21.11.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

АВТОМОБИЛЛАРДА ХАЛҚАРО ЙЎЛОВЧИ ВА ЮК ТАШИШНИ ЎЗАРО ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли асосларда автомобилларда халқаро йўловчи ва юкларни бевосита ва транзит ташишни енгиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг ташувчилари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ташувчи жойлашган Аҳдлашувчи Давлат мамлакатида рўйхатдан ўтказилган автотранспорт билан ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ҳолда йўловчи ва юкларни бевосита ва транзит ташишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Йўловчи ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Қўллаш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки Аҳдлашувчи Томон ҳудудига фуқароларнинг келиши ва унда бўлишига доир амалдаги қонунчилик меъёрларига мувофиқ ушбу Битим, ҳайдовчи ўрнини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тўққиз ўриндиқдан кўп бўлган, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт (автобус) билан икки мамлакат орасида амалга ошириладиган халқаро йўловчилар ташиш, шунингдек транзит ташишларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Икки мамлакат орасида мунтазам ташишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимга биноан йўловчиларни олдиндан белгиланган ва эълон қилинган жадвал ҳамда тарифларга биноан маршрут автобусларда ташишлар мунтазам ташишлар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур ташишларда йўловчиларни охирги пунктлар ҳамда бошқа белгиланган жойларда чиқариш ва туширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим қоидалари ва йўловчиларни маршрут бўйича ташишни тартибга солувчи миллий қонунларга биноан, ташувчилар жўнаш ва тўхташ жойларида, бўш жойлар бўлган тақдирда, ҳар қандай йўловчиларни чиқариб олишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мунтазам ташишлар ушбу Битимнинг 25-моддасида кўрсатилган ваколатли органларнинг биргаликдаги ўзаро розилиги бўйича ва 26-модда билан кўзда тутилган Аралаш Комиссия таърифлари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўловчиларни мунтазам ташиш бошқа шахсга бериш ҳуқуқисиз тегишли рухсатномалар асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рухсатнома Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан ушбу органлар эришган бошқа битимлардан истисно тарзда, ўзаро асосда миллий ҳудуддан ўтадиган маршрут қисми учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рухсатномаларнинг амал қилиш муддати Аралаш Комиссия томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рухсатнома ташувчи томонидан ташувчи жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органларига тақдим этиладиган сўров асосида мунтазам ташишларни амалга ошириш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўровда муайян бир йилга белгиланган маршрут, Аралаш Комиссия томонидан ўзаро келишуви асосида белгиланган тарифлар кўрсатилган ва Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари сўраши мумкин бўлган бошқа маълумотлар бўлиши лозим. Сўровга бекатлар ҳамда километраж кўрсатилган маршрут плани илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ваколатли органлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органларига тегишли иловаларга эга бўлган сўровни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатли органлар Аралаш Комиссия томонидан белгиланган қоидалар асосида сўровни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рухсатноманинг асл нусхаси ташишлар амалга оширилаётганда автотранспорт бортида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчилар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ички ташишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Мунтазам транзит ташишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимга биноан Аҳдлашувчи Томонлардан бири ҳудудидан бошқа мамлакат ҳудудини кесиб ўтиб, учинчи мамлакатга етиш учун жўнаган йўловчиларни ташишлар мунтазам транзит ташишлар деб ҳисобланади, бунда иккинчи мамлакат ҳудудида биронта йўловчи тушириб қолдирилмаслиги ёки чиқариб олинмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мунтазам транзит ташишлар кесиб ўтилаётган мамлакатнинг ваколатли органлари берадиган рухсатномалар асосида амалга оширилади; бу ваколатли органларга ташувчи ўз мамлакатининг ваколатли органлари орқали тегишли сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Номунтазам ташишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга биноан қуйидагилар номунтазам ташишлар деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Бир транспорт билан муайян йўловчиларни транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган мамлакат ҳудудида бошланадиган ва шу жойга қайтиб келганида тугайдиган ташишлар (ёпиқ эшикли сафарлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига тўла ҳолда кириш ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатга бўш қайтиш (бўш қайтишли сафарлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ташувчи билан буюртмачи ўртасида олдиндан тузилган битим асосида транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатга гуруҳларни ташиб ўтказиш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига бўш ҳолда кириш (бўш киришли сафарлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим 8-моддасининг 1) ва 2) бандларида кўрсатилган ташишлар, жумладан транзит ташишлар, рухсатнома олиш заруратисиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай ҳолларда автобус ҳайдовчиси бортда йўловчилар рўйхатига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аварияга учраган автобус Аралаш Комиссия томонидан белгиланган қоидалар бўйича рухсатнома олмасданоқ бошқа автобус билан алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битим 8-моддасининг 3) бандида кўзда тутилган ҳолларда ташувчи мамлакатининг ваколатли органлари бошқа Аҳдлашувчи Томондан рухсатнома сўраши лозим. Ваколатли органлар Аралаш Комиссия томонидан ушбу Битимнинг 26-моддасида кўрсатилган рухсатнома бланкларининг бир йиллик контингенти билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Бошқа тартибда автобус ташишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг аввалги моддаларида кўрсатилмаган барча автобус ташишлари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ваколатли органларининг бир марталик рухсатномасини олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органларига йўлланган сўров асосида ташувчига рухсатнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўров саёҳатдан мақсад, маршрут, етиб бориш пункти, фойдаланилаётган автотранспорт ва Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро келишувга биноан талаб этилиши мумкин бўлган бошқа барча маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ваколатли органлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органларига барча зарур иловалар билан бирга сўров юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари сўров олингач, ўттиз кун муддат ичида ўз қарори ҳақида хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ижобий жавоби олингач, ташувчи мамлакатининг ваколатли органлари тегишли рухсатномани берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Икки мамлакат орасидаги ташишлар ҳамда транзит ташишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ташувчиси бир мамлакатдан иккинчисига юк ташиш учун иккинчи мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномага эга бўлиши керак, бундан ушбу Битимнинг 12- ва 13-моддаларида кўрсатилган ёки Аралаш Комиссиянинг қарори бўйича рухсатнома олишдан озод этиладиган ҳоллар мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бу рухсатнома бошланғич ва охирги пунктлар орасида бир маротаба қатнаш учун яроқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юкларни ташиш вақтида транспорт воситалари ва ҳайдовчиларнинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига кириши, ҳаракати ва бўлиши ўзаролик негизида Давлат хавфсизлиги талабларига биноан алоҳида шароитларга, назорат ва эҳтиёт чораларига тушиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйида санаб ўтиладиган юк ташишлар учун, агар иккала Аҳдлашувчи Томон ҳудудларига юкларнинг кириши ва олиб чиқилиши тартиби бўйича қоидалар рухсатномалар олинишини тақозо этмаса, аввалги моддада кўрсатилган рухсатномалар бўлиши шарт эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўликни кўмишга дахлдор ташишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) кўргазмалар учун мўлжалланган товарларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) учиш бекор қилинган ҳолда юкларни аэропортга ёки аэропортдан бир маротабалик ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) йўловчиларни ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига маҳкамланган тиркамаларда багажни ташиш ва аэропорт томонга ёхуд ундан қайтиш йўналишида багажларни исталган транспорт турида ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) почта юкини ташишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) тез тиббий ёрдам лозим бўлган ҳолларда, биринчи навбатда табиий офат чоғида зарур предметларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) полиция ёки бошқа қўриқлаш органлари кузатувида махсус транспорт воситаларида қимматли юклар (масалан, қимматбаҳо металлар)ни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) ҳаво флоти ва денгиз флоти учун эҳтиёт қисмларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яроқсиз ҳолга келган транспорт воситасини алмаштириш учун ичи бўш транспорт воситасини кўчириш, шунингдек аварияга учраган транспортнинг таъмирдан чиқарилгач, бўш қайтиб келишида. Юкнинг алмаштирилган транспорт воситасида ташилиши давом эттирилиши яроқсиз ҳолга келган транспорт воситаси учун берилган рухсатномадан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу моддадаги рухсатнома талаб этилмайдиган ташишлар рўйхати Аралаш Комиссия тарафидан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада кўрсатилган ташишларни амалга оширишда бу соҳада амал қиладиган махсус қоидаларда кўзда тутилган турли тарздаги талаблар ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олинган рухсатномани бошқа шахсга бериш мумкин эмас, у ташувчига бир ёки бир неча транспорт бирликлари(тиркамасиз юк машинаси, автопоезд, шатакчи)да мазкур рухсатномада кўрсатилган муддатнинг бошидан охиригача, аммо бир йилдан ошмаган вақт мобайнида, ташишларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Томонлар бошқача келишиб олган бўлмасалар, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида транзит ташишлар учун рухсатнома талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимга биноан Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудуди орқали учинчи мамлакатга транзит амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида юк туширмаган ёки ундан юк олмаган ҳолда ташишлар транзит ташишлар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон ҳудудида шу Томон ҳудудида тушириш учун юк олиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, рухсатномалар тегишли миқдорини белгиловчи Аралаш Комиссия бошқача тарзда ҳал этган бўлмаса ва зарурат туғилган ҳолларда учинчи мамлакатнинг рухсатномаси олинган бўлмаса, бир Томон ҳудудида миллий ташувчилар иккинчи Аҳдлашувчи Томон ва учинчи мамлакат орасида ҳамда аксинча тарзда ташишларни амалга оширишлари ҳам тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иккала мамлакатнинг ваколатли органлари амалдаги миллий нормалардан келиб чиққан ҳолда ташувчининг касбий ва техникавий имкониятларига, транспорт воситаларининг яроқлилигига, йўл ҳужжатларининг аҳволига, ҳайдовчиларнинг бошқариш қобиллигига, учинчи ҳамда ташилаётган йўловчилар олдида суғурта қопламаси ҳамда эҳтиёт шарт учун максимал маблағларни белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарларнинг йўлланма ҳужжатлари ташишлар амалга ошириладиган Томон амалдаги қонунларининг нормаларига мувофиқ келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни бериш, йўловчилар ва юкларни ташиш учун талаб этиладиган ҳужжатларни тўлдириш, рўйхатга олиш журналларини тўлдириш ҳамда ваколатли органлар орасида алмашиш учун статистик маълумотларни тўплаб бориш тартиби Аҳдлашувчи Томонлар тегишли органларининг умумий битими билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимда белгиланган ташувчилар ва ташишлар амалга ошириладиган транспорт воситаларининг ходимлари транспорт воситалари қайси Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, ўша жойдаги тегишли йўл ҳаракати ва транспорт нормаларига амал қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аввалги бандда кўрсатилган қоидаларни бузганлик учун бу қоидалар қайси Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бузилган бўлса, унинг ваколатли органлари олдида жавобгарлик белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ташувчилари ташиш амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган валюта ва солиқ нормаларига риоя қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аралаш Комиссия иккала мамлакат қонунларида йўл қўйиладиган солиқ имтиёзларини таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида рўйхатга олинган транспорт воситаларининг ўз ҳудудига божхона божи солинишидан вақтинчалик озод қилинган ҳолда, тақиқ ва чеклашларсиз кириб келишга йўл қўйиши мумкин, бунда мазкур воситалар қайта экспорт қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бу транспорт воситалари миллий ҳудудда амал қиладиган вақтинчалик импорт режимига тегишли божхона процедураларидан ўтказилишини талаб қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси ва экипажнинг бошқа аъзолари зарур шахсий буюмларни божхона божи солинмаган ҳолда, сафар эҳтиёжларига керак бўладиган даражада ва иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлиш муддатларига мутаносиб миқдорда вақтинча импорт қилишлари мумкин, бунда мазкур буюмлар учинчи шахсларга бериб юборилмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амал қиладиган божхона қонунларига мувофиқ равишда саёҳат давомида истеъмол қилинадиган даражада озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда шахсий эҳтиёжга яраша озроқ миқдорда тамаки, сигара ва сигаретлар ҳам бож тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бу имтиёзлар йўловчилар вақтинча фойдаланадиган буюмларни вақтинча истисно қилган ҳолда божхона маъмурлари томонидан импорт борасида белгиланган шарт-шароитларга мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларининг меъёрдаги бакларидаги вақтинча олиб кирилаётган ёқилғи ва ёнилғи тақиқ ва чеклашларсиз божхона божидан озод қилинади; меъёрдаги бак деганда муайян транспорт воситасининг тури учун ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилган идишлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимда кўзда тутилган ташишларни амалга ошираётган, киритиб бўлинган транспорт воситасини таъмирлаш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар тақиқ ва чеклашларсиз Аҳдлашувчи Томонларнинг амалдаги қонунларида кўзда тутилган расмиятларга амал қилинган ҳолда бож тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алмаштирилган, аммо олиб чиқиб кетилмаган эҳтиёт қисмларга, агар мамлакат қонунларига биноан улар шу мамлакатга бепул берилмаса ёки божхона хизмати назоратида эгаси ҳисобидан йўқ қилиб юборилмаса, бож солиниши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим асосида амалга оширилган ташишлар учун ҳақ тўлаш тўлов куни амал қилаётган бозор курсида эркин алмаштириладиган валюта ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тегишли пул жўнатмалари чеклашларсиз ҳамда тегишли солиқлар ҳисобидан олдиндан тўловларни ушлаб қолиш асосида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар Аҳдлашувчи Томонлар орасида тўловлар юзасидан Битим тузилса, мазкур тўловлар ушбу Битим қоидаларига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ушбу Битим қоидалари бузилса, бузиш ҳоллари юз берган мамлакатда қўлланадиган санкциялар сақлангани ҳолда, қоидани бузган транспорт воситаси рўйхатга олинган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари берган маълумотлар бўйича, қуйидаги санкциялардан бирини қўллайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қоидабузарлик яна такрорланса, 3- ва 4-бандлардаги чоралар қўлланиши тўғрисида огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қоидабузарлик амалга оширилган мамлакатга ташишларни бажариш учун рухсатноманинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қоидабузарлик амалга оширилган мамлакатга ташишларни бажариш учун рухсатноманинг олиб қўйилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим моддаларини талқин қилиш ва қўллаш борасидаги баҳслар Аҳдлашувчи Томонларнинг маслаҳатлашишлари ва икки томонлама музокаралари орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» Давлат-ҳиссадорлик концерни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Италия Республикаси Ҳукумати томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорти ва навигация вазирлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуруқлик транспорти Департаменти, Автотранспорт, йўловчилар ва юклар бўлими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни амалга ошириш ва қоидаларини қўллаш мақсадида, шунингдек жорий муаммоларни ҳал этиш учун ваколатли органларнинг тенг миқдордаги вакилларидан ташкил топадиган Аралаш Комиссия тузилади, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) йўловчиларни мунтазам ташиш юзасидан, бу хизматларни бажариш борасида ўзаро манфаатли усуллар имкониятини келишиш имконияти билан фикр алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) умумий келишувлар асосида 8, 9, 11 ва 14-моддаларда кўзда тутилган йўловчилар ва юк ташиш бўйича рухсатномалар миқдорини ёки юкларни икки томонлама ташишда рухсатнома олиш мажбуриятидан озод қилишни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 5, 8, 9, 10 ва 11-моддаларда кўзда тутилган рухсатномалар намунасини тақдим этиш ва уни бериш тартибини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Битим қоидаларини бажаришда келиб чиқадиган муаммо ва масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) иккала мамлакат орасида йўлларда ташиш ривожини кучайтирадиган тадбирларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) иккала мамлакатнинг амалдаги қонунлари доирасида, ўзаролик принципига асосланган солиқ имтиёзлари бериш имконини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг таклифи билан ҳар иккала мамлакат ҳудудида навбатма-навбат ўтказиладиган Аралаш Комиссиянинг йиғилишларига вакиллар тайинлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ёки иккала Аҳдлашувчи Томон қўшилган халқаро битимлар орқали тартибга солинмаган барча масалаларда ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ички қонунлари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган транспорт воситаларининг ҳайдовчи ҳамда ходимлари ташиш бажарилаётган Аҳдлашувчи Томонда амал қиладиган қонунлар ва маъмурий тартибларга, хусусан, тегишли ҳудудга кириш ва ундан чиқиш бўйича миллий нормативларга риоя қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар, давлат хавфсизлиги қонунлари, шунингдек юкларни ташишда назорат қилиш тақозо этган ҳолларда ўзаро келишувга мувофиқ юриш эркинлигини чеклашга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан дипломатик каналлар орқали уни кучга киритиш борасида зарур ички процедуралар бажариб бўлингани тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим бир йил муддатга тузилади ҳамда Томонлардан бири уни тўхтатиш нияти тўғрисида иккинчи Томонни ёзма равишда ва дипломатик каналлар орқали амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой илгари хабардор қилмаса, кейинги йиллик даврлар учун ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рим шаҳрида 2000 йил 21 ноябрда икки асл нусхада, ўзбек ва итальян тилларида тузилди, иккала матн бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 1-сон)