда маданий анъаналарни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг, Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг, аҳоли пунктларининг ҳудуди, уларнинг тизимлари ва қисмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумреспублика ва минтақавий аҳоли жойлашуви тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт мажмуилари, табиатни муҳофаза қилиш ва саноат рекреация зоналари, архитектура-шаҳарсозлик, археология ёдгорликлари ва уларнинг қўриқланадиган зоналари, муҳандислик-транспорт коммуникацияларининг сувдаги ва қуруқликдаги ҳудудлари архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг объектларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари:

буюртмачилар (инвесторлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-шаҳарсозлик, қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни қуриш (қайта қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш) бўйича пудратчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланувчилар сифатида иш кўришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (бундан буён матнда «Ўздавархитектқурилиш» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимлари (бошқармалари) архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларига, туманлар (шаҳарлар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларига (бошқармаларига) бош архитекторлар раҳбарлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари ўз ваколатларини ушбу Қонуннинг 3-моддасида баён этилган архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг асосий тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг, туманларнинг (шаҳарларнинг) архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари ўз ваколатларига кирадиган масалаларда тегишли ҳокимларга ва юқори турувчи органларга бўйсунадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Вазирлар Маҳкамасининг архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс давлат дастурларини тасдиқлаш ва уларнинг рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумдавлат ёки минтақалараро аҳамиятга молик архитектура-шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг асосий қоидаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро дастурлар рўёбга чиқарилишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура ва шаҳарсозлик бўйича ҳукуматлараро шартномалар ҳамда битимлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларининг давлат экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда лицензия бериш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартибини, архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органларининг ташкилий тузилишини, ваколатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.

8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли ҳудудларда архитектура-шаҳарсозлик фаолиятига дахлдор масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегарадош аҳоли пунктлари ҳамда ҳудудларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда дастурлар, режалар, лойиҳалар ва илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли ҳудудда жойлашган шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳа-режалаш ҳужжатлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини оқилона жойлаштириш, ҳудудни ташкил этиш, транспорт тизимлари, ижтимоий ва муҳандислик инфраструктураларини ривожлантириш масалаларини ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда бундай объектларни қуриш бўйича буюртмачи вазифасини бажариш, уларни маблағ билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ушбу Қонун талабларига, тасдиқланган архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари ва аҳоли пунктини қуриш қоидаларига мувофиқ бўлмаса, қурилишнинг барча турларини ман этиш, тўхтатиб туриш ёки чеклаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавархитектқурилиш» архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи махсус ваколат берилган давлат бошқарув органидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавархитектқурилиш»нинг ваколати унинг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низомида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавархитектқурилиш»нинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жамоат бирлашмалари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг, бўлимларининг (бошқармаларининг) ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг ваколати, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган намунавий низомга мувофиқ, «Ўздавархитектқурилиш» маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда тасдиқлайдиган низомлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар (шаҳарлар) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларининг (бошқармаларининг) ваколати, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган намунавий низомга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда тасдиқлайдиган низомлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг, бўлимларининг (бошқармаларининг) ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорлари уларга қарашли ҳудудда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш вақтида аҳоли пунктларини, уларнинг тизимлари ва ҳудудларини ўз фаолиятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда режалаш, қуриш ҳамда қайта қуришга доир қарорлар тайёрланиши ва қабул қилиниши ҳақида, шунингдек яшаш муҳитининг экологик ва санитария-гигиена ҳолати тўғрисида ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик ҳамда ижроия органларидан ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор, юридик ва жисмоний шахсларнинг архитектура-шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини чеклаб қўядиган хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун ва архитектура-шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихий ва маданий бойликларга, архитектура ёдгорликларига, табиий ва сунъий ландшафтларга зарар етказмасликлари, аҳолининг яшаш муҳити сифатини ёмонлаштирадиган, архитектура-шаҳарсозлик фаолияти бошқа субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаб қўядиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига мулк қилиб берилган, эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган ер участкаларидан белгиланган мақсадда архитектура-шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатларга, мазкур ҳудудни режалаш ва қуриш шарт-шароитларига зид бўлмаган доирада фойдаланишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-шаҳарсозлик фаолияти бўйича давлат бошқарув органларининг кўрсатмалари ва буйруқ-фармойишларини бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Буюртмачиларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқариш борасидаги ҳуқуқлари ва бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқариш бўйича буюртмачилар бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачилар:

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчини, объектлар ва иморатлар мажмуиларини қуриш учун пудратчини эркин танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқувчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаши учун бевосита ёки воситачи орқали буюртма бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун ва қурилишни олиб бориш учун шартномалар тузиш ҳамда олдиндан келишилган шартларга мувофиқ уларни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

ушбу Қонун ҳамда архитектура ва шаҳарсозликка оид бошқа қонунларнинг талабларига риоя этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштиришнинг бориши устидан назоратни амалга оширишлари ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертиза қилинишини таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш сифати устидан назоратни амалга оширишлари ва архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари рўёбга чиқарилиши юзасидан муаллифлик назорати олиб борилишини таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари билан келишилган ҳолда, белгиланган тартиб доирасида ишлаб чиқиладиган ҳужжатларнинг таркиби ва ҳажмини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма олиш учун танловларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган лойиҳа ечимларининг бажарилиши устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, монтаж қилиш ишлари ва махсус ишлар тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини, норматив талабларни бузган ҳолда ва одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғига, тарихий ва маданий бойликларга, шу жумладан архитектура ва шаҳарсозлик ёдгорликларига, табиий ландшафтларга зарар етказишга ва уларнинг йўқолиб кетишига хавф туғдирадиган, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкига, ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига, давлат манфаатларига зарар етказадиган тарзда бажарилгани тақдирда, бундай ишларни тўхтатиб қўйиш ёки тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлган тақдирда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларига белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ушбу Қонун ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги бошқа қонунларнинг талабларига риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Пудратчиларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини рўёбга чиқаришдаги ҳуқуқлари ва бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш учун лойиҳалаш ва муҳандислик-техник изланиш ишларини олиб бориш, қурилиш, монтаж қилиш ишлари ва бошқа махсус ишлар бажариш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиялари бўлган юридик ва жисмоний шахслар пудратчи бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар, лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳа муаллифи билан биргаликда бинолар ва иншоотларнинг янги конструктив ечимларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа муаллифи, архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари ҳамда буюртмачи билан келишувга биноан лойиҳа ҳужжатларига уларнинг архитектуравий-бадиий қиёфаси ва конструктив ечимига путур етказмаган ҳолда, техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайдиган ўзгартишлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа муаллифидан зарур техникавий маслаҳатлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчилар турар жой, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари қуришни, муҳандислик коммуникациялари ва иншоотлари қурилишини, ободонлаштиришни тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, иморатларнинг зилзилабардошлиги, узоққа чидамлилиги ва сифатлилигини таъминлаган, амалдаги республика қурилиш нормалари ва қоидалари талабларига риоя этган ҳолда бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Архитектура-шаҳарсозлик лойиҳалари ва асарларига муаллифлик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик лойиҳалари ва асарларига муаллифлик ҳуқуқи фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. ШАҲАР ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ. АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини жойлаштириш ва ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ва мавжудларини ривожлантириш аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар, овуллар ва бошқа яшаш жойларининг) норматив жиҳатдан фарқланишига, режа-иқтисодий ва шаҳарсозлик истиқболларига, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий ташкил этилиши чизмасига, ҳудудий режалаштириш чизмалари ва лойиҳалари, бош режаларга, шунингдек шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаш ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ташкил этиш ҳамда қайта ташкил этиш, уларнинг мақоми ва чегараларини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда тасдиқланган шаҳарсозлик лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктлари чегаралари доирасидаги барча ерлар, уларнинг функционал мақсади ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, улардан фойдаланишни тасдиқланган бош режага мувофиқ тартибга солиб турадиган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарларнинг (посёлкаларнинг) ҳудудий режалаштириш лойиҳалари ва бош режаларига мувофиқ, ҳудудий ривожлантириш ҳисобга олинган ҳолда аҳоли пунктларининг чегаралари аниқлаб қўйилган шаҳар (посёлка) доираси белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Давлат шаҳарсозлик кадастри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шаҳарсозлик кадастри — шаҳарсозлик жиҳатидан тартибга солинадиган ҳудудлардан фойдаланишнинг табиий, хўжалик ва ижтимоий-ҳуқуқий тартиботи, ҳаёт ва фаолият муҳити ҳолати тўғрисидаги бутун мамлакат учун ягона ахборот тизимидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр аҳоли пунктларининг ерлари ва объектлари рўйхатини, таснифини белгилайди ҳамда ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан комплекс баҳолаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Атроф муҳитни, архитектура ва шаҳарсозлик санъати ёдгорликларини шаҳарсозлик жиҳатидан муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир аҳоли пункти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳарсозлик фаолияти ва табиий омилларнинг ўзаро таъсирини тартибга солувчи, хавфли табиий жараёнлар ва ифлосланишнинг олдини олувчи атроф муҳит экологик мувозанатининг комплекс дастури билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарихан шаклланган аҳоли пунктларини шаҳарсозлик жиҳатидан муҳофаза қилиш махсус ваколат берилган давлат органи зиммасига юклатилади. Шаҳарсозлик жиҳатидан муҳофаза қилиш архитектура, ландшафт санъати ва археология ёдгорликларини, аҳоли пунктларининг бош режалари таркибида ишлаб чиқиладиган анъанавий турар жой муҳитидаги архитектура-этнография зоналарини, тарихий, муҳофаза, қўриқхона зоналарини тадқиқ этиб бориш ҳамда комплекс қайта қуриш ва қайта тиклаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва археология ёдгорликларини таъмирлаш-қайта тиклаш ишларини олиб бориш, уларнинг тарихий-бадиий қимматига путур етказмаган ҳолда ҳозирги замон мақсадларида фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқхона зоналари (археологик, архитектура-этнографик, ландшафт, тарихий-кўргазмали ва бошқа зоналар), уларнинг чегаралари ва уларни қўриқлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг алоҳида шартлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқхона-шаҳарларда ва архитектура ёдгорликлари мавжуд бўлган жойларда шаҳарсозлик ишлари уларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган назорат остидаги чегаралари доирасида тарихан шаклланган муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва геоэкологик шароитларига путур етказмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланадиган зоналар, архитектура ёдгорликлари доирасидаги барча қурилиш, ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари, уларни умумий тартибда, шунингдек тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш органлари билан келишиб олинганидан сўнг белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатлари ва уларнинг нормативларга мос бўлишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик дастурлари ва лойиҳалари (муайян жойни режалашга доир маълумотлар, чизмалар ва лойиҳалар, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари, турар жой объектларининг, ижтимоий, маданий-маиший, саноат бинолари ва иншоотларининг техник-иқтисодий асослари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) архитектура ва шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозликка доир дастурлар, режалар ва лойиҳаларнинг таркиби ҳамда уларни ишлаб чиқиш тартиби «Ўздавархитектқурилиш» томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-режалаш ҳужжатлари тегишли ҳудудда архитектура-шаҳарсозлик фаолиятининг барча қатнашчилари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишни олиб боришга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари архитектура ва шаҳарсозлик бўйича давлат бошқарув органлари берадиган архитектура-режалаш топшириғи асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишни олиб боришга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари, уни такроран келишиб олмасдан ва тасдиқламасдан туриб, буюртмачилар, лойиҳани рўёбга чиқараётган органлар ёки лойиҳа муаллифлари томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ҳамда стандартлари аҳоли ҳаёт ва фаолият муҳити сифатининг асосий кўрсаткичларини, ижтимоий-иқтисодий, табиий-иқлимий ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ўзлаштириш, аҳоли пунктларини режалаш ва қуриш борасида қўйиладиган санитария-гигиена талабларини, техникавий талабларни, фойдаланишга оид, ёнғиндан сақлашга қаратилган ва бошқа талабларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ҳамда стандартлари Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси шу ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар қонун ҳужжатлари талабларига қанчалик риоя этганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси лойиҳаларни экспертиза қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилган тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳаларни экспертиза қилиш давлат органлари ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини маблағ билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини инвестициялаш ва маблағ билан таъминлаш буюртмачиларнинг — юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун давлат маблағларидан, шунингдек жамоат фондларининг маблағларидан фойдаланиш ҳудудни шаҳарсозлик жиҳатидан ўзлаштириш давлат, минтақалараро манфаатларга ёхуд аҳоли пунктлари тизими манфаатларига дахлдор бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини иқтисодий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш учун иқтисодий рағбатлантириш ва имтиёзлар белгилаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БОБ. ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ НАЗОРАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Давлат архитектура-қурилиш назоратининг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-қурилиш назорати вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари, лойиҳа ечимлари талабларига, аҳоли пунктларини режалаш ва қуришнинг, ишлар сифати ва фойдаланишнинг белгиланган нормалари ҳамда қоидаларига риоя этилиши мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Давлат архитектура-қурилиш назорати органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-қурилиш назорати «Ўздавархитектқурилиш»нинг Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси («Давархитектқурилишназорат») ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари архитектура-қурилиш назоратининг давлат инспекторларига улар хизмат бурчларини ижро этиш чоғида амалий ёрдам кўрсатишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-қурилиш назорати органлари ўз фаолиятларида қонун ҳужжатларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низомга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Шаҳарсозлик суғуртаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада архитектура-шаҳарсозлик объектлари ва иморатлар мажмуилари табиий офатлар, портлашлар, ёнғинлар ҳамда фалокатлардан ихтиёрий ва мажбурий суғурталанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик объектларини суғурталаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Архитектура-шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Низоларни ҳал этувчи органлар ва низоларни ҳал этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик фаолияти жараёнида келиб чиқувчи низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегарадош ҳудудлар ва аҳоли пунктларини комплекс ташкил этиш билан боғлиқ низолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатга чегарадош ҳудудлари ҳамда аҳоли пунктларини комплекс ташкил этиш билан боғлиқ низолар манфаатдор томонларнинг комиссияси томонидан ёки давлатлараро шартномалар, битимларда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки битимларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 264-модда)