26.11.1996 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган Битим
Кучга кириш санаси
17.01.1998
 LexUZ шарҳи
c) «битим» атамаси ушбу Битимни, унга қилинган Иловани ва ҳар қандай қўшимча халқаро шартномаларни ёки ушбу Битимни ёки иловани тузатувчи шунга ўхшаш ҳужжатларни англатади;
d) «тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;
e) «келишилган қатновлар» атамаси ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича йўловчилар, юк ва почтани алоҳида ёки бирга ташиш учун жадвалга биноан амалга ошириладиган ҳаво қатновларини англатади;
с) юқорида уқтириб ўтилган ҳудуддаги ушбу Битимга илова қилинган йўналиш жадвалида шу йўналиш бўйича кўрсатилган манзилларда ҳаво кемаси саҳнига халқаро йўналишда алоҳида ёки бирга учаётган йўловчиларни, юкларни ва почтани олиш ёки тушириш мақсадларида қўниш.
2. Ушбу модда 1-бандининг ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи бир манзилга ташиш учун йўловчилар, юк ва почтани олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарномани олганидан сўнг, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг масъул маъмурлари ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонага парвозларни амалга ошириш учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
5. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари бажарилгандан сўнг, шу тарзда тайинланган ва рухсатнома олган авиакорхона исталган вақтда келишилган қатновларни амалга оширишни бошлаши мумкин, башарти-ки, ушбу Битим 10-моддасининг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар шу қатновларга нисбатан кучга кирмагунча бундай қатновлар амалга оширилмайди.
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган парвозларга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 2-моддасида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда қуйида келтирилган ҳолларда ўзи зарур деб билган шартларни бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, қачонки:
2. Агар ҳуқуқларни дарҳол бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-бандида белгиланган шартларни бажарилишини талаб қилиш бундан буён қонун ва/ёки қоидаларнинг бузилишини олдини олиш учун зарур огоҳлантириш деб топилмаса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай ҳуқуқдан иккинчи Аҳдлашувчи Томон билан бўладиган маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланиши мумкин.
2. Агарда бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари томонидан бирон-бир шахсга ёки тайинланган авиакорхонага ёки белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошираётган ҳаво кемасига берилган юқоридаги 1-бандда қайд этилган гувоҳнома ва рухсатномалар Конвенция жорий этган мезон талабларидан фарқланса ва бу фарқ Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан инобатга олинган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ҳал қилинаётган масала улар учун тўғри келишига ишонч ҳосил қилиш мақсадида шу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари билан ушбу Битимнинг 14-моддасига биноан маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилишлари мумкин. Қониқарли келишувга эришилмаган тақдирда, ушбу Битимнинг 4-моддасини қўллашга асос юзага келади.
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунлардан келиб чиқадиган ўзларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ ғайриқонуний аралашув ҳатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир бир-бирларига нисбатан зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқларининг ва мажбуриятларининг умумий қўлланишини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар ва бошқа баъзи бир ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда тутқун қилиб олишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ғайриқонуний ҳаракатлар ҳақидаги Конвенция, 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро тайёрагоҳларда ғайриқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Баённома қоидаларига, ҳамда кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида шу соҳада тузиладиган барча бошқа халқаро ҳужжатларга мувофиқ иш кўрадилар.
6. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари юқоридаги 5-банда кўрсатилган масалалар бўйича ўзаро муросага келаолмасалар, бу ҳолда улар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишув орқали ҳал этилиши лозим. Бундай келишув қабул қилингунга қадар тайинланган авиакорхоналар томонидан таъминланган ҳажм ўзгармасдан қолиши лозим.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган тарифлар қуйидаги қоидаларга мувофиқ ўрнатилиши лозим:
b) келишилган ҳаво қатновларига нисбатан тариф бўйича қарор бўлмаган ҳолда ёки ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари юқоридаги а-бандда қайд этилган авиакорхона уюшмасининг аъзоси бўлмаган тақдирда, Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари келишилган ҳаво қатновларига нисбатан қўлланилиши керак бўлган тарифлар хусусида ўзаро келишиб олишлари лозим.
d) Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари тўланиши лозим бўлган тарифлар борасида бирор қарорга кела олмасалар, ёки бир Аҳдлашувчи Томон келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш учун ўзининг авиакорхонасини тайинламаган бўлса, ёки юқоридаги с-бандда кўрсатилган олтмиш (60) кунлик муддатнинг биринчи ўттиз (30) куни мобайнида бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига юқоридаги а ва b-бандлар бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида келишилган ҳар қандай тариф тўғрисидаги ўз норозилигини билдирса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари тўланадиган тегишли тарифлар борасида ўзаро аҳдлашиб олишга ҳаракат қиладилар.
4. Юқоридаги 3-банд қоидаларидан қатъи назар, ушбу Битимга илова қилинган йўналишлар жадвалига ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида бўладиган бевосита келишувга биноан киритилиши мумкин. Ушбу ўзгартиришлар дипломатик ноталар алмашуви орқали тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
3. Агарда Аҳдлашувчи Томонлар юқоридаги 1 ва 2-бандларга кўра музокаралар орқали бир қарорга кела олмаслар, бу баҳс ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан тайинлайдиган икки ҳакам ва ана шу икки ҳакам келишиб тайинланадиган яна бир ҳакамдан иборат — жами уч ҳакамдан ташкил топадиган Арбитраж суди ихтиёрига топширилиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон масалани арбитраж суди орқали ҳал қилиш тўғрисидаги дипломатик йўллар билан талабномани олган кундан бошлаб ўттиз (30) кун ичида биттадан ҳакам тайинлаши лозим ва учинчи ҳакам юқоридаги икки ҳакам тайинланган кундан эътиборан олтмиш (60) кунлик давр ичида тайинланиши лозим. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат ичида ўз ҳакамини тайинлай олмасалар, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг Кенгаши Президентига Аҳдлашувчи Томонларнинг истаган бири томонидан ҳакам ёки ҳакамларни тайинлашни амалга ошириш тўғрисидаги талаб қўйилиши мумкин; башарти, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, Кенгаш Президентининг катта ёрдамчисидан ёки, агар у ҳам шу давлатнинг фуқароси бўлса, Кенгашнинг шу давлат фуқароси бўлмаган катта аъзосидан, шароитга қараб, ушбу тайинлашни амалга оширишни илтимос қилиниши мумкин. Учинчи ҳакам учинчи давлатнинг фуқароси бўлиб арбитраж судининг Раиси сифатида иш юритади ва ҳакамлик кенгаши йиғиладиган жойни ўзи белгилайди.
7. Агарда Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки унинг тайинланган авиакорхонаси ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ чиқарилган қарорларни, бажармаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимга асосан берган ҳар қандай ҳуқуқ ва имтиёзларнинг амал қилишини чеклаб қўйиши, тўхтатиши ёки бекор қилиши мумкин.
Ушбу Битим, унинг Иловаси ва унга киритилган ҳар қандай тузатишлар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)да рўйхатдан ўтказилиши лозим.