11.12.1996 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи бир манзилга ташиш учун йўловчилар, юк ва почтани олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги керак.
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарномани олганидан сўнг, Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ушбу модданинг 3-банди ва 5-модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонага парвозларни амалга ошириш учун дарҳол тегишли рухсатномаларни берадилар.
5. Шу тарзда тайинланган ва ваколат олган авиакорхона истаган вақтда келишилган йўллардан фойдаланишни бошлаши мумкин, башарти, ушбу Битим 9 ва 15-моддаларининг шартларига биноан қабул қилинган парвоз жадваллари ва белгиланган тарифлар шу қатновларга нисбатан кучга кирган бўлса.
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган парвозларга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки ушбу Битим 3-моддасининг 2-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қуйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
2. Агар ҳуқуқларни дарҳол бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-банди шартларининг бажарилишини талаб қилиш қонун ва/ёки қоидаларни бундан буён бузилишга зарурий огоҳлантириш деб топилмаса бундай ҳуқуқлардан Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлардан сўнггина фойдаланиши мумкин.
3. Агар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг шартларига биноан ҳаракат қилаётган тақдирда, ушбу Битимнинг 17-моддасига асосан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқларига зиён етказмасликни инобатга олиши керак.
5. Ушбу модданинг 3 ва 4-бандларида қайд этилган буюмлар орқага қайтариб олингунга ёки божхона қоидаларига биноан бошқа қарорини топгунга қадар божхона маъмуриятининг назорати ёки кузатуви остида жойлаштирилиши лозим.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон авиация воситалари, авиаэкипаж, ҳаво кемаси ва тайинланган авиакорхонанинг фойдаланишига оид бошқа Аҳдлашувчи Томон белгилаган хавфсизлик талаблари борасида маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Агарда бундай маслаҳатлашувлардан сўнг бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон шу соҳадаги хавфсизлик қоида ва талабларга керакли даражада риоя этмаётганлиги, Конвенцияга мувофиқ белгиланган энг кам даражаларга жавоб бераолмаётганлиги тўғрисида хулосага келса, бошқа Аҳдлашувчи Томон шу тўғрида ҳамда шу энг кам даражага мувофиқлаштириш зарурлиги тўғрисида хабардор бўлади. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бу ҳолни ўзгартириш учун барча зарур чораларни кўради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонага ёки авиакорхоналарга фойдаланиш учун берилган рухсатномаларни ва техник гувоҳномаларни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва уларни чеклаш ҳуқуқларини сақлаб қолади, башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон маълум вақт ичида зарур чора-тадбирларни кўрмасалар.
1. Халқаро қонундан келиб чиқадиган ўзларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилишини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонундан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқларининг ва мажбуриятларининг қўлланишини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар ва бошқа баъзи бир ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенцияга, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда тутқун қилиб олишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенцияга, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ғайриқонуний ҳаракатлар ҳақидаги Конвенцияга мувофиқ ҳаракат қиладилар.
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида уқтирилган авиация хавфсизлигига оид қоидаларга амал қилиши мақсадида зарур талабларни қўйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчи юки, юкларни ва тайёра захираларини ҳаво кемаси саҳнига олиш ёки ортиш вақтидан олдин ёки вақтида текшириш учун самарали чора-тадбирларни кўради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлган ҳолда, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган тарифларни ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари бозор шарт-шароитларини назарга олган ҳолда, қуйидаги талабларга жавоб бера олиш мақсадида белгилайдилар:
4. Агарда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ушбу модданинг 1-бандига биноан тақдим қилинган бирон-бир тарифлар борасида келиша олмаган тақдирларида бу ҳақдаги музокаралар ушбу Битим 17-моддасининг қоидаларига мувофиқ ҳал қилинади.
4. Ушбу Битимнинг фақатгина Иловасига тегишли ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита келишиб олинади.
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар улар бу баҳсни ҳал этишни бир шахсга ёки ташкилотга, агар булар ҳам бирор муросага кела олмаслар ҳал қилиш учун уч ҳакамдан ташкил топган Арбитраж ихтиёрига топширишлари мумкин, биттадан ҳакамни Аҳдлашувчи Томонлар тайинлайдилар ва учинчи ҳакамни икки ҳакам тайинлаши лозим. Баҳсни ҳал қилиш учун ҳакамлар ҳайъатини тайинлаш тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма талаб тушган кундан бошлаб Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири 60 (олтмиш) кун ичида биттадан ҳакамни тайинлаши лозим ва учинчи ҳакам 60 (олтмиш) кунлик давр ичида тайинланиши лозим. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар белгиланган муддат ичида ўз ҳакамини тайинлай олмасалар ёки учинчи ҳакам белгиланган муддатда тайинланмаса, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти Кенгашининг Президентига Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири томонидан, заруриятга қараб, ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлаш тўғрисидаги талаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда учинчи ҳакам учинчи давлат фуқароси бўлиб, у Арбитраж трибуналининг Президенти сифатида иш кўради.
3. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ қабул қилинган барча қарорларни бажарадилар.