Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА УЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 мартда 1648-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 23 январдаги 1/8-сонли ««Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1648-7, 27.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан ўн кундан сўнг кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 9 март,
8/5-сон
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
1. 9-банд қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лизинг компанияларига уларга иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очган тижорат банклари томонидан импорт асосида лизинг объектларини етказиб бериш билан боғлиқ лизинг хизмати кўрсатилиши мумкин.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 123-модда)