17.01.2007 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 74-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис ўринбосари Б. Мирбобоев, судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига амал қилган ҳолда, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 74-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида»ги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масала «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бош директори Х. Муҳитдинов ва «ЎзМАДпарранда-холдинг» компаниясининг бош директори А. Содиқовнинг Конституциявий судга мурожаатлари муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимованинг ташаббуси билан киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд маърузачи судья У. Бозоровнинг ахборотини эшитиб, мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик бўлимининг мудири Б. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б. Жамолов, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари Н. Аҳмонов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Х-М. Исоқов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Р. Муҳитдинов, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгаши раисининг ўринбосари, Тошкент давлат юридик институти Халқаро хусусий ҳуқуқ кафедрасининг мудири Х. Раҳмонқулов, шу кафедра профессори вазифасини бажарувчи С. Гулямов, шу кафедра катта ўқитувчиси В. Эргашевнинг фикрларини таҳлил этиб, иш бўйича мавжуд материалларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига йўлланган мурожаатларда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 74-моддасининг учинчи қисми билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 135 ва 138-моддалари ўртасида номувофиқлик мавжудлиги ва бу номувофиқлик амалиётда жиддий қийинчиликларга сабаб бўлаётганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмида «Акциядорлик жамиятини тузиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамиятининг муассислари деб тан олинади», деб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун 74-моддасининг учинчи қисмида «Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида иш кўради. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари) акс эттирилган бўлиши лозим. Овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим», деб мустаҳкамланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 134-моддасининг биринчи қисми ва 135-моддасининг биринчи қисмида бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланиши ҳамда ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 135-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ «Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу Кодекс 138-моддасининг биринчи қисмида «Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади», деб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг юқорида кўрсатилган нормалари юридик шахс номидан берилган ишончнома нотариал шаклда расмийлаштирилиши эмас, балки раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилиши кераклигини, аммо «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 74-моддасининг учинчи қисми эса акциядор томонидан овоз беришга доир берилган ишончнома, у жисмоний шахс ёки юридик шахс бўлишидан қатъи назар, нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозимлигини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолат эса «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 74-моддасининг учинчи қисми билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 135-моддасининг иккинчи қисми ва 138-моддасининг биринчи қисми ўртасида номувофиқлик мавжудлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нормалари фуқаролик қонун ҳужжатларининг барча тизими учун муҳим негиз бўлиб ҳисобланган қоидалар йиғиндиси эканлиги нуқтаи назаридан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 3-моддасининг иккинчи қисмидаги «Бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шарт»лиги ҳақидаги қоидага асосан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кўрсатилган нормалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг нормаларига мувофиқлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосланиб ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 25, 26, 27-моддаларига, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26-моддаларига амал қилган ҳолда Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 74-моддасининг учинчи қисмини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 135-моддасининг иккинчи қисми ва 138-моддасининг биринчи қисмига мувофиқлаштириш мақсадида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 74-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилсин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси У. Бозоров ушбу Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун вакил этиб тайинлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Ахборотномаси»да эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 17 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий судининг
2007 йил 17 январдаги
қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 74-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан __________да қабул қилинган ‎
‎Сенат томонидан _______________да маъқулланган ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда) 74-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 28-модда)