Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН АЛОҲИДА ТУРДАГИ ТОВАРЛАР УЧУН АКЦИЗ СОЛИҒИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 мартда 1101-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 31 январдаги 7 ва 01-02/8-8-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1770, 16.02.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 ноябрь 2006 йилдаги «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-505-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 45-сон, 440-модда) мувофиқ, қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 15 январдаги 17 ва 02/8-1-сонли қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1101 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 43-модда; 2006 йил, 3-сон, 18-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиш киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 январь,
8-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 январь,
01-02/8-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 121-модда)