Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2022 24.07.2007 йилдаги 151-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2022
Ҳужжат 24.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТИШ МАХСУС ҲУҚУҚИ («ОЛТИН АКЦИЯ»)ДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли «2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хусусийлаштирилган пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой саноати корхоналари бўйича давлат вакилларини тайинлаш учун номзодлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси (Р.С.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 24 июлдаги 151-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мамлакат иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган стратегик тармоқларнинг хусусийлаштириладиган айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи (кейинги ўринларда «олтин акция» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори асосига кўра жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Олтин акция» устав капиталида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш 25 фоиздан ортиқ бўлмаган акциядорлик жамиятларида Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда «Давлат тендер комиссияси» деб аталади) қарори билан белгиланадиган муддатга жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Олтин акция» қийматга эга эмас, бировнинг ихтиёрига ўтказилмайди ва гаровга қўйилмайди, устав фонди миқдорини белгилашда ва дивидендларни қўшишда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Олтин акция» акциядорлик жамияти кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини (кейинги ўринларда давлат вакили деб аталади) тайинлаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат вакили акциядорлик жамиятининг уставида белгиланган кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Унга нисбатан «олтин акция» жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорлик жамияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг уставига тегишли маълумотларни киритган ҳолда уни қайта рўйхатдан ўтказади, «олтин акция»дан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда эса жамият уставидан ушбу маълумотларни чиқариб ташлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари жамият уставида белгиланган кузатув кенгаши таркиби аъзолари сонини кўпайтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлар реестрига «олтин акция» эгаси бўлган давлат вакилини киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат айни бир пайтда «олтин акция»га ҳамда акциядорлик жамиятининг 25 фоиздан ортиқ бўлмаган оддий акцияларига эгалик қилган тақдирда давлат вакили «олтин акция» эгаси бўлган давлат ваколатларини амалга ошириш билан бир қаторда давлат активларининг ишончли бошқарувчиси ваколатларини ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат вакили акциядорлар реестрига икки марта — «олтин акция»дан фойдаланиш бўйича давлат вакили ҳамда тегишли давлат активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат вакили давлат активларининг ишончли бошқарувчиси ваколатларини давлат активларини ишончли бошқариш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат вакилини тайинлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат вакили Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат вакилини тайинлаш учун номзодлар бўйича таклиф Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат вакили уч йил муддатга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат вакилининг ваколатлари ва уларни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат вакилига акциядорлик жамияти уставида белгиланган тартиб-қоидага мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишлари ва кузатув кенгаши мажлислари ўтказилиши тўғрисида ёзма хабарнома, уларда кўриб чиқиш учун киритилаётган материаллар нусхалари, акциядорлик жамияти фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар, шу жумладан акциядорлик жамиятининг тижорат сири бўлган ахборотлар мажбурий тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат вакили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятининг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятининг устав фонди миқдорини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий йўналишларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти томонидан йирик битимлар тузиш ҳамда манфаатдорлик мавжуд бўлган битимлар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятининг бошқа хўжалик жамиятларида иштирок этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва узил-кесил тугатиш балансларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар бўйича «вето» қўйиш ҳуқуқи билан, акциядорлар умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши мажлисларида мажбурий тартибда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорлик жамияти акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлат вакили томонидан «вето» қўйилган қарорлари ижро этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши томонидан мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилганлардан ташқари бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилинишида давлат вакили овоз беришда қатнашмайди, у айни бир вақтда акциядорлик жамиятининг оддий акциялари давлат пакетини бошқарган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат вакили ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги таклифлари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган ёзма кўрсатмалари асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат вакили кузатув кенгаши мажлиси ёки акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасигача камида 15 кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига кузатув кенгаши мажлиси ва акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан зарурат бўлганда «вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишга доир таклифни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотга кўриб чиқилаётган масалалар бўйича давлат вакилининг нуқтаи назари асосли баён қилинган тушунтириш хати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлат вакилидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб икки кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг «вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини сўрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитасидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб 3 кун мобайнида Давлат мулки қўмитасига «вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича ўзининг аниқ нуқтаи назарини ёзма шаклда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ёки Молия вазирлиги ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Давлат мулки қўмитаси келишилган қарор қабул қилиниши учун кўрсатиб ўтилган вазирликларнинг вакиллари ва давлат вакили иштирокида келишув кенгаши ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келишув қарори ишлаб чиқилмаган бўлса Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси зарур материалларни, шу жумладан келишмовчиликлар рўйхати ва томонларнинг нуқтаи назарлари асосномаси билан биргаликда келишув кенгаши протоколини Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясига тақдим этади. Комиссия белгиланган тартибда узил-кесил қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлат вакилидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб 15 кундан кечикмай қабул қилинган қарор тўғрисида давлат вакилига «вето» қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишга нисбатан аниқ ёзма кўрсатмаларни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат вакилининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат вакили қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларини Давлат мулки қўмитасидан олинган кўрсатмаларга қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган ваколатларни амалга ошириш пайтида ўзига маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлатнинг, акциядорлик жамиятининг ва унинг акциядорларининг манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитасига ўз ваколатларини амалга ошириш бўйича ўзи олган ҳар бир кўрсатманинг бажарилиши натижалари тўғрисида ёзма ахборот тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат активларини ишончли бошқариш ваколатлари айни бир вақтда бажарилган тақдирда давлат вакили Давлат мулки қўмитасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ваколатларнинг бажарилиши тўғрисида алоҳида ҳисоботлар тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Давлат вакилини тақдирлаш ва унинг фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат вакили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ давлат маблағлари ҳисобига ҳар йиллик тақдирлаш пули олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат вакили акциядорлик жамиятидан қўшимча тақдирлаш пули олишга ҳақли эмас, давлат активларини ишончли бошқариш ваколатлари айни бир вақтда бажарилган ҳолат бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат вакили фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари корхоналари бўйича Давлат мулки қўмитаси томонидан тайёрланган умумлаштирувчи материаллар асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат вакили ўзига юкланган ваколатлардан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси билан келишилган таклифи бўйича Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини бажармаганда ёки зарур тарзда бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ вақт касал бўлиш, яшаш жойининг ўзгариши ёки бошқа сабаблар натижасида у ўз вазифаларини бундан кейин бажариши мумкин бўлмаганда озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 307-модда, 2010 й., 44-45-сон, 381-модда; 2013 й., 33-сон, 438-модда; 2016 й., 6-сон, 56-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)