LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб берилган маҳсулотларга ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 139-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси ташкил этилсин.
давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган ҳамда етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобини ўз вақтида молиялаш;
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоби учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 139-модда)
харид қилинадиган маҳсулот учун ҳисоб-китобларни таъминлайдиган барча бўғинлар — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, банклар, тайёрлов ташкилотлари ҳамда қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш.
пахта толасини экспорт қилиш бўйича форвард шартномаларидан тушадиган бўнак тўловлари ҳамда улар юзасидан узил-кесил ҳисоб-китоблар бўйича тушадиган маблағлар;
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бир ҳафта муддатда Жамғарманинг молиявий операцияларини олиб бориш учун пахта, ғалла ва шолини харид қилиш бўйича тузилган шартнома ҳажмларини молиялаш бўйича бюджетдан ташқари учта асосий ҳисобварақ, шунингдек, кредит маблағларини тўлаш юзасидан маблағларни жамлаш учун мазкур маҳсулот турлари бўйича учта илова ҳисобварағи очиш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати таркибида Жамғарманинг ишчи аппарати тарзидаги махсус бўлинма тузилиб, вазирлик марказий аппаратининг сони 5 кишига кўпайтирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Агробанк» АТБни пахта ва ғалла етиштириш, харид қилиш ҳамда қайта ишлашни молиялаш бўйича Жамғарманинг асосий молия агенти этиб тайинлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Жамғарманинг молия агенти зиммасига махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақлар орқали давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ушбу маҳсулотларга ажратиладиган маблағлардан аниқ мақсад йўлида фойдаланилиши ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек берилган кредитларнинг белгиланган муддатларда қайтарилиши устидан назорат ўрнатиш вазифаси юклансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 47-сон, 537-модда)
«Ўздонмаҳсулот» ДАК — ғалла ва шолини харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш бўйича Жамғарманинг тижорат агентлари этиб тайинлансин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 139-модда)
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма давлат эҳтиёжлари учун пахта харид қилиш умумий ҳажми бўйича «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари билан, ғалла харид қилиш умумий ҳажми бўйича эса «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан Бош битим тузади. Мазкур бирлашмалар ва компания Жамғарма номидан ҳамда у билан келишилган ҳолда маҳсулот харид қилишга контрактация шартномалари ўз вақтида тузилишини, харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобини, уларни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш чоғида белгиланган стандартларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлайдилар.
(8-банд учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 47-сон, 537-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 120-модда)
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотига ҳисоб-китоб қилиш учун Жамғармадан маблағ ажратиш 1999 йилги ҳосилдан бошлаб амалга оширилади;
календарь йили охирида Жамғарма маблағларининг қолдиқлари олиб қўйилмайди, бюджетдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинади ва келгуси йилда қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига ҳисоб-китоб қилиш учун молиявий маблағларга бўлган эҳтиёж баланси ҳисоб-китобларида фойдаланилади;
(9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 139-модда)
Жамғармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида олинган Жамғарма даромадлари солиқларга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловларига тортилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 мартдаги ПФ-4786-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 116-модда)
10. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини, тўловларнинг ўз вақтида ўтиши ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш вазифаси йилнинг ҳар чорагида ёппасига ва танлаб текширишлар ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси зиммасига юклансин.
Мансабдор шахслар огоҳлантириб қўйилсинки, ваколатлари бўлмаган ҳолда Жамғарма маблағларидан фойдаланишга аралашиш йўлидаги уринишлари учун улар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда ўн кун муддатда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноатсотиш» уюшмаси ҳамда «Ўздонмаҳсулот» давлат акциядорлик корпорацияси билан биргаликда бир ой муддатда 1999 йилги ҳосилдан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта, ғалла ва шолининг харид нархлари тўғрисидаги таклифларни, шунингдек бажариладиган Қишлоқ хўжалик ишларининг мавсумийлигини ҳисобга олган ҳолда йил чораклари бўйича Жамғарманинг молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжлари балансини киритсин.
12. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б. Ҳамидов ва Б. Олимжонов зиммаларига юклансин.