09.12.1992 йилдаги 746-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 257-II-сонли «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига асосан янги таҳрирда тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасида қонунлар ижроси устидан прокурорлик назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсинувчи прокурорлар барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорати идоралари, ҳокимлар, шунингдек кимга бўйсинишидан, кимнинг тасарруфида бўлишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳарбий қисмлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар, фуқаролар қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этишлари устидан назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Қонунлар ижроси устидан амалга ошириладиган прокурорлик назоратининг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идораларининг фаолияти қонуннинг устунлигини ҳар томонлама қарор топтиришга, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан мустаҳкамланган инсон ва фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, шунингдек давлат мустақиллигини, ижтимоий-давлат тузумини, сиёсий ва иқтисодий тизимларни, миллий гуруҳлар ва ҳудудий тузилмаларнинг ҳуқуқларини ғайриқонуний тажовузлардан муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Прокуратура фаолиятининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ва фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг биринчи моддасида кайд этилган барча идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан қонунларнинг ижро этилишини назорат қилиш (умумий назорат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликка қарши курашувчи идораларнинг қонунларни ижро этишларини назорат қилиш ва уларнинг қонунларни қўллашга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларда жиноий ишлар кўриб чиқилишида давлат айбловини қўллаб-қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда хўжалик низоларини қараб чиқишда иштирок этиш, қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш вақтида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
(3-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлари ва идораларининг ҳарбий маҳкамаларида, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмаларида қонунларга риоя этилишини назорат қилиш;
(3-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятлар юзасидан тергов олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни такомиллаштириш ва қонунларни тарғиб қилишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратура идоралари фаолиятини ташкил этиш ва бу фаолият тартиби ҳамда прокурорларнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура зиммасига ушбу Қонунда назарда тутилмаган вазифаларни юклаш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Прокуратура фаолиятини ташкил этиш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратура идоралари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйи поғонадаги прокурорлар юқори поғонадаги прокурорларга бўйсиниш тартибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигидаги ягона марказлашган тизимни ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратни ва ўз ваколатларини давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув маҳаллий идораларидан, мансабдор шахслардан, жамоат бирлашмаларидан мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиб турган қонунларга, халқаро ва давлатлараро шартномаларга (битимларга) қатъий риоя этиб, фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсинган ҳолда амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик ҳамда жиноятчиликнинг аҳволи, асосий йўналишлари тўғрисида, бошқарув идоралари томонидан қонунларга риоя этилишини таъминлаш, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар қандай бажарилаётганлигидан тегишли бўлишига қараб, Ўзбекистон Республикаси Президентини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини, Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий идораларини, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматларини, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини, ҳокимларини хабардор этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги, шунингдек давлат сири ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни сақлаш ҳақидаги қонун талабларига зид келмайдиган даражада ошкора иш кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўз ваколатларини амалга оширишда прокуратуранинг мустақил бўла олиш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси назоратида бўлади ва прокуратуранинг қонунлар ижро этилишини назорат қилиш, жиноий ишларни тергов қилиш, шикоятлар, аризалар ва хабарларни текшириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги фаолиятига давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идоралари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг ҳамда улар вакилларининг, шунингдек мансабдор шахсларнинг аралашиши таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идоралари партиядан ҳоли қилинган ва уларда сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкилий тизилмаларини тузишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш ёки ўз фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон-бир таъсир кўрсатганлик, унинг дахлсизлигига тажовуз қилганлик, шунингдек прокурор ва терговчининг рухсатисиз текширишларга ва дастлабки терговга доир маълумотларни ошкор этганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Прокурор талабларини бажаришнинг мажбурийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг ўзи аниқлаган қонунбузарлик ҳолларини, қонун бузишларнинг сабабларини ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш, ҳужжатлар, материаллар, ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, ревизия ва текшириш ўтказиш, мутахассис ажратиш тўғрисидаги, прокуратурага келиш ва қонун бузилганлиги хусусида тушунтириш бериш ҳақидаги талабларини бажариш шундай талаб юборилган барча идоралар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг талаблари ва қарорлари устидан шикоят қилиниши ана шу талаблар ва қарорларнинг ижросини тўхтатиб қололмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг мажлисларида прокурорнинг иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг мажлисларида белгиланган тартибда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларнинг прокурорлари, уларга тенглаштирилган прокурорлар белгиланган тартибда тегишли ва қуйи даражадаги ҳокимият ва бошкарув идораларининг мажлисларида иштирок этишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Аризалар ва шикоятларни қараб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идоралари фуқароларнинг ариза ва шикоятларини, давлат, жамоат ҳамда бошқа ташкилотларнинг мурожаатларини қараб чиқадилар ва башарти, ҳал этишнинг бошқа тартиби белгиланмаган бўлса, фуқаролар ҳамда ташкилотларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорлар фуқароларни шахсан қабул қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ўзига тушган таклиф, ариза ва шикоятларни текшириш вазифасини зарур ҳолларда тегишли давлат бошқаруви ва назорати идораларига, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига топшириш ҳамда улардан текширишга тааллуқли барча материаллар билан бирга текшириш натижаларига доир ёзма ахборот беришларини талаб этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг шикоят ва ариза бўйича қабул қилган қарори устидан юқори поғонадаги прокурорга шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори шикоят юзасидан қарор қабул қилганидан кейин прокуратура идораларида ана шундай шикоятларга доир ишлар ётқизилади, янги маълум бўлган ҳолатларга доир шикоятлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРА ИДОРАЛАРИНИНГ ТИЗИМИ ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратура идораларининг тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратура идораларининг тизими Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар, туманлараро ва бошқа ҳудудий прокуратуралардан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратура идораларининг тизимига, шунингдек транспорт, ҳарбий, табиат муҳофазаси прокуратуралари ва бошқа ихтисослаштирилган прокуратуралар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан вилоятлар ва туманлар прокуратураларига тенглаштирилган бошқа прокуратуралар, туман прокуратураларига эга бўлган шаҳарларда эса туман прокуратуралари бўйсинадиган шаҳар прокуратуралари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тузиладиган транспорт, табиат муҳофазаси прокуратуралари, бошқа ихтисослаштирилган прокуратуралар вилоятлар, туманлар прокуратуралари, туманлараро прокуратуралар ёки шаҳар прокуратуралари ваколати билан ташкил этилади ҳамда фаолият кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Харбий прокуратурасини ташкил этиш ва унинг иш тартиби ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(11-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорини тайинлаш ва унинг ҳисобдорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 5 йил муддатга тайинланиб, кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғидан ўтади. У Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олдида ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президентини қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг аҳволи тўғрисида мунтазам хабардор этиб туради ва беш йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига ўз фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Прокурорларни тайинлаш ва уларнинг ҳисобдорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган холда Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий органи томонидан 5 йил муддатга тайинланади ва улар олдида ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят прокурорлари ва Тошкент шаҳри прокурори ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 5 йил муддатга тайинланадилар, унга бўйсинадилар ва унинг олдида ҳисобдордирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар, туман прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 5 йил муддатга тайинланадилар, юқори поғонадаги прокурорлар ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсинадилар ҳамда улар олдида ҳисобдордирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғидан ўтадиган биринчи ўринбосарга, ўринбосарларга эга. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори, прокуратура идораларининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг шахсий таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлайди.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасида бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимлар тузилиб, уларда катта прокурорлар ва прокурорлар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори катта ёрдамчилар, махсус топшириқ бўйича ёрдамчилар ва ёрдамчиларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг катта ёрдамчилари, махсус топшириқ бўйича ёрдамчилари ва ёрдамчиларини, бошқармалар ва бўлимларнинг катта прокурорлари ҳамда прокурорларини, Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари ва катта терговчиларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг прокуратураси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига Қорақалпоғистон Республикаси прокурори бошчилик қилади, унинг Ўзбекистон Бош прокурори тамонидан тайинланадиган ва озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари ва прокуратура идораларининг бошқа ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг шахсий таркибини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида бошқармалар ва бўлимлар тузилади. Бошқарма ва бўлимларнинг бошлиқлари, республика прокурорининг катта ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилигига биноан Қорақалпоғистон Республикасининг прокурори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ёрдамчилари, бошқармалар ва бўлимларнинг катта прокурорлари ҳамда прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилар ва катта терговчилар Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларига, уларга тенглаштирилган прокуратураларга тегишли прокурорлар бошчилик қиладилар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларида, уларга тенглаштирилган бошқа прокуратураларда прокуратурага бошчилик қиладиган прокурор (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари ва прокуратура идораларининг бошқа ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъатларнинг шахсий таркибини тегишли прокурорларнинг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, Тошкент шаҳри прокуратураларида ва уларга тенглаштирилган бошқа прокуратураларда бошқармалар ва бўлимлар тузилиб, уларнинг бошлиқлари, шунингдек катта ёрдамчилар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Бошқармалар ва бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари, ёрдамчилар, катта прокурорлар ва прокурорлар, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилар, катта терговчилар ва терговчилар тегишли прокурор томонидан тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Шаҳарлар ва туманларнинг прокуратуралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар ва туманларнинг прокуратураларига, шунингдек уларга тенглаштирилган прокуратураларга тегишли прокурорлар бошчилик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорларнинг ўринбосарлари, катта ёрдамчилари, ёрдамчилари бўлиши мумкин. Прокуратураларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар тайинлайдиган ва лавозимдан озод қиладиган катта терговчилар ва терговчилар хизмат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорини ва унга бўйсинувчи прокурорларни ишдан бўшатиш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари лавозимларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод этилиб, кейин Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий органи томонидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорлари, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу прокурорларни лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Прокуратура идоралари ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура идораларига раҳбарлик қилиш борасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси прокуратура идораларининг фаолиятига раҳбарлик қилади ва бу фаолият устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикасининг барча прокурор ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, йўриқномалар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тергов ишларига доир масалалар бўйича кўрсатмалари барча тергов идораларининг ижроси учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари башарти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда ўзга қонунларига мос келмаганда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўзи ҳам бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ажратилган штат бирлиги ва маблағлар доирасида ўзига бўйсинувчи прокуратураларни ташкил этади ва тугатади, республика Прокуратураси аппаратининг ва қуйи поғонадаги прокуратуралар таркибини ҳамда ходимлари штатини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча даражадаги ва поғонадаги прокуратуралар ташкилий таркибининг тузилиши ва мансаб окладлари белгиланган бюджет ажратмалари ва штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорининг ўз бўйсинувидаги идораларга раҳбарлик қилиш борасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар тегишинча шаҳарлар, туманлар ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қиладилар, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ва кўрсатмалари асосида ҳамда уларни ижро этиш юзасидан ўзига бўйсинувчи ходимларнинг ҳаммаси учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқарадилар, кўрсатмалар берадилар, ажратилган иш ҳақи фонди доирасида белгиланган лавозимларни сақлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси билан келишиб аппарат ва ўзига бўйсунувчи прокуратураларнинг штат жадвалига ўзгартиришлар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Туманларга бўлинган шаҳар прокурорининг ўзига бўйсинувчи идораларга раҳбарлик қилиш борасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманларга бўлинган шаҳарнинг прокурори туманлар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади, юқори поғонадаги прокурорга аппарат ва ўз бўйсинувидаги прокуратураларнинг штат сонини ўзгартириш, ходимларни жой-жойига қўйишга доир таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Прокуратура идораларининг ҳайъати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураларида, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда ҳайъатлар фаолият кўрсатади. Ҳайъатлар кенгаш қабилидаги идора бўлиб, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг аҳволига, прокуратура идораларининг фаолиятига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруқлари ва кўрсатмаларининг ижросига, кадрларга доир энг муҳим масалаларни қараб чиқади, ўз бўйсинувидаги прокурорларнинг, прокуратура таркибий бўлинмаларининг ва бошқа ходимларнинг ҳисоботларини тинглайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳайъатларнинг мажлисларида вазирликлар, идоралар, давлат бошқаруви, назорати ва текшируви идораларининг, корхона, муассаса ва ташкилотлар, бирлашмалар раҳбарларининг, ҳарбий қисмлар ва қўшилмалар командирлари ҳамда ўзга мансабдор шахсларнинг қонунлар ижроси масалаларига доир ахборотлари ва тушунтиришлари тингланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатларнинг энг муҳим қарорлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ва тегишли прокурорларнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор билан ҳайъатнинг фикри бир ердан чиқмаган тақдирда, Бош прокурор ўз қарорини амалга оширади ва бундан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисини воқиф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйи поғонадаги прокуратуралар ҳайъати аъзолари ўртасида зиддият келиб чиққан тақдирда тегишли прокурор ўз қарорини амалга ошириб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ёзма равишда ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ПРОКУРОР НАЗОРАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-БОБ. ҚОНУНЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН УМУМИЙ НАЗОРАТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Назорат предмети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар назорат предметига киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорат идоралари, ҳокимлар, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, ҳарбий қисмлар, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий маҳкамалари, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмалари, жамоат ташкилотлари, партиялар ва ҳаракатлар, мансабдор шахслар қонунларни бажараётганлиги, шунингдек улар чиқараётган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига мувофиқлиги;
(23-модда биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг дахлсизлиги тўғрисидаги, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш (башарти ушбу ҳуқуқларни муҳофаза этишнинг ўзга тартиби кўзда тутилмаган бўлса) тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий муносабатларга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятга доир қонунларга риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг қонунларга риоя этишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор аралашувини талаб қиладиган қонун бузилиш ҳоллари ҳақида аризалар ёки бошқа маълумотлар тушганда, шунингдек, етарли асослар бўлганда ҳам ўз ташаббуси билан қонунлар ижросининг текширувлари ўтказилади. Прокурорнинг хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятга бевосита аралашувига, шунингдек идоравий бошқарув ва назорат органлари фаолиятини амалга оширишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Прокурорнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ўз ваколати доирасида назоратни амалга ошириш чоғида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тобелигидан, кимга қарашлиги эканлигидан ва мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар муассасалар, корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг, ҳарбий қисмлар, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий маҳкамалари, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмаларининг, жамоат бирлашмаларининг ҳудуди ва биноларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар ва материалларни олиб кўришга;
(24-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш учун зарур бўладиган қарорлар, фармойишлар, йўриқномалар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олишга, қонунийликнинг аҳволи тўғрисида ва уни таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳақида маълумотларни олишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат идоралари, ҳарбий қисмларнинг, вазирликлар ва идоралар ҳарбий маҳкамаларининг, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслардан ўз назорати остидаги ҳамда ўз бўйсинувидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар фаолиятини текшириш ва тафтиш этишни, текширишлар, идоравий ва ноидоравий экспертизалар ўтказиш учун мутахассислар ажратишни талаб қилишга;
(24-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахслар ва фуқароларни чақиртириб, улардан қонунлар бузилганлигига доир оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бузилганлиги аниқланган тақдирда прокурор ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг, муассасаларнинг, корхоналар ва ташкилотлар, ҳокимлар, ҳарбий қисмлар, вазирликлар ва идоралар ҳарбий маҳкамаларининг, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмаларининг ва жамоат бирлашмалари ҳужжатларига, шунингдек мансабдор шахсларнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатларига нисбатан протест келтиришга;
(24-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда белгиланган тартибда жиноий ишлар, интизомий ишлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар қўзғатишга, кўриб чиқиши учун материалларни жамоатчилик муҳокамасига топширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунни очиқдан-очиқ бузиш ҳолларига чек қўйиш тўғрисида амрнома беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳусусида мансабдор шахслар ва фуқароларга ёзма равишда огоҳнома билдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат идоралари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахсларга қонунбузарлик ҳолларини, шунингдек қонун бузилишининг сабаблари ва бунга йўл очиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида судлар ёки хўжалик судларига ариза билан мурожаат этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, прокурорлик назорати амалга оширилмайдиган давлат идоралари ва жамоат бирлашмаларининг норматив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мос эмаслиги хусусида мурожаат этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Прокурорнинг протести
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ёки унинг ўринбосари қонунга зид бўлган норматив ҳужжатга нисбатан ана шу ҳужжатни чиқарган идорага ёки юқори турувчи идорага протест келтирадилар. Мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам худди шу тартибда протест келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор келтирган протест бу протест топширилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн кунлик муддат ичида қараб чиқилиши шарт. Қонунийлик бузилганлигига тезда барҳам бериш талаб қилинган фавқулодда ҳолатларда прокурор протестини қараб чиқишнинг қисқартирилган муддатини белгилашга ҳақлидир. Протестни қараб чиқиш натижалари тўғрисида прокурорга дарҳол ёзма равишда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест коллегиал идора томонидан қараб чиқилган тақдирда мажлис бўладиган кун прокурорга маълум қилинади, у протестни қараб чиқишда иштирок этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест ғайриқонуний ҳуқуқий ҳужжат чиқарган идора ёки юқори турувчи идора томонидан рад этилган тақдирда, шунингдек протест қонунда белгиланган муддат ичида қараб чиқилмаган тақдирда, прокурор тегишли судга ана шу ҳужжатни ғайриқонуний деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Судга ариза протест рад этилганлиги тўғрисидаги ахборот қилинган пайтдан бошлаб бир ойлик муддат ичида ёки қараб чиқиш учун қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг судга ариза бериши у судда қўриб чиқилгунига қадар ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Прокурорнинг қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан қонуннинг бузилиш мазмунидан келиб чиққан ҳолда жиноий иш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ёки интизомий ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатиш тўғрисида асосли қарор чиқаради. Қонунда кўзда тутилган ўзга ҳолларда ҳам прокурор қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги прокурор қарори идора ёки аниқ мансабдор шахс томонидан бу қарор тушган кундан бошлаб кечи билан ўн беш кунлик муддат ичида қараб чиқилиши шарт. Қараб чиқилиш натижалари тўғрисида прокурорга зудлик билан ёзма равишда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Прокурорнинг тақдимномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор қонуннинг бузилишига ана шу бузилишларнинг сабабларига ва унинг бузилишига кўмаклашган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги тақдимномани қонун бузилишини бартараф этиш ваколатига эга бўлган давлат идорасига, жамоат ташкилотига ёки мансабдор шахсларга киритади, бу тақдимнома дарҳол кўриб чиқилиши лозим. Кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида бир ойлик муддат ичида прокурорга маълум қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимнома коллегиал идора томонидан қараб чиқилаётганда прокурорга мажлис ўтказиладиган кун маълум қилинади, прокурор бу мажлисда қатнашишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Прокурор амрномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги амрнома прокурор томонидан ана шу қонунбузарликка йўл қўйган идора ёки мансабдор шахсга, ёҳуд юқори идорага ёки ана шу қонунбузарликни бартараф этишга қодир мансабдор шахсга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бузилганлиги яққол кўзга ташланган ҳолларда ва бу фуқаролар, давлат, корхона, муассаса, ташкилотнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлганда амрнома киритилади. Амрнома зудлик билан бажарилиб, бундан прокурор воқиф этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амрномадаги талабларга норози бўлган тақдирда идора ёки мансабдор шахс бу амрнома устидан юқори поғонадаги прокурорга шикоят қилиши мумкин. Прокурор шикоятни уч кунлик муддат ичида қараб чиқиши шарт. Шикоят амрнома ижросини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Прокурорнинг ёзма огоҳлантируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг қонун томонидан қўриқланадиган манфаатларига, ҳуқуқ ва эркинликларига, давлат ёки жамоат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар тайёрланаётганлиги хусусида ишончли маълумотлар бўлганида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадларида мансабдор шахслар ва фукаролар прокурор томонидан қонуннинг бузилишига йўл қўйилмаслик хусусида ёзма равишда огоҳлантириладилар ҳамда ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Огоҳнома тўғрисида прокурор юқори турувчи ташкилотга, шунингдек огоҳнома чиқарилган шахснинг ишлаш, ўқиш ёки яшаш жойи маъмуриятига ёхуд жамоат бирлашмаларига маълум қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Прокурорнинг қонуний фаолиятига монелик қилганлик ва талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актлар ва бошқа зарур ҳужжатлар, материаллар ва маълумотлар тақдим этиш, текширишлар ва тафтишлар ўтказиш, мутахассислар ажратиш, прокуратурага келиш ва қонун бузилганлиги юзасидан тушунтиришлар беришдан бўйин товлаш, шу жумладан прокурор фикри билдирилган ҳужжатларда баён этилган талабларни бажаришдан бош тортиш ҳамда уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик тарзида прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва прокурор талабларини бажармаслик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-БОБ. ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ИДОРАЛАРИНИНГ ҚОНУНЛАРНИ ИЖРО ЭТИШЛАРИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Назорат предмети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва маълумотларни қараб чиқиш ҳамда ҳал этиш ва текширувлар ўтказишнинг қонунларда белгиланган процессуал тартиби, жиноятчиликка қарши кураш идоралари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги, шунингдек жиноятчиликка қарши курашга қаратилган бошқа қонунларга оғишмай амал қилишлик — жиноятчиликка қарши кураш идораларининг қонунларни ижро этишлари устидан назорат қилиш предметидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Прокурорнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ва дастлабки тергов идоралари томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширар экан, прокурор ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув ва дастлабки тергов идораларидан текшириш учун жиноий ишларни, ҳужжатларни, материалларни, содир этилган жиноятларга, тезкор-қидирув, суриштирув, дастлабки тергов ишининг боришига доир маълумотларни талаб қилади; содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятларга доир аризалар ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари қай даражада ижро этилаётганлигини ойида камида бир марта текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговчилар ва суриштирув ўтказувчи шахсларнинг ғайриқонуний ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятни текшириш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, жиноят квалификациясини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув идораларига жиноят содир этган шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш, қамоққа олиш, тинтув ўтказиш, яширилган ашёларни эгасининг тақдимига кўра олиш, бошқа тергов ҳаракатларини бажариш тўғрисидаги қарорларни ижро этишни топширади, шунингдек прокурор ёки прокуратура терговчиси қўлидаги ишлар юзасидан жиноятларни очиш ва жиноятлар содир этган шахсларни аниқлаш тўғрисида кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув ва дастлабки терговда иштирок этади ҳамда зарур ҳолларда ҳар қандай иш юзасидан шахсан айрим тергов ҳаракатларини ёки текширув ишларини тўлиқ амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинтув ўтказишга, почта-телеграф ҳужжатларига арест солиш ва уларни олиб кетишга, гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахснинг телефонлар ва бошқа сўзлашув аппаратлари орқали олиб борилаётган суҳбатларини эшитиб туришга, айбланувчини лавозимидан четлатишга ва қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчи ҳамда суриштирув идорасига бошқа хатти-ҳаракатлар учун рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда тергов ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш муддатини узайтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ишларни суриштирув ва дастлабки тергов идораларига қўшимча тергов ўтказиш тўғрисидаги ўз кўрсатмалари билан қайтаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай ишни суриштирув идорасидан олиб қўяди ва терговчига беради, тўла ва холис текширув ўтказишни таъминлаш мақсадида ишни дастлабки бир тергов идорасидан олиб бошқасига беради, шунингдек бир терговчидан олиб бошқасига беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
башарти, ишни текшириш чоғида қонун бузилишига йўл қўйган бўлсалар, суриштирув ўтказаётган шахсни ёки терговчини суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишларини давом эттиришдан четлатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ишлар қўзғатади ёхуд жиноий ишлар қўзғатишни рад этади; жиноий ишларни ётқизади ёки юритилишини тўхтатиб туради; қонунларда назарда тутилган ҳолларда терговчи ёки суриштирув идорасига жиноий ишни ётқизиш ёки тўхтатишга розилик беради; айблаш фикрини (қарорини) тасдиқлайди; жиноий ишларни судга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг жиноий-процессуал қонунларда назарда тутилган тартибга мувофиқ суриштирув ва дастлабки тергов идораларига тергов олди текшируви, қўзғатилган ва тергалаётган жиноий ишлар билан боғлиқ бўлган кўрсатмалари ана шу идоралар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқларини чекловчи хатти-ҳаракатларга рухсат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, уларга тенглаштирилган прокурорлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳарбий ва транспорт прокурорлари, шунингдек шаҳарлар, туманлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, фуқароларни қамоққа олишга рухсат бериш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорлар ва уларнинг ўринбосарлари ўз ваколатлари доирасида жиноят-процессуал қонунларда назарда тутилган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини чекловчи хатти-ҳаракатларга ҳам рухсат берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Прокуратура идоралари томонидан жиноятларни тергов килиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган ва жиноят-процессуал қонунига биноан ўз ваколатларига берилган жиноятларга доир ишларни тергов киладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ҳар қандай жиноий ишни ўзи юритиш учун олишга ёки ўзига бўйсинувчи прокурорга топширишга, шунингдек биргаликда текширув ўтказиш учун прокуратура терговчилари, ички ишлар идоралари ҳамда бошқа идораларнинг терговчилари ва оператив ходимлардан иборат тергов гуруҳини тузишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-БОБ. СУДЛАРДА ИШЛАРНИНГ КЎРИБ ЧИҚИЛИШИДА ПРОКУРОРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Судларда ишларнинг кўриб чиқилишида прокурорнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, прокурорнинг ўзи ёхуд суд зарур деб топган тақдирда судларда ишлар кўриб чиқилишида иштирок этади. Суд мажлисида иштирок этаётган прокурорнинг ваколатлари ҳажми ва доиралари Ўзбекистон Республикаси процессуал қонунлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор давлат айбловини қўллаб-қувватлар экан, далил-исботлар ўрганилишида иштирок этади, жиноят қонуни қўлланишига, судланувчига берилиши лозим бўлган жазо тури ва миқдорига доир ўз фикрини судга баён этади. Бунда прокурор қонун талабларига ва иш юзасидан тўпланган материалларниг холис баҳосига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, ишни қараб чиқиш вақтида прокурор қўйилаётган айблов суд мажлисида ўз тасдиғини топмаяпти деган хулосага келса, у айбловдан воз кечади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор суд жараёнида бошқа қатнашчилар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланар экан, судларнинг мустақиллиги ва улар фақатгина қонунга бўйсиниш принципига қатъий риоя этиши, ўз фаолияти билан одил судловни амалга оширишга қўмаклашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Суд қарорларига нисбатан кассация тартибида протест келтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ишнинг кўриб чиқилишида иштирок этганлиги ёки этмаганлигидан қатъи назар, ушбу иш хусусида суднинг чиқарган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари қонунга ҳамда иш юзасидан тўпланган материалларга қай даражада мувофиқ келишини текширади. Прокурор жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича суднинг чиқарган ғайриҳуқуқий қарорлари устидан юқори турувчи судга протест келтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Прокурорнинг кассацион ва хусусий протести
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорга ва унинг ўринбосарига иш биринчи инстанция судида кўриб чиқилишида иштирок этганликлари ёки иштирок этмаганликларидан қатъи назар, ўз ваколатлари доирасида кассацион ва хусусий протест келтириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Суд қарорларининг қонунийлигини текшириш учун суддан ишларни талаб қилиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор, унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида ҳукмлари, ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари қонуний кучга кирган ҳар қандай ишни суддан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадир. Прокурор, унинг ўринбосари ёки уларнинг топшириғига биноан прокуратуранинг бошқа ходимлари судларда ҳар қандай тоифадаги шундай ишларни ўрганиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор суд томонидан чиқарилган ҳукмлар, ҳал қилув қарорлар, ажримлар ва қарорларнинг қонунга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, протест киритиш ҳуқуқига эга, агар бу ҳол унинг ваколат доирасига кирмайдиган бўлса, юқори поғонадаги прокурорга тақдимнома билан мурожаат этиб, протест киритишни сўрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Суднинг қонуний кучга кирган қарорларига нисбатан протест келтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукмлари, ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорларига нисбатан протест келтириш ҳуқуқига қуйидагилар эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикасидаги судларнинг ҳукмлари, ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорларига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қарорлари бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар — туман (шаҳар) судининг ҳукмлари, ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорларига нисбатан; Қорақалпоғистон Республикаси Олий Суди, вилоятлар судлари, Тошкент шаҳар суди суд ҳайъатлари ишни кассация тартибида қараб чиқиб, қабул қилган ажримларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг қарорларига нисбатан.
(39-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юзасидан чиқарган қарорига нисбатан район, шаҳар ва юқори поғонадаги прокурорлар ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан протест келтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Протестларни ўзгартириш, тўлдириш, чақириб олиш. Жиноий ишни суддан талаб қилиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий ва фуқаролик ишларига доир суднинг ҳукмлари, ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорларига нисбатан берилган кассация, хусусий ва назорат тартибидаги протест иш судда кўриб чиқилгунига қадар тўлдирилиши, ўзгартирилиши ёки протест келтирган прокурор, шунингдек юқори поғонадаги прокурор томонидан чақириб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туман прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, айблаш фикрини тасдиқлаган прокурорлар жиноий ишни айбланувчини судга беришга қадар ва прокурор томонидан қўзғатилган фуқаролик ишини судда қараб чиқилишига қадар чақириб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Жиноий ишлар ва фуқаролик ишлари юзасидан суд чиқарган қарорларининг ижросини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар қандай суднинг протест келтирилган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори ижросини иш назорат тартибида ҳал этилгунга қадар тўхтатиб туришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ва хўжалик ишлари устидан назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқи берилган прокурорлар қонун очиқ-равшан бузилганлигидан далолат берувчи маълумотлар етарлича бўлгани тақдирда ишни талаб қилиб олиш билан бирга суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорининг ижросини улар устидан протест келтиргунга қадар кўпи билан уч ой муҳлатга тўхтатиб туришга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Прокурорнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлар раёсатлари, тегишли хўжалик судлари ҳайъатлари мажлисларида иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ва Олий хўжалик судининг Пленуми мажлисларида, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсатининг мажлисларида иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар прокурорлари ва Тошкент шаҳри прокурори вилоятлар судлари ва Тошкент шаҳар суди раёсатларининг, тегишли хўжалик судлари ҳайъатларининг мажлисларида иштирок этишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Қонунларни қўллаш юзасидан судларга тушунтиришлар бериш тўғрисидаги таклиф
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ва Олий хўжалик судининг Пленумлари муҳокамасига жиноий, фуқаролик, хўжалик, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ва бошқа судлов ишларини қараб чиқиш чоғида юзага келадиган қонунларни қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича тушунтиришлар бериш тўғрисида таклиф киритишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-БОБ. УШЛАБ ТУРИЛГАНЛАРНИ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАНЛАРНИ САҚЛАШ ЖОЙЛАРИДА, ЖИНОИЙ ЖАЗОЛАР ВА БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ВАҚТИДА ҚОНУНЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Назорат предмети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат предметини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар ва муассасаларда шахсларни сақлаш қай даражада қонуний эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш, жиноий жазоларни ўташ, бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларни сақлаш тартиби ва шароитлари ҳақидаги қонун ҳужжатларига қай даражада риоя этилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумлар, шунингдек бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига риоя этилиши қай даражада таъминланаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят-ижроия қонун ҳужжатларини қўллайдиган органлар ва муассасалар, мансабдор шахслар фаолиятида қонун ҳужжатларига қай даражада риоя этилаётганлиги ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Прокурорнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш вақтида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошира бориб, ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазоларни ўташ жойларига, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этувчи муассасалар ва вояга етмаганларнинг махсус ўқув-тарбия муассасаларига монеликсиз ва исталган вақтда кириш ҳамда биноларнинг ҳамма жойи билан танишишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсларни ушлаб туришга, қамоққа олишга, шунингдек уларга нисбатан жиноий жазо ёки бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашга асос бўлган ҳужжатлар билан танишишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб туриш, қамоқда сақлаш жойларида, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазоларни ижро этиш муассасаларида, тиббий йўсиндаги мажбурий чораларини ижро этувчи муассасаларда ва вояга етмаганларнинг махсус ўқув-тарбия муассасаларида ноқонуний равишда сақлаб турилган шахсларни дарҳол озод қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
башарти қамоқда сақланаётган, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари қонунга мувофиқ келмаса, бу чораларни бекор қилишга, ўз қарори билан бундай шахсларни интизомий бўлинмалардан дарҳол озод қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумлар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахсларни ушлаб туриш, қамоқда сақлаш, жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг вакиллари иштирокида ҳам, улардан ҳоли ҳолда ҳам сўраб-суриштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб туриш, қамоққа олиш, жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар ва муассасалар маъмуриятларининг буйруқлари, фармойишлари ва қарорлари, оператив-қидирув тадбирлари қонунга қай даражада мувофиқлигини текширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумлар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлайдиган шароитлар яратилишини маъмуриятдан талаб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 25—29-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда протестлар келтириш, қарорлар чиқариш, тақдимномалар, амрномалар киритиш, ёзма равишда огоҳлантиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Прокурор қарорлари ва талаблари ижросининг мажбурийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этишнинг қонунда белгиланган тартиби ва шароитларига риоя этишга доир қарорлари ва талабларини ижро этиш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Шикоятлар ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланишида прокурорнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумлар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларнинг жазони ижро этувчи орган ёки муассаса маъмуриятига, бошқа давлат органларига, жамоат бирлашмаларига, мансабдор шахсларга шикоятлар ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Тушган шикоят ёки аризани прокурор белгиланган муддатда кўриб чиқади, зарур чора-тадбирлар кўради ва ўз қарори ҳақида аризачига маълум қилади.
(4-боб Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ПРОКУРАТУРА ИДОРАЛАРИНИНГ ХОДИМЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Прокурор лавозимига тайинланган шахсларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг олий юридик маълумоти бор ва зарур касб-корга ҳамда ахлоқий фазилатларга эга бўлган фуқаролари прокурор этиб тайинланадилар. Прокуратура идораларида лавозимга биринчи марта тайинланган шахслар қасамёд қиладилар. Қасамёд матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман, шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига ёши 25 дан кам бўлмаган шахслар тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори белгилайдиган тартибда аттестациядан ўтишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идораларида хизмат қилиш билан бир вақтда пулли юридик хизмат кўрсатишга, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди, илмий, педагогик ва ижодий фаолият бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти қонунийлиги прокурор назорати остида бўлган сайлов йўли билан ташкил этиладиган идораларга прокурорнинг ўзи сайланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Прокуратура идоралари ходимларининг мансаб даражалари ва ҳарбий унвонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идораларининг хизматчиларига, шу жумладан прокуратурага қарашли илмий муассасалар ва ўқув юртлари ходимларига эгаллаб турган лавозимига ва иш стажига мувофиқ даражали унвонлар ёки ҳарбий унвонлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даражали унвон ҳамда ҳарбий унвон бериш ва ундан маҳрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Прокуратура ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низом билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланадиган ҳарбий Прокуратура тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Прокурорлар ва прокуратура терговчиларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ва прокуратура терговчиси давлат ҳимоясида бўлиб, хизмат дахлсизлигига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан жиноий иш қўзғатиш ва жиноий ишни текшириш фақатгина прокуратура идораларининг ҳуқуқ-ваколатларига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура ходимларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ва ножўя хатти-ҳаракат учун интизомий жавобгарлик чораларини қўллашга доир масала юқори поғонадаги прокурор томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори томонидан рўйхати белгиланадиган прокурор-тергов ходимлари ўқ отар қуролини олиб юриш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Прокуратура ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорлар ва прокуратура терговчиларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси прокуратура идоралари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори прокуратура идораларининг ходимларини кўп йиллик ва ҳалол хизмати учун кўкракка тақиладиган «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими» нишони билан тақдирлаб, уларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Фахрий ёрлиғини топшириши мумкин. Кўкракка тақиладиган «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими» нишони билан тақдирлашга тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори республикада қонунийликни мустаҳкамлаш ишидаги алоҳида хизматлари, кўп йил ва самарали ишлаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идораларининг ходимларини давлат мукофотларига тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда. Прокурор ходимларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ходимларнинг, прокуратурага қарашли илмий муассасалар ва ўқув юртлари хизматчиларининг иш ҳақи мансаб окладидан, мансаб даражаси ва кўп йиллик хизмати учун тўланадиган қўшимча ҳақдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мансаб даражалари берилган шахслар белгиланган нормалар бўйича бепул кийим-кечак билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ходимларига давомийлиги 30 суткадан иборат ҳар йилги таътил берилади. Мансаб даражаларига эга бўлиб, прокуратура идораларида 10 йилдан кўп иш стажига эга бўлган прокуратура ходимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 календарь йилидан кейин — 5 сутка,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 календарь йилидан кейин — 10 сутка,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 календарь йилидан кейин — 15 сутка давомийлигида ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор ходимлари хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шаҳар атрофи ва маҳаллий йўналишдаги жамоат транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалар; хизмат сафарига борганларида транспортнинг барча турларига билетларни ва меҳмонхоналарда жойларни олдиндан банд қилиб қўйиш ва навбатсиз олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ПРОКУРАТУРА ИДОРАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР БОШҚА МАСАЛАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Ўзбекистон Республикасининг прокуратура муассасалари ва ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси илмий-тадқиқотлар ўтказиш, прокурор ходимлар малакасини ошириш учун белгиланган тартибда ўзига қарашли илмий ва ўқув муассасалари ташкил этиши, махсус адабиётлар чоп этиши, матбаа корхонасига эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда. Халқаро ва давлатлараро алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари доирасида халқаро ва давлатлараро шартномаларга (битимларга) мувофиқ тажриба алмашиш, прокурор назоратини амалга оширишнинг илғор услубларини ўрганиш ва жорий этиш, жиноятчиликка ва қонунийлик бузилишига қарши кураш, ходимларга таълим бериш ва уларнинг ўқувини ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг прокуратуралари билан халқаро ва давлатлараро алоқаларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда. Прокуратура идораларини молиявий ва моддий-техника таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура идораларининг молиявий ва моддий-техника таъминоти марказлаштирилган тартибда республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимлар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, ҳарбий қисмларнинг қўмондонликлари ўз ҳудудларида жойлашган прокуратура идораларини тегишли хизмат бинолари билан таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда. Прокуратура идораларининг муҳри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва унга бўйсинувчи прокуратуралар, илмий-ўқув юртлари ва бошқа муассасалар, корхоналар юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси давлат гербининг тасвири ва ўз номи туширилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
746-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 29-модда; 6-сон, 266-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 141-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 9-сон, 241-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда)