Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 06.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1714
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭТИЛ СПИРТ — РЕКТИФИКАТИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ОМБОРХОНАСИГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 6 сентябрда 1714-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 октябрдаги 474-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1714-1, 16.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги «Этил спиртининг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 159-сонли қарорини бажарилишини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санадан 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Давалкоголинспекция бошлиғи А.Б. Умаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори Р. БЎРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
214-Қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг 2007 йил 24 августдаги 214-Қ-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатни синовдан ўтказиш ва тайёр маҳсулотлар омборхонасига топшириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Этил спиртининг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 31 июлдаги 159-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатни синовдан ўтказиш ва тайёр маҳсулотлар омборхонасига топшириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификат фақат «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Давалкоголинспекция лабораторияларида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандартларга мувофиқлиги бўйича текширишдан ўтгандан кейин тайёр маҳсулотлар омборига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бириктирилган лабораториялар иш режими «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан этил спирт — ректификат ишлаб чиқариш технологик жараёни узлуксизлигини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Этил спирт — ректификат ишлаб чиқарувчи корхонанинг (бундан кейинги ўринларда корхона деб юритилади) этил спирт — ректификат ишлаб чиқариш прогноз ҳажмлари асосида корхона маъмурияти ва лаборатория мудири томонидан келишилган жадвалга мувофиқ уларнинг иш фаолияти ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатни синовдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификат тайёр маҳсулот омборхонасига топширилишидан олдин ҳар куни корхонанинг моддий жавобгар шахси томонидан сиғимларга олинади ва ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатни стандарт талаблари асосида синовдан ўтказиш учун корхонанинг моддий жавобгар шахси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ икки нусхада тўлдирилган билдиришнома лаборатория мудирига тақдим этилади. Билдиришноманинг бир нусхаси корхонанинг моддий жавобгар шахсида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лаборатория мудири корхона моддий жавобгар шахси тақдим этган билдиришномани мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ иш дафтарига рўйхатга олиб боради. Иш дафтари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лаборатория мутахассислари ва корхонанинг моддий жавобгар шахси билан биргаликда тайёрланган этил спирт — ректификатдан ГОСТ 5964-93 «Этил спирт. Қабул қилиш ва синов усуллари қоидалари» стандарти асосида намуналар танлаб олишни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуналар корхона томонидан ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатдан намуналар танлаш далолатномасига мувофиқ олинади. Далолатнома мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлаб олинган намуналарнинг синовдан ортган қисми лабораторияда 30 календарь кунидан ошмаган муддатгача сақланади ва этил спирт — ректификат ишлаб чиқарувчи корхонага қайта топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуналарнинг синовдан ортган қисмининг сақлаш муддати ўтгандан сўнг уларни ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилиши лаборатория мудири томонидан амалга оширилади. Этил спирт — ректификатни корхонага қайта топшириш мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шакл бўйича этил спирт — ректификатни ишлаб чиқарувчи корхонага қайтариб топшириш дафтарида қайд этилади. Иш дафтари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лаборатория ходимлари томонидан стандарт талабларига кўра танлаб олинган этил спирт — ректификат намуналари ГОСТ 5964-93 «Этил спирт. Қабул қилиш ва синов усуллари қоидалари» ва ГОСТ 5962-67 «Этил спирт — ректификат. Техникавий шартлар» стандартлари асосида лабораторияда синовдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Синов натижалари асосида лаборатория мудири томонидан ёзма равишда маҳсулот тўпининг стандарт талабларига жавоб бериши ёки бермаслиги ҳақида хулоса тузилади. Хулоса мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лабораториянинг этил спирт — ректификат тўпи бўйича хулосаси ижобий бўлса, маҳсулот мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда тайёр маҳсулотлар омборхонасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қабул қилинаётган этил спирт — ректификатнинг тўпи стандарт талабларига жавоб бермаганда лаборатория ва корхона вакилларидан иборат Ҳайъат (бундан кейинги ўринларда Ҳайъат деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Этил спирт — ректификат Ҳайъат томонидан стандарт тартибларига мувофиқ қайта синовдан ўтказилади ва охирги синов натижасига кўра маҳсулотнинг сифати аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат хулосасига кўра этил спирт — ректификат стандарт талабларига жавоб бермаган тақдирда, лаборатория мудири бу ҳақда зудлик билан корхона раҳбари ва Давалкоголинспекция бошлиғига ёзма равишда ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Стандарт талабларига жавоб бермаган этил спирт — ректификат тўпи белгиланган тартибда ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лаборатория мутахассислари томонидан синов учун олинган этил спирт — ректификат намуналари сифат кўрсаткичлари аниқланиб бўлингандан кейин ишлатилган этил спирт — ректификат қайта ишлашга мунтазам равишда топшириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Корхонада ишлаб чиқарилиб, қабул қилинган этил спирт — ректификатнинг ҳажми ва сифати бўйича ҳисоботлар белгиланган тартибда лаборатория мудири томонидан Давалкоголинспекция ва лаборатория бириктирилган «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатни тайёр маҳсулотлар омборхонасига топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Этил спирт — ректификат тўпи бўйича лабораториянинг ижобий хулосаси асосида корхонанинг моддий жавобгар шахси, корхонанинг лаборатория ходими, тайёр маҳсулотлар омборхонаси мудири ва Давалкоголинспекция лабораторияси мудири иштирокида этил спирт — ректификат тайёр маҳсулотлар омборхонасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Этил спирт — ректификат тайёр маҳсулотлар омборхонасига омбор мудири томонидан лаборатория берган синов натижалари баённомаси ва корхона томонидан тўлдирилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тайёр маҳсулотлар омборхонасининг мудири омборхонада мавжуд сиғимларнинг бутлигини ва тозалигини текшириб, маҳсулотни «Ўзстандарт» агентлиги ёхуд унинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан давлат қиёслов кўригидан ўтказилган 1-синф ўлчов воситаси орқали қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тайёр маҳсулотлар омборхонасига қабул қилинган этил спирт — ректификат мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ омборхона мудири томонидан иш дафтарида қайд этилади ва уларнинг ҳисобини олиб боради. Иш дафтари корхона раҳбари ва ҳисобчиси томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тайёр маҳсулотлар омборхонасининг мудири қабул қилиб олинган этил спирт — ректификатнинг ҳам миқдорий, ҳам сифат кўрсаткичлари бузилмаслигини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом «Ўзспиртсаноат» акциядорлар компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзспиртсаноат» АК раиси А. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 23 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатни синовдан ўтказиш ва тайёр маҳсулотлар омборхонасига топшириш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг «______________________________»