Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ ВА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 октябрда 1517-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 июлдаги 7-сонли «Суғурталовчилар томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3549, 13.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 10-сон, 70-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. «Суғурта ташкилотлари томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида»ги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 июль,
65-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 326-модда; 2007 й., 25-26-сон, 273-модда)