Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 24 мартдаги ЎРҚ-1123-сонли «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида»ги, «Ер солиғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонунлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
I. Қуйидаги қонунларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 175-модда):
29-модданинг 4-бандидан «(имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳам шунга киради)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 160-модда):
25-модданинг тўртинчи қисмидаги «кўп йиллик хизмат қилганлик учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар» деган сўзлар «имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 22-модда):
2-модда қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«гаров тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказганлик учун»;
1-банд қуйидаги мазмундаги «э» кичик банд билан тўлдирилсин:
«э) адлия органлари — давлатнинг ва Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг манфаатларини кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан»;
2-банд қуйидаги мазмундаги «м» кичик банд билан тўлдирилсин:
«м) адлия органлари — юридик шахсларининг манфаатларини кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган «Ер тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, № 16—18, 294-модда):
16-модданинг 2-бандидаги «ўн йил мобайнида» деган сўзлар «беш йил мобайнида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 бўлимнинг 5-банди 1998 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли қарорининг 30-бандига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
II. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунлари:
1992 йил 13 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг давлат назорати комитетини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 151-модда);
1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг пул тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 219-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 6 май,
1086-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда; Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова; 1998 й., 5-6-сон, 83-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда; 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)