Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ ВА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 21 июнда 1517-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 июлдаги 7-сонли «Суғурталовчилар томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3549, 13.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарорининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил 20 июлдаги 65-сон буйруғи асосида тасдиқланган «Суғурта ташкилотлари томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида»ги низомга (2005 йил 18 октябрь, рўйхат рақами 1517 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 326-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 31 май,
64-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 273-модда)