23.11.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
12.09.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати, бундай кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки давлат ўртасида тенглик, ўзаро манфаатдорлик ва халқаро ҳуқуқ принциплари асосидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлатнинг хўжалик субъектлари ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантириш учун шартнома-ҳуқуқий асослар ва қулай шароитлар яратиш заруратидан келиб чиқиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир давлатда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатдорлик принципларига амал қилган ҳолда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар икки давлатнинг корхоналари, ташкилотлари, муассасалари, фирмалари ва жамиятлари ўртасида узоқ муддатли ва барқарорлик асосидаги бевосита икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш учун зарурий чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тияди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ўзаро манфаатли шароитлар яратиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар қуйидагилар борасида бир-бирлари учун энг қулай режим яратадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ва экспортга нисбатан қўлланиладиган божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан бундай тўловлар, солиқлар ва йиғимларни ундириш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмиятлари, товарлар транзити, уларни жойлаш, қайга юклаш ва шу сингари бошқа хизматларга тааллуқли бўлган низомлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бевосита ёки билвосита тарзда ундириладиган бошқа ички йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов усуллари ва бундай тўловларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорда товарларни сотиш, сотиб олиш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва фойдаланишга доир қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ва экспорт учун лицензиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг қулай режим мақоми қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегараолди савдоси ва чегара атрофида юк ташишни осонлаштириш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлардан бири қўшни давлат учун яратадиган имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг бугунги кунда мавжуд бўлган ёки келгусида ташкил этиладиган божхона уюшмаси, эркин савдо зонасидаги, ёки савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўзга шаклларидаги иштироки муносабати билан учинчи мамлакатларга яратиладиган имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
преференцияларнинг умумий тизими бўйича бериладиган имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Араб Давлатлари Лигасининг исталган аъзосига Иордания Ҳошимийлар Қироллиги томонидан яратиб берилган ёки келгусида яратиб бериладиган фойда, рағбатлантириш, озод қилиш ва имтиёзлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик мулкчилик шакллари ва ҳар иккала давлатда амалда бўлган қонунчиликка риоя қилувчи ишчан ҳамкорлик шаклларидан, шунингдек халқаро савдо практикаси нормаларидан қатъи назар, ҳар икки давлатнинг хўжалик субъектлари ўртасида контрактлар тузиш йўли билан, товарлар, ишлар ва хизматларнинг жаҳон бозори конъюктурасига мўлжалланган келишилган нархларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонлар мувозанатлаштирилган товар айирбошлашга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликка доир барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар эркин муомаладаги валютада, агар Аҳдлашувчи Томонлар ўзга тарзда келишиб олмасалар, халқаро банк практикасида кўзда тутилган исталган шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир давлатда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўшма корхоналар, хўжалик фаолияти юритувчи субъектлар, банклар ва бошқа ташкилотлар тузишида кўмаклашадилар. Аҳдлашувчи Томонлар инвестицияларнинг, илғор технологияларни татбиқ этишнинг, шунингдек иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик принципларидан келиб чиққан ҳолда, технологик жиҳатдан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришларнинг кооперациялаштирилган алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг муҳимлигини эътироф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, саноат ва техник ҳамкорлик асосида Аҳдлашувчи Томонлар қуйидаги соҳалар бўйича бевосита хўжалик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита инвестицияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил саноат ва саноатнинг бошқа соҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт ва алоқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофазалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризмни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни ўқитиш ва мутахассислар алмашуви.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар давлатлараро савдо-иқтисодий муносабатларни тартибга солиб бориш борасида қабул қилинаётган қонунчилик актлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек маҳсулотлар ва товарлар етказиб бериш тўғрисидаги маълумотларни ўзаро тарзда тақдим этишни ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни тарифли ва нотарифли тарзда тартибга солиш, статистик маълумотлар билан алмашиш, божхона тартиботларини ўтказиш учун Аҳдлашувчи Томонлар Европа Иқтисодий Ҳамжамиятининг товарлар тавсифи ва кодлашнинг уйғунлашган тизимидан фойдаланишга розилик билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар юк ташиш, транспорт ҳаракати, шу жумладан транзит юклар ва йўловчиларни ташиш, шунингдек транспорт тизимларининг ўзаро ҳаракат тартиби ва шартлари халқаро юк ташиш Қоидалари ва/ёки Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги алоҳида битимларга мувофиқ тартибга солиб борилишига розилик билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг хўжалик фаолияти юритувчи субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг тенг ҳуқуқли ҳимояси, шу жумладан суд муҳофазасини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлати ҳудудида савдо ярмаркалари, кўргазмалар, техник-иқтисодий семинарларни ташкил этиш ва ўтказишда ёрдам берадилар, шунингдек савдо делегациялари ва гуруҳларининг сафарларида кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир Томоннинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ярмаркалар, кўргазмалар ва шу сингари экспозицион мақсадлар учун мўлжалланган экспонатлари ва товар намуналарини импортга доир бож тўловлари ва солиқлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай намуналар, улар экспозиция қилинган мамлакатда, шу мамлакат ваколатли органларининг розилигисиз ва барча бож тўловлари ва солиқларсиз сотилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг татбиқ этилишини кузатиш учун Аҳдлашувчи Томонлар Қўшма Ишчи Комиссияси тузадилар ва бу Комиссия Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг таклифига биноан, қабул қилувчи Томоннинг раислигида, навбати билан Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллигида йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма Ишчи Комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битимнинг бажарилиш натижаларини тақриз қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Битимни бажариш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган тўсиқларни ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим, зарурий ҳолларда Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш борасида юзага келадиган ҳар қандай низони халқаро ҳуқуқ нормаларини эътиборга олган ҳолда музокаралар йўли билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар икки мамлакатнинг бирида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга бевосита ёрдам берувчи ва уларни қўллаб-қувватловчи савдо ваколатхонасини таъсис этиш борасида кўмаклашишга розилик билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим зарурий барча ҳуқуқий тартиботлар бажарилганлиги тўғрисидаги хабарнома алмашилган кундан бошлаб кучга киради, беш йил мобайнида амалда жорий бўлади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимни ҳаракатдан тўхтатиш тўғрисида ёзма тарзда хабардор этгунга қадар автоматик равишда бир йилга узайтирилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ҳаракатдан тўхтатилган ҳолда, унинг қоидалари у амалда жорий бўлган даврда юзага келган ва мажбуриятлари ушбу Битимнинг жорий муддати тўхтатилган вақтгача, аммо беш йилдан ошмаган давр мобайнида бажарилмаган барча контрактларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амман шаҳрида 1996 йил 23 ноябрда, икки асл нусхада, ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилган, матнларнинг барчаси бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн устун кучга эга ҳисобланади.

(имзолар)