04.04.2002 йилдаги 354-II-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 23.05.2021
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў. Султонов) ўз қарорларини Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Кодексга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 264-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.