Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗАРО КЕЛИБ-КЕТИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришга ҳамда ўз мамлакатларининг фуқаролари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга интилиб,
Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисида 1996 йил 24 декабрда имзоланган Шартнома қоидаларига амал қилиб,
иккала давлат фуқароларининг ўзаро келиб-кетишлари тартиби ва шартларини йўлга қўйиш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
1. Бир Томон давлатининг фуқаролари ушбу Битимнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатиб ўтилган ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ визасиз 60 суткагача бошқа Томон давлати ҳудудига киришларни, чиқишларни транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.
2. Томонлар давлатларининг фуқаролари 60 суткадан ортиқ муддатга Томонлар давлатлари ҳудудларига кириш ва у ерда бўлишни кўзласалар, олдиндан визаларни Томонларнинг қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда расмийлаштирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда
1. Бир Томон давлатининг ҳақиқий дипломатик, хизмат ва миллий паспортига эга ва дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар ваколатхоналари хизматчилари ҳисобланадиган, бошқа Томон давлати ҳудудида бўлган фуқаролари киришдан кейин Томонлар қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда аккредитацияни расмийлаштирадилар ва аккредитация муддати давомида визасиз у ерда бўладилар.
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларида белгиланган гуруҳ фуқаролари билан уларнинг бошқа давлат ҳудудида бўлиб туриш даврида бирга яшайдиган оила аъзолари(эр/хотин ва вояга етмаган болалар)га ҳам татбиқ этилади.
3-модда
Томонлар халқаро алоқалар учун очиқ бўлган ўтказиш пунктлари орқали ҳақиқий ва Томонлар давлатлари миллий қонунчилигига мувофиқ тегишли равишда расмийлаштирилган, чегарани кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга Томонлар давлатлари фуқароларини учинчи давлатларга ўтказишга мажбур ва Томонларнинг ваколатли органлари томонидан чиқиш тақиқланган шахсларнинг учинчи давлатларга чиқиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан чоралар кўрадилар.
4-модда
Томонлар халқаро алоқалар учун очиқ бўлган ўтказиш пунктлари орқали ҳақиқий ва Томонлар давлатлари миллий қонунчилигига мувофиқ тегишли равишда расмийлаштирилган, чегарани кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга Томонлар давлатлари фуқароларини учинчи давлатларга ўтказишга мажбур ва Томонларнинг ваколатли органлари томонидан чиқиш тақиқланган шахсларнинг учинчи давлатларга чиқиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан чоралар кўрадилар.
Томонлар ўзаро ёзма розиликларига асосан мазкур Битимнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатидаги ўзгаришлар юзасидан қарорлар қабул қилишлари мумкин. Бунда, янги ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш ҳолатида, Томонлар уларнинг намуналарини дипломатик каналлар орқали уларни кучга киритишга 30 суткадан кечиктирмасдан алмашадилар.
5-модда
Томонлар мазкур Битимни имзолаганларидан кейин, мазкур Битимнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган ҳужжатларнинг намуналари билан дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
6-модда
Визалар бериш учун консуллик йиғимларининг тариф ставкалари Томонлар томонидан мазкур Битимнинг 3-иловасига кўра ўзаролик шартлари асосида ўрнатилади.
7-модда
Томонлар ўзаролик асосида қуйидаги шахсларни виза беришда консуллик йиғимларидан озод қиладилар:
«Томонлар ўртасидаги шартномаларга кўра фан, техника, таълим, маданият, санъат ва спорт соҳасидаги алмашиш тартибида кетаётганларни;
Улуғ Ватан Уруши фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахсларни, тегишли гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда 1 ва 2-гуруҳ ногиронларини;
16 ёшдан кичик ва 60 ёшдан катта бўлган фуқароларнинг;
Таклиф қилувчи ўқув муассасаларининг илтимосномаларига асосан томонлар давлатлари ҳудудларидаги ўқув муассасалари ва ўтказиладиган курсларда ўқийдиганларни.
8-модда
Мазкур Битим кучи амал қиладиган иккала Томон давлатлари фуқаролари Томонлардан бири давлат ҳудудларига давлат чегарасини кесиб ўтиш учун мўлжалланган ўтказиш пунктлари орқали киришлари, чиқишлари ва транзит ўтишлари мумкин. Ушбу ҳолда Томонларнинг миллий қонунчилигига кўра, давлат чегараларини кесиб ўтишдаги тартибларга риоя қилиниши керак.
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларининг рўйхати алоҳида битимлар билан белгиланади.
9-модда
Томонлар давлатлари фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида вақтинча бўлишлари даврида ушбу давлат қонунлари ва қоидаларига риоя қилишлари шарт.
Хизмат иши юзасидан бир Томон давлати ҳудудида бўлган фуқароларнинг вақтинча пропискаси ва рўйхатга олиниши бошқа Томон давлати ваколатли органи томонидан мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда хизмат ва сафар гувоҳномалари асосида бож ва йиғимлар олмасдан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Битим Томонларнинг бошқа Томон давлатининг уларнинг ҳудудларида бўлишлари мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланадиган фуқароларининг киришларини рад этиши ёки вақтинча бўлиш муддатларини чеклашдаги ҳуқуқларига тааллуқли эмас.
10-модда
Томонларнинг ҳарбийлари бошқа Томон ҳудудига кириш, транзит орқали ўтиш ва чиқиши, агар улар давлат томонидан юклатилган хизмат вазифаларини давлат чегарасининг айрим ҳудудларида бажараётган бўлсалар, Томонларнинг ваколатли органлари томонидан мазкур Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан белгиланади.
Томонларнинг ваколатли органлари дипломатик ноталар алмашиш йўли билан аниқланади.
11-модда
Истисно ҳолатларда (миллий хавфсизликка, жамоат тартибига ёки фуқаролар соғлиғига таҳдид, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда ва бошқ.) Томонлар мазкур Битим ёки унинг айрим қоидаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар.
Ушбу ҳолатда манфаатдор Томон бошқа Томон фуқароларининг визасиз киришлари, чиқишлари, вақтинча бўлишлари ва транзит ўтишларига тегишли чекловларни киритишлари мумкин. Бу ҳақда тегишли Томон дипломатик каналлар орқали кўрсатилган чекловлар амалга киритилишидан олдин 72 соат ичида бу ҳақда хабар беради.
12-модда
Мазкур Битимни қўллаш натижасида келиб чиқадиган масалаларни Томонлар маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этишади.
13-модда
Томонларнинг келишувига кўра, мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва мазкур Битимнинг 16-моддасида кўрсатилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
14-модда
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси иштирок этадиган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга тааллуқли эмас.
15-модда
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасидаги фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги 2000 йил 2 июлдаги Битим мазкур Битим кучга кириш вақтидан бошлаб ўз кучини йўқотади.
16-модда
Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар томонидан амалга оширилганлиги ҳақида охирги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради ва бир Томоннинг бошқа Томондан мазкур Битимнинг кучини бекор қилиш истаги ҳақида расмий хабарнома олинган кундан эътиборан 90 кун ўтишигача амал қилади.
Тошкент шаҳрида 2006 йил 3 октябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(имзолар)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида битимга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қирғиз Республикаси ҳудудига кириш, чиқиш, транзит ўтиш, ҳаракатланиш ва бўлиши учун лозим ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси дипломатик паспорти;
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти,
3. 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси гувоҳномаси;
4. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (расм ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар мавжуд иловаси мавжуд бўлган ҳолда);
5. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома.
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган 16 ёшгача бўлган фуқаролари, 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари гувоҳномаси ёки уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари паспортига ўрнатилган тартибда вояга етмаган фуқаро тўғрисида ёки туғилганлик ҳақида гувоҳномага белгиланган тартибда маълумотлар киритилган бўлса, улар чегара орқали ўтадилар.
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлган фуқаролари кузатувчи шахслар ҳамроҳлигисиз мустақил чиқиш ҳуқуқига эгалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битимга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Қирғиз Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, чиқиш, транзит ўтиш, ҳаракатланиш ва бўлиши учун лозим ҳужжатлар:
1. Қирғиз Республикаси дипломатик паспорти;
2. Қирғиз Республикаси хизмат паспорти;
3. Қирғиз Республикаси фуқаролик паспорти;
4. Қирғиз Республикаси Умумфуқаролик паспорти;
5. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (расм ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар мавжуд иловаси мавжуд бўлган ҳолда);
6. Қирғиз Республикасига қайтиш учун гувоҳнома.
Изоҳ:
1994 йил намунасидаги Қирғиз Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлган Қирғиз Республикаси фуқаролари четга чиқиш учун зарур бўлган паспорт варақаларини тўлдирмасдан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
2004 йил намунасидаги Қирғиз Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлган Қирғиз Республикаси фуқаролари (пластик ID-карталари) давлат чегарасини кесиб ўтиш тўғрисидаги махсус белги қўйилган ҳолларда ўтишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битимга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси фуқароларига бериладиган виза учун консуллик йиғимларининг тарифи
6 ойга қадар— 10 АҚШ доллари;
1 йилга қадар— 20 АҚШ доллари.
Виза муддати узайтирилганида консуллик йиғимлари визани расмийлаштирилганидаги каби ундирилади.
Изоҳ:
Виза расмийлаштирилаётганида консуллик йиғимлари билан бир қаторда Томонлар миллий қонунчилигига асосан фактик харажатларни қоплаш учун қўшимча йиғимлар ундирилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 1-сон)