Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2013 17.08.2004 йилдаги 399-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ЧЕТДАН ВАҚТИНЧАЛИК ОЛИБ КЕЛИШ ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сонли «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси қоидаларини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар 2004 йил 15 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2004 йил 15 сентябрдан бошлаб товарларни четдан вақтинчалик олиб келиш режимига қўйиш ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун божхона божлари ва солиқлари суммасининг 5 фоизи миқдорида даврий божхона тўловлари тўлаган ҳолда амалга оширилади, ушбу тўловлар четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар улар божхонада расмийлаштирилган кунда эркин муомала учун чиқариш божхона режимига қўйилган тақдирда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 15 сентябргача Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига четдан вақтинчалик олиб келиш режимига божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилган ҳолда қўйилган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан уларни четдан вақтинчалик олиб келиш муддати тугагунгача божхона органлари томонидан божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган кунда амалда бўлган четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режими шартлари сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган қуйидаги товарлар четдан вақтинчалик олиб келиш режимига қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига ва у орқали четдан келтириш ҳамда транзит бўйича келтириш тақиқланган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси, сув, қувурлар орқали товарлар (нефть, газ) етказиб бериш, шунингдек ёқилғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан келтирилиши квоталанадиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сарфланадиган материаллар ва сарфланадиган намуналар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари томонидан четдан олиб келинадиган автотранспорт воситалари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллардан ташқари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 17 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
399-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 17 августдаги 399-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Четдан вақтинчалик олиб келиш режимига қўйиладиган товарлар ва транспорт воситалари ўзгаришсиз ҳолатда қайтарилиши керак, ташиш, сақлаш ва фойдаланишнинг нормал шароитларида табиий равишда эскириш ёхуд камайиш оқибатидаги ўзгаришлардан ташқари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Четдан вақтинчалик олиб келишга уларни қайта олиб кетишда товарлар ва транспорт воситалари божхона органи томонидан идентификациялаш мумкин бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарлардан божхона органларининг четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатномасини олган шахс фойдаланиши мумкин. Божхона органининг рухсатномаси билан четдан вақтинчалик олиб келинган товарларни четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режими шартларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бошқа шахсга беришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Четдан вақтинчалик олиб келинадиган товарлар ва транспорт воситаларини божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш қуйидаги товарлар четдан вақтинчалик олиб келинган ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун четдан олиб келинадиган, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик агентлари ҳамда маъмурий-техник ходими ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай товарларни четдан вақтинчалик олиб келишга юқорида кўрсатилган ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси органлари томонидан вакил қилинган шахслар аккредитация қилинган муддатга рухсат этилади ва ушбу муддат уларнинг аккредитация муддатлари узайтирилишидан келиб чиққан ҳолда узайтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб келишга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур кичик банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ваколатхоналар учун, — бир ходимга 1 та (битта) автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур кичик банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши учун, — ваколатхонанинг бир ходимига ва унинг оиласининг вояга етган аъзосига 1 тадан (биттадан) автотранспорт воситаси, бироқ бир оилага 2 тадан (иккитадан) ортиқ бўлмаган автотранспорт воситаси ҳисобидан келиб чиқиб йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларини вақтинчалик олиб келишга миқдорий чеклашлар Ўзбекистон Республикасининг эришилган аҳдлашувларидан келиб чиқиб, шунингдек бараварлик шартларида ёки мурувват лойиҳалари ва техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзгартирилиши мумкин. Миқдорий чеклаш ўзгариши тўғрисидаги қарор аккредитация бўйича ваколатли органнинг биринчи раҳбари томонидан қабул қилинади, кейинчалик бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинади.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 августдаги 174-сонли қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 343-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шахсий эҳтиёжларни қондириш учун хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан олиб келинган товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситалари ушбу кичик банднинг биринчи хатбошига мувофиқ четдан вақтинчалик олиб келинган тақдирда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш уч ойгача бўлган муддатга берилади. Кўрсатилган муддат тугагач уларга четдан вақтинчалик олиб келишнинг бундан кейинги муддати учун даврий божхона тўловлари қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) технология асбоб-ускуналари, уларга эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан одамлар ва юкларни халқаро ташувларда фойдаланиладиган контейнерлар, поддонлар ва кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган транспорт воситалари хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ва хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари томонидан олиб келинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турларини четдан вақтинчалик олиб келишни божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш транспорт операцияларини амалга ошириш муддатига, лекин транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари учун — бир ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳамда кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкалар учун — уч ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Четдан вақтинчалик олиб келиш муддати ўтгач кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан чиқариб кетилиши ёки Ўзбекистон Республикасининг божхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача божхона режимига қўйилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) четдан вақтинчалик олиб келиниши мақсадини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарлар. Тақдим этиладиган ҳужжатларга талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларга иловада кўрсатилган товарларни четдан вақтинчалик олиб келишга божхона божлари ва солиқлардан бир йил муддатга тўлиқ озод қилган ҳолда рухсат этилади. Ушбу муддат тугагач кўрсатиб ўтилган товарларга четдан вақтинчалик олиб келишнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш назарда тутилган товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарларга даврий божхона тўловларини қўлланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилмаган товарлар четдан вақтинчалик олиб келинган тақдирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасига четдан вақтинчалик олиб келиш режимида олиб келинган вақтдан бошлаб божхона божлари ва солиқлар тўлашдан қисман озод қилиш қўлланади. Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан қисман озод қилинган тақдирда даврий божхона тўловлари ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Даврий божхона тўловлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг четдан вақтинчалик олиб келиш режимида турган ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ календарь ой учун божхона божлари ва солиқлар суммасининг 5 фоизи миқдорида, эркин муомаладаги валютада ҳисоблаб ёзилади, улар ушбу товарлар божхона режимида турганда уларнинг четдан вақтинчалик олиб келиш режимида божхона расмийлаштириш кунида эркин муомала учун чиқаришнинг божхона режимига қўйилганда тўланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий валютада — сўмда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан уларни тўлаш кунида белгиланган курс бўйича тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий божхона тўловлари товарлар четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режимига қўйилганда четдан вақтинчалик олиб келишнинг бутун даври учун тўлиқ ёки четдан олиб келишга рухсатнома олган шахснинг танлаши бўйича даврий тўланади. Кўрсатиб ўтилган тўловларни даврий тўлаш четдан олиб келишга рухсатнома олган шахс томонидан, божхона органининг тўлов тартиби тўғрисидаги билдиришномаси билан белгиланади. Даврий божхона тўловларини тўлаш тегишли давр бошлангунгача амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундириладиган даврий божхона тўловларининг умумий суммаси четдан вақтинчалик олиб келиш режимида божхонада расмийлаштириш кунида эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимида ушбу товарларни расмийлаштиришда тўлаш мумкин бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар қайта экспорт қилинганда ёхуд улар бошқача божхона режимларига қўйилганда қайтарилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу товарларни эркин муомала учун чиқаришнинг божхона режимига қўйишда тўланадиган божхона тўловлари суммасига ҳисоблаб қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар даврий божхона тўловларининг тўланган суммаси тўланиши керак бўлган суммага тенг бўлса, четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар божхона режимига қўйилган кунда эркин муомалага чиқарилганда, ушбу товарларга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган иқтисодий сиёсат чора-тадбирлари қўлланмаганда ёхуд товарлар четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режимига қўйилган кунда қўлланган ушбу чора-тадбирлар бекор қилинганда товарлар эркин муомала учун чиқарилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Даврий божхона тўловларининг тўланиши учун четдан вақтинчалик олиб келишга рухсат олган шахс ёки товарлар унга ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ берилган шахс жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Четдан олиб келиш божхона режими товарларни эркин муомала учун чиқариш билан якунланган тақдирда товарларнинг божхона қиймати ва миқдори товарлар четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режимига қўйилган кунда, божхона божлари ва солиқлар ставкалари эса — товарлар эркин муомала учун чиқарилган кунда белгиланади. Декларант нормал ташиш, сақлаш ва фойдаланиш шароитларида эскириши ёки табиий равишда камайиши оқибатида, шунингдек авариялар оқибатида ёки енгиб бўлмайдиган куч таъсирида юз берган товарларнинг божхона қийматини ва (ёки) уларнинг миқдорини камайтиришга ҳақлидир. Товарларнинг божхона қийматини ва (ёки) уларнинг миқдорини ўзгартириш, агар декларант божхона органига ишончли ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни тақдим этса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни эркин муомала учун чиқаришда тўланадиган божхона божлари ва солиқлар суммасини белгилашда даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий божхона тўловлари қўлланган товарларни эркин муомала учун чиқаришда уларни қўлланиш даври учун, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, агар ушбу суммаларга нисбатан даврий божхона тўловлари қўлланган кундан бошлаб тўлов муддати узайтирилган бўлса тўланиши керак бўлган божхона божлари ва солиқлардан фоизлар тўланади, ушбу Қоидаларнинг 9-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар мазкур товарларни божхонада расмийлаштиришни амалга оширган божхона органи фаолияти зонасидан бошқа божхона органи фаолият зонасига уч ой ва ундан кўп муддатга ўтказилган тақдирда четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатнома олган шахс ёки товарлар ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ ўзига берилган бошқа шахс кўрсатиб ўтилган товарларни божхонада расмийлаштиришни амалга оширган божхона органини товарларни бошқа божхона органи фаолият зонасига олиб кетиш нияти тўғрисида хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабардор қилиш ёзма шаклда, четдан вақтинчалик олиб келинган товарларнинг турган жойи ва муддатини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар божхона режимининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан вақтинчалик олиб келинган товарларга арест белгиланганда ёки улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий божхона тўловлари қўлланган четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар уларни эркин муомала учун чиқаришни назарда тутмайдиган бошқа божхона режимларига қўйилган тақдирда четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатнома олган шахснинг илтимосига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қоидалар 5-бандининг (б), (в) ва (д) кичик бандларида кўрсатилган четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар қайта олиб чиқиб кетилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Четдан вақтинчалик олиб келиш режимининг амал қилиши тўхтатиб турилган давр учун даврий божхона тўловлари ҳисоблаб ёзилмайди ва тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўхтатиб туриш учун асос бўлган факт ёки ҳодисалар тугагандан кейин четдан вақтинчалик олиб келиш божхона режимининг амал қилиши тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатномалар бериш, четдан вақтинчалик олиб келинган товарларга нисбатан даврий божхона тўловларини қўлланиш, уларни четдан вақтинчалик олиб келиш муддатини узайтириш ва фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона божлари ва солиқларидан тўлиқ озод этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига четдан вақтинчалик олиб келинадиган товарлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ташқи иқтисодий фаолиятга кўмаклашишга мўлжалланган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўргазмалар, ярмаркалар, халқаро учрашувларда ва шунга ўхшаш бошқа тадбирларда намойиш қилишга мўлжалланган товарлар (четдан олиб келинган товарларни сотиш мақсадида ўтказиладиган ишлаб чиқариш фаолияти ёки бошқа тижорат фаолияти амалга ошириладиган жойлардаги кўргазмалардан ташқари), шунингдек ушбу тадбирларда фойдаланиш учун мўлжалланган ёрдамчи асбоб-ускуналар ва материаллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фақат мана шундай типдаги товарларга буюртмалар олиш мақсадлари учун мўлжалланган ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун яроқсиз бўлган товарларнинг намуналари, бу уларга ўчирилмайдиган маркировкалаш, ёриқлар, тешиклар ўйиш ёки бошқа усул билан шикаст етказиш йўли билан таъминланади, ҳар бир тип, марка, модель, артикуль, фасон, бўяш ва ҳоказоларнинг товар намуналари, 2 нусхасидан ортиқ бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хорижий шахслар томонидан олиб келинадиган реклама материаллари (каталоглар, прейскурантлар ва тижорат проспектлари, моделлар, плакатлар, планшетлар, рисолалар) — агар ҳар бир олувчи учун ушбу материаллар 2 нусхадан ортиқ олиб келинмаса ёхуд уларнинг умумий брутто оғирлиги 50 килограммдан ортиқ бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Реклама фильмлари, шунингдек товарларнинг хоссалари ёки вазифасини очиб берувчи реклама учун мўлжалланган компьютерда ташиладиган ахборот — агар ушбу фильмлар ва ахборот ташувчилар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, хорижий шахс томонидан таклиф этилаётган хорижий товарларга тегишли бўлса, фақат товарларнинг эҳтимол тутилган сотиб олувчиларига кўрсатиш учун мўлжалланган бўлса, бир нусхада олиб келинса ва улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Синовлар, текширишлар, экспериментлар ўтказиш ҳамда хоссалари ва тавсифларини кўрсатиш учун мўлжалланган товарлар — агар улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Касб асбоб-ускуналари (саноат ишлаб чиқариши, товарларни ўраш ёки табиат ресурсларидан фойдаланиш, ер ишларини бажариш, бинолар, иморатлар, иншоотлар қуриш ва таъмирлаш ҳамда шунга ўхшаш ишларни бажариш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналардан ташқари) ва инструментлар (шу жумладан ёрдамчи аппаратлар ва анжомлар) — агар четдан вақтинча олиб келинган касб асбоб-ускуналари ва инструментлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, улар томонидан олиб келинса ва уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аниқ ишни бажариш учун зарур бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишлаб чиқариш кооперацияси доирасида четдан олиб келинадиган чизмалар, режалар, моделлар, штамплар, матрицалар, клишелар, босма шакллар ва шунга ўхшаш бошқа буюмлар, назорат-ўлчаш асбоблари ва инструментлар — агар кўрсатиб ўтилган товарлардан асосан экспортга мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш муносабати билан фойдаланилса, хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, бироқ Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фан, маданият, кинематография, спорт ва туризм соҳасида халқаро алоқаларга кўмаклашиш учун мўлжалланган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маданият ва кинематография соҳаларида илмий-тадқиқот, таълим мақсадлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар (шу жумладан реставрация асбоб-ускуналари) ва материаллар, четдан вақтинча олиб келинган асбоб-ускуналар ва материалларни, анжомларни таъмирлашга мўлжалланган эҳтиёт қисмлар, шунингдек бундай асбоб-ускуналар ва материалларни созлаш, назорат қилиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган инструментлар — агар четдан вақтинча олиб келинган асбоб-ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар ва инструментлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кинога олиш, томошалар, спектакллар ва шунга ўхшаш тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган, маданият муассасалари, кинематография ташкилотларига вақтинча фойдаланиш учун текин бериладиган театр (цирк, кино) костюмлари, саҳна асбоб-ускуналари, партитура, мусиқа асбоблари ва бошқа театр (цирк) реквизити.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кино ва видеофильмлар, слайдлар, фотосуратлар, плакатлар, кино ва видеофильмларнинг монтаж ва мулоқотли саҳифалари ҳамда фото ва кинотанловларда, кинофестивалларда, киноҳафталикларида ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда намойиш қилиш учун тасвир ёзилган бошқа ахборот ташувчилар — агар бундай товарлардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида спорт мусобақалари, кўргазмали спорт тадбирлари ёки машқлар ўтказиш учун мўлжалланган товарлар — агар бундай товарлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва уларнинг вазифасига мувофиқ миқдорда олиб келинса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Курорт иши ва туризм бўйича таништириш материаллари — агар четдан вақтинча олиб келинган материаллар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва уларнинг вазифасига мувофиқ миқдорда олиб келинса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маданият бойликлари (санъат асарлари, коллекциялаш ва антиквариат буюмлари бўлган товарлар, шунингдек олиб чиқиб кетилиши ва олиб келиниши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган бошқа товарлар), — агар бундай товарлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Таълим, фан ва маданият билан боғлиқ бўлган китоблар, даврий нашрлар, материаллар ва ҳужжатлар (шу жумладан уларнинг босма усулдан бошқа усулда кўпайтирилганлари), — агар бундай товарлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Халқаро ёрдам кўрсатишга мўлжалланган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ва (ёки) ўқ-дорилар ва атом энергетикасини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва утилизация қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган, атом энергиясидан фойдаланишнинг давлат бошқарувини амалга оширадиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган ҳолларда ушбу соҳада ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бошқа ваколатли органнинг сабаблари кўрсатилган тақдимномаси бўйича вақтинча фойдаланиш учун давлат органлари ва давлат муассасаларига текин бериладиган, хорижий шахс томонидан олиб келинадиган табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган товарлар, шу жумладан транспорт воситалари, — агар четдан вақтинча олиб келинган товарлар ва транспорт воситалари хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари билан бирга олиб келинадиган ёнилғи-мойлаш материаллари, сув, ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган конструктив идишлардаги бошқа суюқликлар, эҳтиёт қисмлар, кўрсатиб ўтилган транспорт воситаларининг одатдаги анжомлари ва аслаҳалари, шу жумладан юклар, контейнерлар ва бошқа транспорт асбоб-ускунасини юклаш, тушириш, ишлов бериш ва ҳимоя қилиш учун махсус асбоб-ускуна, агар бундай транспорт воситалари хорижий давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бўлса, хорижий шахс томонидан олиб кирилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни транспортда ташиш, ер қазиш ишлари, бинолар, иморатлар ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва шунга ўхшаш ишларни бажариш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва инструментлар, шу жумладан ёрдамчи аппаратлар, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва анжомлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қутқариш, даволаш муассасаларига ҳамда бошқа тиббиёт муассасалари ва ташкилотларига вақтинча фойдаланиш учун текин бериладиган қутқариш, тиббиёт ва лаборатория асбоб-ускунаси — агар четдан вақтинча олиб келинган асбоб-ускуна ушбу муассасалар ва ташкилотлар томонидан мурувват, қутқарув, ташхис қўйиш ёки даволаш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва уни етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Бошқа товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хорижий ҳаво кемалари экипажларининг ижтимоий-маиший ҳаёт шароитларини таъминлаш ва уларнинг маданият, таълим, дам олиш, дин ва спорт соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган товарлар — агар четдан вақтинча олиб келинган товарлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса ва улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Профессионал кинематография асбоб-ускунаси, матбуот, радио ёки телевидение жиҳози, кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарга ёрдамчи қурилмалар ва анжомлар — агар четдан вақтинчалик олиб келинган профессионал асбоб-ускуналар, қурилмалар ва анжомлар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аниқ ишни бажариш учун зарур бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Боқиш, ўргатиш, урчитиш, ветеринария йўли билан даволаш, синовлар ўтказиш, туристик тадбирлар, гуманитар ва қутқариш операциялари, махсус функцияларни амалга ошириш (милиция отлари ва итлари, изловчи кучуклар, кўзи ожизларни етаклаб юрадиган кучуклар ва бошқалар), кўргазмалар, танловлар, мусобақалар, намойишлар, спектакллар, томошалар ва шунга ўхшаш даромад олиш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларда иштирок этиш учун, шунингдек тиббиёт мақсадларида ва чегара ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган иш моллари сифатида (тегишли жиҳозлар билан биргаликда) хорижий шахснинг мулки бўлиб қоладиган ҳайвонлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 372-модда;2006 й., 34-35-сон, 343-модда)