Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2014 09.12.1992 йилдаги 748-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идоралари ходимларининг даражали махсус унвонлари тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идоралари ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49 ва 51-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларининг даражали махсус унвонлари тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги Низом (илова қилинади) тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
748-XII-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг

1992 йил 9 декабрдаги

748-XII-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАХСУС УНВОНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ушбу Низом прокуратура идораларининг ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республика Прокуратураси илмий муассасалари ва ўқув юртлари ходимларининг даражали махсус унвонларини белгилаш ва бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Прокуратура идоралари ходимларининг қуйидаги даражали махсус унвонлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий даражали махсус унвонлар‎ —‎ Ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси,‎
—‎‎ 1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси,‎
—‎‎ 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси,‎
—‎‎ 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;‎
юқори даражали махсус унвонлар‎ —‎‎ адлия катта маслаҳатчиси,‎
—‎‎ адлия маслаҳатчиси,‎
—‎‎ адлия кичик маслаҳатчиси;‎
қуйи даражали махсус унвонлар‎ —‎‎ 1-даражали юрист,‎
—‎‎ 2-даражали юрист,‎
—‎‎ 3-даражали юрист,‎
‎—‎‎ кичик юрист.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Даражали махсус унвонларни бериш ходимларнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда унинг эгаллаб турган лавозимига ва иш стажига мувофиқ ҳолда босқичма-босқич тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Унвоннинг номи ‎

Лавозими‎

Ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори.
1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари.‎
2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорини ўринбосарлари.
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси бошқарма ва бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган бошқа прокурорлар.‎
Адлия катта маслаҳатчиси‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ката ёрдамчилари ва махсус топшириқлар бўйича ёрдамчилари, бошқарма ва бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқармалар таркибидаги бўлимларнинг бошлиқлари, илмий муассаса ва ўқув юртининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарлари.‎
Адлия маслаҳатчиси ‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёрдамчилари, бошқармалар таркибига кирувчи бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқарманинг катта прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари ва катта терговчилари, илмий муассаса ва ўқув юрти раҳбарининг ўринбосарлари, кафедра мудирлари ва сектор раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар бошқарма ва бўлимларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шаҳар туман ва уларга тенглаштирилган прокурорлар.‎
Адлия кичик маслаҳатчиси‎ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ёрдамчилари, бошқармалар ва бўлимларнинг катта прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари ҳамда ўқитувчи ва илмий ходимлари, шаҳар, туман ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарлари.‎
1-даражали юрист‎
2-даражали юрист‎
‎3-даражали юрист‎
Шаҳар ва туман прокурорларининг ёрдамчилари, терговчилари (даражали унвонга эга бўлган муддатга боғлиқ тарзда)‎
кичик юрист‎ Прокуратура идораларида иш ўрганаётганлар, ёш мутахассислар, мутахассислиги бўлмаган шахслар ва ёрдамчи лавозимларда ишлаётганлар.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Прокуратура идораларининг ходимларига эгаллаб турган лавозимига мос келадиган даражали махсус унвонлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир даражали махсус унвонни эгаллаб туриш муддати қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик юрист‎ —‎ 1 йил‎
3-даражали юрист‎ ‎—‎ 2 йил‎
‎2-даражали юрист‎ ‎—‎ 2.5 йил‎‎
‎1-даражали юрист‎ ‎—‎ 3 ‎йил‎
Адлия кичик маслаҳатчиси‎ ‎—‎ ‎3 йил‎
‎Адлия маслаҳатчиси‎ ‎—‎ ‎3.5 йил‎
‎Адлия катта маслаҳатчиси‎ ‎—‎ 4 ‎йил‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси унвонларини эгаллаб туриш муддати белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси даража махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа даражадаги махсус унвонларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кичик юрист даражали махсус унвони аттестациядан ўтган ва лавозимга тасдиқланган ёш мутахассисларга берилади. Иш ўрганиш даврида алоҳида ўрнак кўрсатган ёш мутахассислар 3-даражали юрист унвонига тақдим қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идораларининг ишлар бошқармасида, молия, моддий-техникавий таъминот тармоқларида ишлаётган ҳамда аттестацияга дахли бўлмаган ўзга ходимлар меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатганликлари учун истисно тариқасида даражали махсус унвонга тақдим этилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Прокуратура идораларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ва бошқа ташкилотлардан ишга ўтган ходимларга тайинланган лавозимига, уларнинг билими ва иш тажрибасига боғлиқ равишда даражали махсус унвонлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим ҳолларда ўз хизмат бурчини намунали бажарганлиги учун ходимларга даражали махсус унвонларни Ушбу Низомнинг 5-моддасида кўрсатилган муддат тугамасдан аввал бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорироқ лавозимга тайинланганда навбатдан ташқари, лекин ходим эгаллаб турган унвондан кўпи билан икки поғона юқори турган унвон бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси унвонини бериш тўғрисидаги тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Прокуратура идораларининг даражали махсус унвон берилган ходимлари мазкур унвонга умрбод эга бўлиб қоладилар. Ходим ўзини бадном қиладиган қилмиши учун прокуратура идораларидан бўшатилганда даражали махсус унвондан маҳрум этилиши мумкин. Прокуратура идораларининг ходимлари ўз хизмат бурчини қўпол равишда бузган ҳолда ёки нолойиқ хулқ-атвори учун унинг унвони пасайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Прокуратура ходимларини олий даражали махсус унвонлардан маҳрум этиш ёки улар унвонини пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа унвонлардан маҳрум этиш ёки унвондан пасайтириш — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Прокуратура органлари идораларининг даражали махсус унвонларга эга бўлган ходимларига мансаб окладларига қўшимча ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Прокуратура органларининг даражали махсус унвонга эга бўлган ходимлари хизмат вазифаларини бажариш даврида алоҳида кўринишдаги белгилар тақилган махсус либос киядилар. Олий даражали махсус унвонга эга бўлиб, пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшаган прокуратура идоралари ходимлари алоҳида кўринишдаги белгилар тақилган махсус либосни кийиб юриш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси таркибига кирган Ўзбекистон Республикаси Қуроллик кучларида, вазирликлари ва идораларининг ҳарбий маҳкамаларида, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмаларида қонунларнинг ижросини назорат қилувчи ҳарбий прокуратуранинг ходимларига унвонлар бериш алоҳида Низом билан белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг

1992 йил 9 декабрдаги

748-XII-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Прокурор-тергов ходимларининг билимдонлиги, юксак ахлоқий фазилатлари ва онгли шахсий интизоми прокуратура зиммасига юкланган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишининг муҳим шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар ҳалол ва қонунларнинг бузилишига муросасиз бўлишлари, ўз касб вазифаларини фуқаролик матонати билан адолатли ва виждонан бажаришлари лозим. Прокуратура ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишлари, ишда ташаббускор бўлишлари, ишнинг сифати ва самарадорлигини оширишлари, ўз фаолиятлари орқали қонуннинг устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини қонунларга ҳурмат руҳида шакллантиришга кўмаклашишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор-тергов ходимлари томонидан содир этилган ҳар қандай қонунбузарлик ва хизмат интизомининг бузилиши прокуратура обрўсини туширади, давлат ва жамият манфаатларига зарар етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддасига мувофиқ прокурор-тергов ходимларининг, шунингдек, прокуратура ўқув, илмий ва бошқа муассасаларининг ходимларини мукофотлаш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. РАҒБАТЛАНТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Прокурор-тергов ходимлари, шунингдек, прокуратуранинг, ўқув, илмий ва бошқа муассасаларининг ходимлари хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарганликлари, ташаббускорлиги ва ишдаги изчиллиги учун рағбатлантириладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ташаккурнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) пул мукофоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) совға
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қимматбаҳо совға
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) даражали унвонини кўтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан мукофотлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идораларининг ходимлари меҳнатдаги алоҳида хизматлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» Фахрий унвонига ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаккурнома эълон қилиш, пул мукофоти, совға бериш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, транспорт прокурорлари, ҳарбий прокурорлар ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо совға билан мукофотлар, даражали унвонини ошириш, «Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирлаш, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвонига ҳамда бошқа давлат мукофотларига тавсия этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар прокурорлари, шунингдек ҳарбий прокурорлар ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ишда алоҳида ўрнак кўрсатган прокуратура идораларининг ходимларини рағбатлантириш ҳақидаги тақдимномани юқори турувчи прокурорга киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рағбатлантириш буйруқ орқали эълон қилинади ва ходимнинг меҳнат дафтарчасига ҳамда шахсий ишида қайд қилиб қўйилади. Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ билан мукофотланган ходим, мазкур прокуратура ходимлари, лозим ҳолларда эса барча прокурор-тергов ходимлари таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Прокурор-тергов ходимларига, шунингдек прокуратуранинг ўқув, илмий ва бошқа муассасаларнинг ходимларига нисбатан интизомий жазо, ўз хизмат вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёки прокуратура ходими деган номга доғ туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар интизомий жазолар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) танбеҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳайфсан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қаттиқ ҳайфсан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) даражали унвонини пасайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг фахрий ходими» кўкрак нишонидан маҳрум этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) лавозимини пасайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ишдан бўшатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) ишдан бўшатиб, даражали унвонидан маҳрум этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори республика Президенти берган даражали унвонлардан маҳрум этиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий идораси томонидан тайинланган шахсларни лавозимларидан бўшатишдан (шу жумладан, айни бир пайтда уларни даражали унвонларидан маҳрум этишдан) ташқари барча интизомий жазо турларини қўллаш ҳуқуқига эга. Бу ҳолларда Бош прокурор тегишли тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий идорасига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, транспорт, ҳарбий ва уларга тенглаштирилган бошқа прокурорлар ўзига бўйсунувчи ходимларга қуйидаги интизомий жазо турларини қўллаши мумкин: танбеҳ, ҳайфсан, қаттиқ ҳайфсан, шунингдек уларнинг номенклатурасига кирадиган шахсларни лавозимидан пасайтириш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар уларга бўйсинадиган прокурор ва тергов ходимларига жазо бериш учун юқори турувчи прокурорга тақдимнома киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Содир этилган айнан бир ножўя хатти-ҳаракат учун ходимга фақат битта интизомий жазо қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Интизомий жазо қўллаш масаласини ҳал этаётган прокурор содир этилган ножўя хатти-ҳаракатни шахсан ўзи ўрганиб чиқиши ҳамда уни содир этган шахсдан ёзма тушунтириш олиши шарт. Зарур ҳолларда эса хизмат текшируви тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат маълум бўлган кундан бошлаб бир ой муддатдан кечиктирилмай қўлланилади, лекин бунда ходим бетоб бўлган, меҳнат таътилидаги вақти, шунингдек, хизмат текширувчи учун кетган вақт ҳисобга кирмайди. Ножўя хатти-ҳаракат маълум бўлган кундан бошлаб бир йил ўтган бўлса интизомий жазо қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходим прокуратура идораларида ишлашга зид бўлган номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган, шунингдек ҳаракатлар жиноий ва фуқаролик процессуал қонунларнинг талабини бузиш билан боғлиқ бўлса, бу хатти-ҳаракатлар содир этилган муддатдан қатъи назар, у интизомий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазо буйруқ билан берилиб, интизомий жазога тортилган ходимга эълон қилинади ва унинг шахсий ишига тикиб қўйилади. Интизомий жазо тўғрисидаги буйруқ ушбу прокуратура ходимларига ва зарур ҳолларда барча прокурор-тергов ходимларига ҳам эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юқори турувчи прокурор буйруғида ўз қарорини асослаган ҳолда жазони бекор қилиш, кучайтириш ёки енгиллаштириши мумкин. Интизомий жазо сифатида лавозимдан пасайтириш ёки ишдан бўшатиш жазоси қўлланилган бўлса, бу лавозимнинг пасайтирилишини ёки ишдан бўшатилишни ноқонуний деб топса юқори турувчи прокурор жазоланган ходимни аввалги лавозимига тиклаш ва ишдан бўшатилган кундан бошлаб мажбуран ишламаган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш ёки паст лавозимда ишлаган вақт учун маошнинг фарқини кўпи билан бир йил учун тўлаш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ходим интизомий жавобгарликка тортилгандан кейин бир йил ичида қайтадан жавобгарликка тортилмаса, у интизомий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади. Бир йиллик вақтнинг ўтиши тегишли жазо чоралари қўлланган ходимларнинг «Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг фахрий ходими» кўкрак нишони қайтарилишига, аввалги лавозимига тикланишига ва даража унвонларининг қайтарилишига олиб келмайди. Илгариги даражали унвонларига ва лавозимларига тиклаш фақат аттестациядан ўтказиш тартибида амалга ошрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходим ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётганини намоён қилса, унга берилган интизомий жазони жазо берган прокурор ёки юқори турувчи прокурор муддатидан илгари олиб ташлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ходимнинг интизомий жазога тортилиши унинг навбатдаги даражали унвонга ва юқори лавозимга кўтарилишига йўл қўймайдиган ҳолат бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазонинг борлиги бериладиган мукофотнинг миқдорига, меҳнат таътилини белгилаш ва бошқа имтиёзларни беришда таъсир кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Прокурор интизомий жазо беришда ўз ваколат доирасидан чиқса ёки уни етарли даражада қўлламаса, юқори турувчи прокурор олдида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ходимга берилган интизомий жазо устидан шикоят бериши мумкин. Ариза юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига интизомий жазо бериш тўғрисидаги буйруқ ходимга эълон қилингандан кейин икки ҳафта ичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори турувчи прокурор ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори аризани тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқиб қарор қабул қилади, агарда қўшимча текшириш керак бўлса, бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят берилиши интизомий жазонинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўзига бўйсунадиган прокурорлар томонидан берилаётган рағбатлантириш ва жазо чораларининг асослилиги ва қонунийлигини назорат қилиб боради ва асоссиз ҳамда ноқонуний буйруқларнинг бекор қилиш тадбирини кўради.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 31-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 146-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда)