Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. Тасдиқлансин:
1996 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим;
1996 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида консуллик муассасаларини очиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 2 декабрь куни Лиссабон шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири мазкур шартномаларда кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 15 январь,
26-сон