Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«КЕЙС НЬЮ-ХОЛЛАНД» КОМПАНИЯСИНИНГ УНИВЕРСАЛ-ҲАЙДОВ ТРАКТОРЛАРИ УЗЕЛЛАРИ ВА ДЕТАЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясининг «ЎзКейсТрактор» қўшма корхонаси томонидан «Кейс Нью-Холланд» компаниясининг тракторлар балансировкаси ва хавфсизлиги тизимини, шунингдек қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари билан агрегатлаш учун осма ва тиркама асбоб-ускуналар тизимини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилган.
Шу билан бирга, бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни амалга оширишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари салоҳиятидан тўлиқ даражада фойдаланилмади.
Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини, шу жумладан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминловчи иштирокчи корхоналар сонини кенгайтириш йўли билан янада мақбуллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида» 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган, 2008 йилда маҳаллийлаштириш даражасини 34 фоизгача етказишни таъминлайдиган «Кейс Нью-Холланд» компаниясининг универсал-ҳайдов тракторлари узеллари ва деталларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича тадбирлар 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. «Кейс Нью-Холланд» компаниясининг универсал-ҳайдов тракторлари узеллари ва деталларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича тадбирларнинг бажарилишини сўзсиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси бошқаруви раиси зиммасига юклансин.
3. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган Тайёр маҳсулот турлари, материаллар ва хом ашё ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига «Кейс Нью-Холланд» компаниясининг универсал-ҳайдов тракторларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани киритиш йўли билан 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритиш тўғрисидаги;
2007 йил учун белгиланган маҳаллийлаштириш даражаси бажарилган тақдирда 2008 йилда кўрсатиб ўтилган лойиҳа муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори 2-бандига мувофиқ «ЎзКейсТрактор» ва «ЎзКейсМаш» қўшма корхоналарига 2009 йил 1 январгача бўлган муддатда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. «ЎзКейсТрактор» ва «ЎзКейсМаш» қўшма корхоналарининг 2007-2008 йилларда «Кейс Нью-Холланд» компаниясининг 250 та универсал-ҳайдов тракторини, шунингдек 180 та «Кейс-1200» пневматик универсал сеялкани Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан берилган солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси доирасида камайтирилган амалдаги қийматидан паст нарх бўйича сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
6. «ЎзКейсТрактор» ва «ЎзКейсМаш» қўшма корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори доирасида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш натижасида бўшайдиган маблағларни ушбу қарорнинг 5-бандида кўрсатилган маҳсулотларнинг амалдаги қиймати ва уларни сотиш нархи ўртасидаги тафовутларни қоплаш учун йўналтиришига рухсат этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 9 март,
46-сон
«Кейс Нью-Холланд» компаниясининг универсал-ҳайдов тракторлари узеллари ва деталларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича тадбирлар
| Т/р | Тайёрловчи* | Ишлар, буюмлар, узеллар бутловчи буюмлар ва материаллар номи | 2007 й. | 2008 й. |
| 1. | «ТТЗ-АСБОБ» ШК, «ТТЗ-МЕТАЛЛ» ШК, «Технопластик» ҚК, «Кварц» АЖ, «Мирта» МЧЖ, «ЎзКейсМаш» ҚК, | Қуйиш, механик ишлов бериш, қувват олиш валлари, пиллапоялар, ойна, осма ва тиркама асбоб-ускуналарни қайд этиш тизими узеллари, балансировка тизими, бошқа узеллар | 30,5 % | 34,0 % |
| 2. | Жиззах аккумулятор заводи («ЎзЭкСайд» ҚК) | Аккумулятор батареялари | ||
| 3. | «ТТЗ» ОАЖ, «Мирта» МЧЖ | Ишлатиб бўлинган газларни чиқариб юбориш тизими | ||
| 4. | «ЎзКейсМаш» ҚК, «ЎзДонгжу» ҚК | Бўяш ишлари, бўёқлар | ||
| 5. | Кимё саноати ва қурилиш материаллари корхоналари | Прокладкалар, зичлагичлар, локлар, бўёқлар, эритувчилар ва маҳкамлаш деталлари | ||
| 6. | «ЎзКейсТрактор» ҚК | Ишлаб чиқариш тизимлари ва буюмларини пайвандлаш, йиғиш, монтаж қилиш ва созлаш, шунингдек агрегат йиғиш ва тракторни комплекс синаш | ||
| 7. | «ТТЗ-АСБОБ» ШК, «ТТЗ-МЕТАЛЛ» ШК, «Технопластик» ҚК, «Мирта» МЧЖ, «ЎзКейсМаш» ҚК, «ЎзКейсТрактор» ҚК, «ТСМ-Лазер-Пресс» ШК | Кабинага бутловчи қисмлар ва деталлар | — | |
| 8. | «Ўз-Тонг Хонг» ҚК, «ЎзКейсТрактор» ҚК, «Мирта» МЧЖ | Назорат қилиш тизими бўлган оператор ўриндиғи | ||
| 9. | «Технолог» АЖ | Пластмассадан тайёрланган узеллар (ёнилғи баклари) | ||
| 10. | «Кварц» АЖ | Шишадан тайёрланган буюмлар |
* Тайёрловчилар маҳсулотнинг нарх ва сифат тавсифларига қараб ўзгариши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган Тайёр маҳсулот турлари, материаллар ва хом ашё ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига киритилаётган қўшимчалар
Рўйхатга қуйидаги мазмундаги 10-1-позиция қўшилсин:
| Т/р |
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариладиган корхона номи | Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот номи |
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари |
Ўлчов бирлиги |
Ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажми ва маҳаллийлаштириш даражаси | |||||
| 2007 йил | 2008 йил | |||||||||
| Сони | Сумма, млн.сўм. | Маҳаллийлаштириш даражаси, 11% | Сони | Сумма, млн.сўм. | Маҳаллийлаштириш даражаси, % | |||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 |
| 10-1 | «ЎзКейсТрактор» ҚК | «Кейс Нью-Холланд» компаниясининг универсал-ҳайдов трактори | Машина-трактор парклари (МТП, ММТП), фермер хўжаликлари | дона | 100 | 13336,2 | 30,5 | 150 | 20004,3 | 34,0 |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 87-модда)