Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Т-6 ШАКЛИДАГИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ТЎЛДИРИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 июнда 1342-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-12-сонли «Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1342-2, 05.08.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 майдаги «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 97-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. Хайруллаев зиммасига юклатилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 13 июнь,
01-02/12-13-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 270-модда)