Меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахсларни ҳисобга олишни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимиз ташқарисида бўлган даврда уларнинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган шахслар тўғрисида уларнинг бориш мақсадлари, мамлакатлар, ёши ва минтақалар бўйича ҳар чораклик статистика ҳисоботи юритилишини таъминласин.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлари кетган ва келган шахслар тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/814/0099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/814/0099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари билан алмаштирилсин вазирлиги Давлат статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
жорий йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда меҳнат эмиграциясини ҳар чоракда ўрганиш бўйича саволнома ишлаб чиқсин ва уни 2007 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ўрганиш дастурига белгиланган тартибда киритсин;
жорий йилдан бошлаб ҳар йили, маълумотларнинг республика, минтақа ва туман даражаларида мувофиқлигини таъминлаган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари орқали меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш муносабати билан чет элларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мониторингини олиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фуқароларга чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиботларини соддалаштириш юзасидан икки ой муддатда таклифлар киритсинлар, уларда кўрсатиб ўтилган рухсатномани олиш учун тўлов миқдорини анча камайтиришни ва уни олиш тартибини назарда тутсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора | Ахборот олиш манбаи | Ахборот мазмуни | Тақдим этишнинг муддати ва даврийлиги | Қаерга тақдим этилади |
1. | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | Уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ҳар чоракда ўрганиш | Чет элларда меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳудудлар, ёши, жинси ва кетган мамлакатлари бўйича сони | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Давлат статистика қўмитаси |
Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йиллик чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар | Ҳудудлар бўйича меҳнат эмиграцияси омиллари, сабаблари, асослари, йўналишлари ва шакллари. Меҳнат мигрантлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш шароитлари | Ҳар йили, 15 декабргача | Давлат статистика қўмитаси | ||
2. | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги | Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар | Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномаларнинг ҳудудлар ва кетган мамлакатлар бўйича сони | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси |
3. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш Давлат маркази | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш Давлат маркази маълумоти | Сафар мақсади, давлати, ёши ва ҳудуди бўйича Ўзбекистон Республикасидан кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига келаётган фуқароларининг сони | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
4. | Ташқи ишлар вазирлиги | Чет эллардаги консуллик муассасаларидан ахборотлар | Борган мамлакатида меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган консуллик муассасаларида ҳисобда турган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача | Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
Ўзбекистон Республикасининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролари сони тўғрисида борилган мамлакат ваколатли органлари тақдим этадиган маълумотлар | Ташқи ишлар вазирлиги орқали эришилган келишувларга мувофиқ | Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | |||
5. | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда | Интеграциялашган ахборотлар | Чет элларга меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун кетаётган шахсларни ҳисобга олиш бўйича йиғма таҳлилий ахборотлар | Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30 (31)-кунигача | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/814/0099-сон)