27.09.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирқизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
01.03.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

БОЖХОНА ИШЛАРИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яхши қўшничилик муносабатларини, шу жумладан божхона ишлари соҳасида ҳамкорлик қилиш орқали, ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона хизматлари ҳамкорлиги орқали Томонлар давлатлари ўртасида йўловчи ва юк ташишни ривожлантириш ҳамда жадаллаштиришга кўмаклашишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг божхона хизматлари ҳамкорлиги орқали божхона қонунчилигига риоя этиш ва божхона ҳуқуқбузарлигига қарши кураш янада муваффақиятли амалга оширилишини назарда тутиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида аввалги қабул қилинган ҳужжатларга таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда қўлланадиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона қонунчилиги» — товарларни, йўловчиларнинг багаж ва юкларини, валюта ва бошқа бойликларни, халқаро почта жўнатмаларини, олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилишни, божхона божи, йиғими ва бошқа тўловларни ундиришни, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар беришни, тақиқ ва чекловлар ўрнатишни, шунингдек Томонлар давлатларининг божхона чегараларидан товарларнинг ўтиши устидан назоратни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларнинг йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона хизматлари» — Томонлар давлатларининг марказий божхона органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона ҳуқуқбузарлиги» — божхона қонунчилигини бузиш ёки бузишга уриниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шахс» — жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«гиёҳвандлик воситалари» — кейинги ўзгартиш ва қўшимчалар билан 1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида Ягона конвенция рўйхатига БМТ киритган воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«психотроп моддалар» — 1971 йилдаги Психотроп моддалар тўғрисида конвенция рўйхатига БМТ киритган моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«прекурсорлар» — халқаро конвенцияларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган кимёвий ашёлар сифатида таснифланадиган моддалар ва уларнинг тузлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«назорат қилиб таъминлаш» — гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига дахлдор шахсларни аниқлаш мақсадида ваколатли органларни хабардор этган ҳолда ва уларнинг назорати остида Томонлар давлатларидан бирининг ҳудудига ғайриқонуний ёки ғайриқонунийликда гумон қилинаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар партияларини олиб кириш, олиб чиқиш ёки транзитига йўл қўйиладиган усул;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«гувоҳнома» — товарларнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилган мамлакат қонунчилигига мувофиқ товар ҳақиқатан расмийлаштирилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимнинг қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим асосида божхона хизматлари воситасида уларнинг ваколатлари доирасида Томонлар давлатларининг қонунчилигига риоя қилиш мақсадида қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Томонлар давлатлари ўртасида йўловчи ва юкларни ташиш, шунингдек почта жўнатмалари устидан божхона назоратини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона божлари, йиғимлари ва бошқа тўловларни тўғри ундиришни, шунингдек божхона имтиёзларини қўллашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона хуқуқбузарлигининг олдини олиш, текшириш ва унга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) икки давлат ўртасида божхона расмийлаштиришини соддалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Божхона расмийлаштиришини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Божхона хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзаро келишув бўйича божхона расмийлаштиришини соддалаштириш бўйича зарур чораларни кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир-бирларининг божхона белгиларини (пломбалари, муҳр, штампларнинг босма нусхалари) ва божхона ҳужжатларини тан оладилар, зарурат туғилганда ташилаётган товарларга ўзларининг божхона белгиларини қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар давлатлари ўртасидаги божхона чегарасини кесиб ўтадиган товар ва транспорт воситалари, йўловчиларнинг юклари ва халқаро почта жўнатмалари, шу жумладан транзит ўтаётганлари божхона кўригидан озод этилади. Томонлар қонунчилигига мувофиқ уларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тақиқланган ёки божхона ҳуқуқбузарлиги содир этилган деб тахмин қилиш учун асос бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Гувоҳномаларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг божхона хизматлари сўров бўйича бир-бирларига бир Томон ҳудудидан олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган товарлар бошқа Томон ҳудудига қонуний асосларда олиб кирилаётганлиги ёки олиб чиқилаётганлигини тасдиқловчи гувоҳномаларни тақдим этадилар. Гувоҳномаларда товарлар қайси турдаги божхона процедураларига биноан расмийлаштирилгани ва уларнинг натижалари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари сўров бўйича уларга бўйсунувчи божхона органлари томонидан тақдим этилган гувоҳномалар ёки бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эканлиги ва уларда барча зарур маълумотлар мавжудлиги тўғрисида бир-бирларига ахборот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ноқонуний айланишининг олдини олиш, текшириш ва унга йўл қўймаслик бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадида қуйидаги маълумотларни бир-бирларига сўровларсиз ва мумкин қадар қисқа муддатларда Томонлар давлатларининг қонунчилиги доирасида етказадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ноқонуний айланиши билан шуғулланаётганлиги маълум бўлган ёки бунда гумон қилинаётган шахслар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишида фойдаланилаётган транспорт воситалари, жумладан контейнерлар ва халқаро почта жўнатмалари, шунингдек уларни назорат қилишнинг янги усуллари тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишида қўлланиладиган усуллар, шунингдек уларни назорат қилишнинг янги усуллари тўғрисида бир-бирларини олдиндан сўровсиз хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига мувофиқ, Томонларнинг бирортаси томонидан олинган маълумот, хабар ва ҳужжатлар бевосита гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза этиш ва бошқа давлат органларига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Зарур ҳолларда Томонлар давлатларининг қонунчилиги асосида ва ўзаро келишув бўйича божхона хизматлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига дахлдор шахсларни аниқлаш мақсадида уларни назорат қилинадиган етказиб бериш усулидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилинадиган етказиб бериш усулларини қўллаш тўғрисидаги қарорларни Томонлар ҳар бир алоҳида ҳолатда қабул қиладилар ва зарурат бўлганда Томонларнинг молиявий келишувлари ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Маълумотлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари бир-бирларига сўров бўйича, қуйидагилар тўғрисида ўз ихтиёрларидаги маълумотларни, шу жумладан хабар, баённома ва бошқа ҳужжатларни ёки уларнинг тасдиқланган нусхаларини юбориш йўли билан, тақдим қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона божлари, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш, шунингдек божхона имтиёзларининг қўлланилиши билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўраётган Томон давлатининг божхона қонунчилигига зид содир этилган ёки тайёргарлик кўрилаётган ҳаракатлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари мумкин қадар қисқа муддатларда, шу жумладан олдиндан сўровларсиз, божхона қонунчилигининг бузилишига қарши курашда Томонларнинг алоҳида манфаатдорлиги бўлган ҳолларда бир-бирларини хабардор қиладилар. Булар биринчи навбатда қуйидагиларни ташишдаги божхона ҳуқуқбузарликларига тегишли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига хавф туғдириш мумкин бўлган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи ва заҳарли моддалар, портлатиш қурилмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) муҳим тарихий, бадиий, маданий ёки археологик қийматга эга бўлган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ алоҳида муҳим аҳамиятга эга ва ўта юқори божхона божлари, акциз ва бошқа солиқлар солинадиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Томонлар давлатларининг қонунларига мувофиқ алоҳида муҳим аҳамиятга эга ва иқтисодий сиёсат чораларига тортилган товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатларининг божхона хизматлари ўзаро божхона масалалари бўйича амалдаги қонунчилик ёки бошқа меъёрий ҳужжатларнинг нусхаларини алмашадилар ва божхона қонунчилигидаги барча ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисида бир-бирларини дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Томон давлатининг божхона хизмати бошқа Томон давлати божхона хизматининг сўровига биноан ўз давлатлари маъмурий органларининг божхона қонунларини қўллаш масалалари бўйича қарорлари нусхасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларни бериш тўғрисидаги сўровларда ушбу Битим 11-моддаси 2-бандининг «д» қисмида назарда тутилган талаблардан фарқли равишда масаланинг моҳияти баён этилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олинган ҳужжатлар сўраган томон божхона хизмати томонидан олинган санани кўрсатиб тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Тажриба алмашиш ва ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари қуйидаги маълумотларни алмашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз фаолияти ва назоратнинг техник воситаларини қўллаш тажрибаси ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона ҳуқуқбузарлигини содир этишнинг янги усул ва воситалари хусусида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иккала Томон манфаатини ифодаловчи бошқа божхона масалалари бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг божхона хизматлари божхона соҳасида бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Бу жумлага қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзаро манфаатли бўлган ҳолларда, шунингдек божхона хизматларида фойдаланилаётган техник воситалар билан танишиш мақсадида божхона ходимларини алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона ходимларини ўқитиш махсус кўникмаларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона масалалари бўйича экспертларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) божхона масалаларига оид касбий, илмий ва техник маълумотларни алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Тергов қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томоннинг божхона хизмати сўрови бўйича иккинчи Томоннинг божхона хизмати ушбу Битим 2-моддасининг «б» ва «в» бандларида кўзда тутилган масалалар бўйича тергаб-текширади. Тергов-текшириш натижалари божхона хизматига ушбу Битим 6-моддасининг 1-бандида кўзда тутилган тартибга биноан хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тергов-текшириш сўралаётган Томон ҳудудида амалда бўлган қонунларга мувофиқ ўтказилади. Сўралаётган божхона хизмати тергов-текширишда ўз номидан иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган божхона хизмати сўраётган божхона хизматининг мансабдор шахсларига тергаб-текширишда иштирок этишга рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Томон давлатининг мансабдор шахслари иккинчи Томон давлатининг ҳудудида ушбу Битимда назарда тутилган ҳоллар бўйича бўлганларида ўз расмий ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари, хизмат кийими киймасликлари ва қурол олиб юрмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Экспертлар ва гувоҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг суд ва маъмурий органлари божхона ҳуқуқбузарлиги бўйича кўрилаётган иш юзасидан сўров билан мурожаат қилса, бошқа Томон давлатининг божхона хизмати ўз ходимларига бундай суд ёки маъмурий муҳокамада гувоҳ ёхуд эксперт сифатида қатнашишга ваколат бериши мумкин. Бу ходимлар хизмат вазифаларини бажариш вақтида аниқланган фактлар бўйича хулоса ёки кўрсатмалар берадилар. Суд ёки маъмурий муҳокамада қатнашиш тўғрисидаги сўровда сўралаётган божхона хизматининг ходими қайси иш бўйича ва ким сифатида иштирок этиши кўрсатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Сўровларнинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим 9-моддасининг 1-бандида назарда тутилган сўров ёзма шаклда йўлланади ва сўралаётган Томоннинг расмий тилида, рус ёки бошқа Томон божхона хизмати учун мақбул бўлган ўзга тилда тузилади. Сўровни бажаришда зарур бўладиган ҳужжатлар расмий тасдиқланган нусхаларда ёки фотонусхаларда илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўров қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўров асосида манфаатлари ётувчи божхона органининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўров мавзуси ва сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) процедура тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) процедура қатнашчиларининг фамилияси, манзили ва улар тўғрисидаги бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иш моҳиятининг қисқача баёни ва унинг юридик квалификацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Сўровларни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари сўровни бажаришда Томонлар давлатларининг қонунларига мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўров ижроси сўралаётган Томон давлатининг мустақиллигига, хавфсизлигига зиён етказадиган, унинг қонунларига ёки халқаро мажбуриятларига зид келадиган бўлса, уни бажариш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровнинг бажарилишини рад этиш, шунингдек рад этишнинг сабаблари ҳақида сўраётган божхона хизмати зудлик билан ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўров бўйича ҳужжатларнинг расман тасдиқланган нусхалари ёки фотонусхалари етарли бўлмаган ҳолларда асл ҳужжатлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Асл ҳужжатлар сўралаётган божхона хизматига иложи борича қисқа муддатларда қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда қоидаларини қўллашда сўралаётган Томон давлатининг ёки ушбу Битим иштирокчиси бўлмаган давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Олинган маълумот ва ҳужжатлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона хизматлари ушбу Битимга биноан олинган маълумот ва ҳужжатлардан ўзларининг баённомаларида, хабарлари ва бошқа материалларида, тергаб-текширишларда, божхона ҳуқуқбузарлиги бўйича суд ва маъмурий муҳокамаларда далил сифатида фойдаланишлари мумкин. Бу маълумот ва ҳужжатларни суд ёки маъмурий муҳокамаларда баҳолаш сўралаётган Томон давлатининг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўров бўйича тақдим этилган маълумот, хабар ва ҳужжатлардан фақатгина ушбу Битимни бажариш мақсадларида фойдаланилади ва уларни тақдим этган божхона хизматининг ёзма розилигисиз бошқа бировга берилиши, бошқа мақсадларда ишлатилиши ва ошкор қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандидаги қоидалар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларга тегишли эмас. Бундай ахборот гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш билан бевосита шуғулланувчи давлат органларига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган божхона хизмати сўралаётган божхона хизматининг ушбу Битимни бажариш учун сўралаётган божхона хизматида ишламайдиган экспертлар ва таржимонлар учун меҳнат ҳақи сифатида тўланадиган харажатларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим 8-моддасининг шартларини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш масаласи Томонлар давлатларининг божхона хизматлари ўртасида алоҳида келишувлар орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг розилиги бўйича ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади, алоҳида баённомалар тарзида расмийлаштирилади ва ушбу Битимнинг 20-моддасида ўрнатилган тартибга асосан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Битимнинг ижро этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимда назарда тутилган ҳамкорлик бевосита божхона хизматлари ўртасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона хизматлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Битимнинг ижро этилиши учун зарур меъёрий ҳужжатларни чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг ижро этилиши учун Томонлар давлатларининг божхона хизматлари икки томонлама божхона муносабатларининг масалалари бўйича алоҳида битимлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Баҳсли масалаларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини бажариш ва қўллаш билан боғлиқ Томонлар ўртасида юзага келадиган баҳсли масалалар музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Алоҳида қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Томонларнинг бошқа халқаро шартномаларга мувофиқ олган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим иккала Томон қонунларида кўзда тутилган зарур давлат ички процедураларини Томонлар бажарганликлари тўғрисида охирги ёзма хабар олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлардан бири бошқа Томоннинг ушбу Битим амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарини олган кундан бошлаб олти ой ўтгунича амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бишкек шаҳрида 2000 йил 27 сентябрда икки нусхада ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга молик. Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2005 й., 1-сон)