30.06.2007 йилдаги 134-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ «ТАЪЛИМ СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ» ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ҲИСОБЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳаси бўйича қарз маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳаси бўйича компонентлар таркибига лойиҳани амалга ошириш муддатини 2009 йил 31 мартгача узайтирган ҳолда маслаҳат хизматлари харажатларини молиялаштиришни 2796,90 минг АҚШ долларига камайтиришни ҳамда масофадан ўқитиш ресурс марказларини ва умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун мебель ва асбоб-ускуналар харид қилиш ҳажмини 2379,19 минг АҚШ долларига кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳанинг иловага* мувофиқ техник-иқтисодий параметрларга эга бўлган техник-иқтисодий ҳисоблари тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маблағларнинг тоифалар бўйича қайта тақсимланишини ҳамда лойиҳани амалга ошириш муддати узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2003 йил 9 январдаги Қарз битимига ўзгартиришлар киритилиши тўғрисида Осиё тараққиёт банкига тегишли сўровнома юборсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 30 июнь,

134-сон