Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАК
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАК
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
Қарори
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ЙЎЛОВЧИЛАРИНИНГ ҚЎЛ ЮКИНИ, БАГАЖИНИ, ВАЛЮТАСИНИ ВА ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 15 июлда 619-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 20 мартдаги 01-02/12-11, 13, 8, 120-В-6-сонли «Темир йўл транспортида юрувчи йўловчилар қўл юки, юки, валюта ва валюта қимматликларининг божхона назорати ва расмийлаштириш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 619-6, 02.05.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 июль,
01-02/12-17-сон
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК раиси А. РАМАТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 июль,
42-сон
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 июль,
64-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖАНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 июль,
120-В-1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 216-модда)