Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида қуйидаги битимлар:
Уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида;
Автомобилларда халқаро йўловчи ва юк ташишни ўзаро тартибга солиш бўйича;
2000 йил 21 ноябрда Рим шаҳрида имзоланган божхона ишларида ўзаро маъмурий ҳамкорлик тўғрисида;
б) 2000 йил 30 ноябрда Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Россия Федерацияси фуқароларининг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев, Р.С. Азимов, ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари мазкур ҳужжатларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 15 декабрь,
479-сон