Ҳужжат кучини йўқотган 07.06.1994 13.01.1992 йилдаги 504-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.06.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзбекИстон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ КОМИТЕТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг Давлат назорати комитети таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат назорати комитети республика бошқарув — ижроия ҳокимиятининг олий назорат идораси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Президенти раҳбарлигида иш олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати комитетининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан беш йил муддатга тайинланади ва Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан тасдиқланади. Айни бир шахснинг ўзи ушбу лавозимга қаторасига икки муддатдан кўпга тайинланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати идоралари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилган қонунлар ва қарорларнинг, Президентнинг фармонлари ва фармойишларининг, хўжалик қонунларининг, ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг бажарилиши, давлат ва ижроия интизомига риоя этилиши юзасидан мансабдор шахсларнинг масъулиятини текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат назорати идораларининг фаолиятини ташкил этиш ва бу фаолиятни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлайдиган Низомда белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати комитети тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1991 йил 18 ноябрда қабул қилган «Ўзбекистон Республикасининг Назорат палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
504-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 151-модда)